Nepal tili
Непал тили, непалий, най пали, горкҳалий, кхаскура — ҳинд-европа тиллари оиласининг ҳинд-орий тиллари гуруҳига мансуб, асосан, Непал Қироллигида, қисман Ҳиндистон шимоли ва Бутанда тарқалган тил. Сўзлашувчиларнинг умумий миқсори 10 млн. кишидан ортиқроқдир. Тузилиши жиҳатидан ҳиндий ва шарқий ҳинд-орий тиллари (Мас, бенгал тили) ўртасидадир. Диалектал томондан марказий (Катманду водийси), ғарбий, шарқий ва тоғ этаклари лаҳ-жаларига бўлинади. Оғзаки тилга қўшни тибет-бирма тиллари, хусусан, невари тили сезиларли таъсир курсатган. Адабий тили Катманду шеваси асосида шаклланмоқда, шу сабабли ёзма нутқда оғзаки тил унсурлари кўплаб учрайди. Непал тилидаги ҳозирги адабиёт ХИХ асрдан яратила бошлаган; амалда деванагари ёзувидан фойдаланилади.[1]
| Непал тили | |
|---|---|
|
| |
| Миллий номи | नेपाली भाषा |
| Мамлакатлар |
|
| Расмийлик ҳолати |
|
| Тил кодлари | |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Жаҳон тилларидан бири ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |