Неопозитивизм (нео… ва позитивизм) — ХХ аср фалсафасидаги асосий йўналишлардан бири. Позитивизмнинг ҳозиргизамон шакли неопозитивизмга Вена тўгараги қатнашчилари М. Шлик, Р. Карнап, О. Нейрат асос солган. Н.нинг Англияда тарқалишида Б. Рассел, Л. Витгенштейн ва бошқа катта ўрин тутган. Н.нинг асосий ғоялари эмпиризм ва феноменализмта (Ж. Беркли, Д.Юм) бориб тақалади.

Фалсафанинг дунёқараш масалаларини назарий билиш воситаси сифатидаги имкониятларини рад этиб, фанни фалсафага қарши қўяди. Билимни (ёки илмий, фалсафий, оғзаки тилни) мантиқий ёки лингвистик таҳлил қилиш услубини ишлаб чиқишни мақ-сад қилиб олган. Неопозитивизм ғоялари Вена тўга-раги фаолиятида ўз ифодасини топди, унинг асосида мантиқий позитивизм вужудга келди. Неопозитивизм фан фалсафаси (Ч. Моррис, П. Брижмен), Швепиядаги Упсала мактаби ва бошқа йўналишларнинг вакиллари қўллабқувватладилар. 1950-йилларда лингвистик фалсафа катта ну-фузга эга бўлди. Фаннинг услубий ма-салаларини ишлаб чиқишни даъво қилиб, амалда уларни ҳал эта олмади. Н. намояндалари ҳозирги формал мантиқ, семиотика ва фан мантиғи ривожида муайян рол ўйнади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил