Неопифагореизм (нео... ва пифагореизм) — милоддан аввалги 1-а — милодий ИИИ аср юнон фалсафасидаги оқим. Н. намояндалари: Нигидий Фигул, Аполлоний Тианский ва бошқа Улар Пифагорнинг математик символизм методларини қайта жонланти-риб, ўз қарашларида ягона—кўп, монада—диада, айнанлик—тафовут, жуфт—тоқ, нуқта—чизиқ—текисликжисм тушунчаларига асосланиб фикр юритдилар. Платонизмтн фарқли ўлароқ, барча нарсанинг ибтидоси ақл (нус) эмас, балки монада—диада деб ҳисоблар эдилар. Кейинги даврда Н. фалсафада мустақил оқим сифатида ўз мавқеини йўқотди, унинг айрим жиҳатлари неоплатонизмса. ўз аксини топди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил