Neologizmlar
Неологизмлар (юн. неос — янги, логос — сўз) — жамият тараққиёти, ҳаётнинг талаб-эҳтиёжи билан пайдо бўлган янги нарса ва тушунчаларни ифодаловчи сўзлар. Неологизмларнинг янгилиги дастлаб пайдо бўлган вақтлардагина сезилиб туради: вақт ўтгач, улар "янгилик" хусусиятини йўқотиб, одатда, фаол сўзлар қаторига ўтади. Масалан, ўзбек тили учун бир қанча йил давомида янги ҳисобланган маркетинг, рейтинг, тендер сўзлари ҳозирги кунда умумистеъмолдаги сўзларга айланмоқда. Тилдаги умумий Неологизмлар билан бир қаторда индивидуалуслубий ёки окказионал Неологизмлар ҳам мавжуд. Бундай Неологизмлар муаллифлар томонидан маълум бир контекстда услубий талаб асосида яратилади.
Неологизмлар илмий асарларда шу услубга хос термин сифатида аташ (номинатив) вазифасини бажаради. Бадиий асарларда, одатда, услубий вазифани бажаради. Неологизмларнинг пайдо бўлиш йўллари хилма-хил бўлиб, улар тилнинг мавжуд луғавий таркиби ва грамматик қонун-қоидалари асосида янги сўз ясаш йўли, шунингдек, мавжуд сўзнинг луғавий маъноларидан бирини янги маънода қўллаш йўли билан ва бошқа тилдан сўз қабул қилиш орқали ҳосил қилинади.[1]
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |