Neon lampa
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Неон лампа — электр разрядининг паст босимли неон газида нурланишига асосланган газ-разрядли ёруғлик манбаи. Неон лампа 2 электрод (анод ва қиэдирилмайдиган, шиша баллонга кавшарланган катод)дан иборат бўлиб, баллон ичига неон (Не) ёки неон газининг гелий ёки аргон газлари билан аралашмаси тулдирилади. Бу турда Неон лампада газ босими 25 —40 ГПа га яқин бўлади. Одатда, аргон гази разряди ёндирувчи кучланишни камайтириш учун киритилади. Аммо бу ҳолда шуъланинг ёрқинлиги ҳам па-саяди. Неон лампа ёруғлиги бинафшақизил ран-гда кўринади. Ёруғликнинг бошқа рангларда (сариқ, кўк, яшил ва бошқалар) бўлиши учун баллоннинг ички деворига люми-нофорлар ёпиштирилади.
Неон лампа ўзгарувчан ва ўзгармас токда ишлайди. Фақат у ток кучини 0,20—30 мА гача тушириб чегаралаб берадиган тўғрилагич резисторлар билан кетма-кет уланиб электр занжирига қўшилади. Неон лампада электр разряд ёниши учун кучланиш 60—150 В, қуввати 0,01—3 Вт, шуъла ёрқинлиги 50—600 кЖ/м2 бўлиши керак. Неон лампалардан сигнализация ва ёритиш тизимларида, назорат-ўлчов аппаратларида, шунингдек, тасвирни маълум масофада туриб қабул қилувчи ва узатувчи асбоблар (телевидение) да кенг фойдаланилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |