Неонатал инқироз — бу пренатал[1] ривожланишдан постнатал[2] ривожланишга ўтиш билан боғлиқ бўлган инқироз ҳисобланади.

Биринчи маротаба Л. С. Вйгоцкий томонидан ажратиб олинган ва тавсифланган. Туғилиш пайтида бола онадан жисмонан ажралиб чиқади, аммо бир қатор сабабларга кўра биологик ажралмайди. Бола узоқ вақт давомида асосий ҳаётий функсияларни бажара олмайди ва биологик жиҳатдан мустақил бўлмаган мавжудотдир[3]. Неонатал[4] даврда болада Интраутерин[5] инфекция — ҳомиладорлик ёки туғиш пайтида инфекцияланган онадан болага юқадиган касаллик. Асосий предиспозиция қилувчи омил — сурункали буйрак ва тос аъзоларининг касалликлари. Янги туғилган даврда боланинг мавжудлиги интраутерин ривожланиш ва постнатал болаликнинг кейинги даврлари ўртасида ўртача ўринни эгаллайди. Бу боғланиш, тўғри маънода, ривожланишнинг бир туридан иккинчисига ўтиш босқичини ифодалайди. Бундан ташқари, ҳомиланнинг интраутерин инфекцияси тўқималар ва органларга жиддий зарар этказиши мумкин: ўпка, жигар яллиғланиши, ошқозон-ичак тракти, тери, мия ва бошқалар. Шуниси эътиборга лойиқки, янги туғилган болада касалликлар катталарга қараганда кўпроқ намоён бўлади.

Асосий хусусиятлар

  • Физиологик механизмларни қайта қуриш,нафас олиш,овқатланиш,чиқариш,терморегуляция[6].
  • Марказий асаб тизимининг этарлича этук бўлмаган шароитида боланинг асаб тизимига жуда кўп сонли қўзғатувчиларнинг таъсири[7].
  • Боланинг туғма шарциз рефлексларининг чекланган репертуари.
  • Онанинг иммунитетини йўқотиш ва ташқи омилларга ўта заифлик.

Туғилгандан кейин болага жуда кўп миқдордаги стимуллар таъсир қилганлиги сабабли, Марказий асаб тизими жуда тез ривожланади шу сабабдан уйқу ва туш ҳолатларининг устунлигини кўриш мумкин. (Уйқу — ҳимоя рефлекиси ва ҳайвон ва ҳашаротларда кузатилувчи, табиий физиологик минимал фаоллик ҳолатидир).Ушбу хусусиятлар неонатал инқирознинг ўтиш даври хусусияти бўлиб, ривожланиш инволюцияси пайтларида аниқланади. Масалан, ҳаётнинг дастлабки икки ҳафтасида овқатланиш хатти-ҳаракатларининг шаклланмаганлиги сабабли вазн йўқотиш[8]).

Инқироз ривожланишининг ижтимоий ҳолати

Инқироз ривожланишининг ижтимоий ҳолати, бир томондан, боланинг тўлиқ ночорлиги ва унинг яқинларига қарамлиги ва бошқа томондан, тайёр алоқа шаклларининг этишмаслиги ўртасидаги қарама-қаршилик билан ифодаланади. Боланинг туғма реаксиялари жуда заиф кўринишда бўлади. Унинг барча эҳтиёжлари катталар орқали қондирилади. Яқин катталар билан бўлган мулоқотнинг генезис масаласи ҳаёт ва ўлим масаласидир .

Инқирознинг психологик маъноси — шундаки, инсон катталарсиз яшай олмайди, лекин алоқага эҳтиёжи бўлмайди ва алоқа воситалари ҳам йўқ.

Ривожланишнинг асосий вазифаларидан бири — боланинг алоқага ва тегишли воситаларга бўлган эҳтиёжини ривожлантиришдир.

Инқирозни ҳал қилиш

Янги туғилган чақалоқнинг инқирозини ҳал қилиш учун ҳаётнинг биринчи ой охирларида содир бўлади. Бу жонлантириш комплекси билан боғлиқ жараён ҳисобланади. Ушбу комплекснинг пайдо бўлиши боланинг биринчи ижтимоий эҳтиёжинининг шаклланишини билдирадии — катталар билан мулоқот қилиш зарурати ва бундай мулоқотнинг биринчи шаклидир.

Яна қаранг

  • Норматив ривожланиш инқирозлари
  • Бир йиллик инқироз
  • Уч йиллик инқироз
  • Етти йиллик инқироз
  • Ўсмирлик инқирози
  • Чораклик ҳаёт инқирози
  • Ўрта ёш тушкунлиги

Манбалар

  1. ↑ „Пренатал давр“. Қаралди: 2024-йил 6-апрел.
  2. ↑ „Постнатал давр“ (2023-йил 9-июн). Қаралди: 6-апрел 2024-йил.[сайт ишламайди]
  3. ↑ Собрание сочинений: Том 4. Детская психология, 2013. ИСБН 978-5-458-36830-8. 
  4. ↑ „Неонатал Давр“. Қаралди: 2024-йил 6-апрел.
  5. ↑ „Интраутерин“ (О'збек тили). Қаралди: 2024-йил 6-апрел.[сайт ишламайди]
  6. ↑ Анатолевна, Грек Элена „Янги туг'илган чақалоқ инқирози“ (Рус тили) (2023-йил 31-май). Қаралди: 2024-йил 6-апрел.
  7. ↑ „Чақалоқ инқирози“ (Рус тили) (2023-йил 2-июл). Қаралди: 2024-йил 6-апрел.
  8. ↑ „Чақалоқда физиологик вазн ё'қотиш“ (2024-йил 8-феврал). Қаралди: 2024-йил 6-апрел.