Неру Мотилал (1861.6.5, Агра -1931.6.2, Лакҳнау) — Ҳиндистон миллий озодлик ҳаракати арбобларидан. Нагпур, Оллоҳобод коллежларида таълим олган, адвокат. Жавоҳарлал Нерунинг отаси. Бирлашган вилоятлар қонун чиқариш кенгаши аъзоси (1909, 1915), шаҳар Кенгаши аъзоси, Ҳиндистон Миллий Конгресси (ҲМК) партиясининг раиси (1919 ва 1928). 1922-йил Конгрессдан чиққан, сваражи-стлар (мустақилчилар) партиясининг асосчиларидан бири (1923) ва унинг раҳбари. Бу партия инглиз мустамлакачиларининг ҳокимияти билан ҳамкорлик қилишни ва улар ҳукмдорлигида Ҳиндистонга автономия ҳуқуқини берилишини талаб қилган. 1925-йил яна ҲМК партиясига қайтиб, раҳбарлик лавозимларида ишлаган. 1928-йил Ҳин-дистонга доминион-ички ишларни ўзи идора қилиш қуқуқини беришни талаб қилган Конституция лойиҳасининг муаллифи (кейинчалик бу Конституция "Неру конституцияси" номи билан машҳур бўлди).

Адабиёт

  • Антонова К. А., Бонгард-Левин Г. М., Котовский Г. Г., История Индии, 1979; Горе в А., Зимянин В., Неру, М., 1980.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил