Нерис (литовча: Нерис) ёки Вилия (беларусча: Вілія) — Литва ва Беларусдаги дарё, Неманнинг ўнг ирмоғи. Минскдан шим. даги ботқоқликлардан бошланади. Узунлиги 510 км, ҳавзасининг майд. 25,1 минг км2. Қор, ёмғир ва ер ости сувларидан тўйинади; баҳорда тўлиб оқади. Ўртача сув сарфи 182 м3/сек. Нерис ҳавзасида 1,5 мингдан зиёд кўл бор. Нериснинг айрим қисмларида кема қатнайди. Соҳилида Вилнюс ва Каунас шаҳарлари жойлашган.

Нерис
литовча: Нерис
беларусча: Вілія
Vilnyusdagi daryo
Вилнюсдаги дарё


Жойлашуви
Давлат

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил