Неотомизм — католицизмдаги энг нуфузли фалсафий мактаб. Фома Аквинскийнинг 1879-йилда Рим папаси Лев ХИИИ томонидан ягона чин фалсафа деб эълон қилинган таълимотига асосланган. Н. томизм тараққиётининг ҳозирги замон босқичидир. Италия, Испания, Франсия, Белгия, Германия, АҚСҲ, Лотин Америкаси мамлакатларида тар-қалган. Намояндалари: Э. Жилсон, Ж. Маритен, М. Грабман ва бошқа Асосий маркази — Лувен университети ҳузуридаги Олий фалсафа институти (1888-йил Д. Мерсе асос солган).[1]яна патристика йõналишида ҳам у ҳақида билиш мумкин

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил