Неовитализм (нео... ва витализм) — биологиядаги идеалистик оқим, витализм шаклларидан бири. ХИХ асрнинг 2-ярмида "эски" витализм ўрнида пайдо бўлган. Н.нинг асосчиси Х. Дришнинг кўрсатишича, организмнинг яхлит ва гармоник ривожланишини материядан юқори турадиган динамик омил, яъни "энтелехия" белгилаб беради. Ота-она учун хос бўлган белгиларнинг наелга ўтиши ва олий нерв фаолияти ана шу энтелехия билан боғлиқ. Мослашгашшкнинг нисбийлиги тўғрисидаги Ч. Дарвин таълимотига қарама-қарши ўлароқ, Х.Дриш мослашганликни абсолютлаштиради ва уни энтелехия бошқариб туришини тан олади. Н.нинг бошқа тараф-дорлари фикрича, физиологик жараёнлар ва организмлар ривожланишининг асосини "доминанта", "ҳаёт энергияси", "куч майдони" каби моддий бўлмаган "ташкиллаштирувчи" омиллар ташкил этади. Пировардида Н. теология билан яқинлашиб, биология фанининг ривожланишига монеълик қилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил