Nestle
Нестле (франсузча: [нɛсле], немисча: [ˈнɛстлə]) — Швейсариянинг Вевей шаҳрида жойлашга озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи кўп миллатли конгломерат корпорация. Немис тилининг Швейсария шевасида “Нестлé — жажжи уя ёки кичик уя” деган маънони билдиради. 2018-йилдаги компаниянинг даромади 91,43 миллиард Швейсария франкига тенг бўлган[1].
|
| |
|
| |
| Тармоғи | Озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш |
|---|---|
| Асосчи(лари) | Ҳенри Нестле |
| Вебсайти | ҳттпс://www.нестле.cом/ |
Тарихи
Швейсариялик фармацевт Генри Нестли 1866-йилда она сути етишмаслиги оқибатида гўдаклар ўлимининг олдини олиш мақсадида сут, буғдой уни ва шакарнинг турли нисбатларда аралаштириб она сути ўрнини босадиган “Нестле сут уни”ни яратган. Бу маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича компания 1867-йилда ташкил этилган[1].

Нестле компанияси турли сут маҳсулотлари, сут аралашмалари, минерал сувлар, алкоголсиз ичимликлар, болалар озиқ-овқатлари, кофе, консерваланган ва парҳез маҳсулот ишлаб чиқаради. Компания 8 мингдан ортиқ озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаради.
Компаниянинг 70 га яқин давлатларда 500 дан ортик филиаллари фаолият юритади. Компания кўпгина мамлакатлардаги парфюмерия, косметика ва фармацевтика саноати корхоналари аксияларининг ҳам эгасидир. Даромади жиҳатидан компания Европада саккизинчи дунёда эса 31-ўринни эгаллайди.
2001-йилда умумий савдо ҳажми 84,7 млрд. Швейсария франкини ташкил этди. Компанияда ишчилар сони – 230 минг кишидан ортиқдир.
Нестле Ўзбекистонда 1996-йилдан бошлаб ўз фаолиятни кўрсатиб келмоқда. Тошкентда ўз ваколатхонасига эга. 1998-йил Наманган "Нафосат" аксиядорлик жамияти (собиқ Наманган сут заводи)нинг 34,9% аксиясини 287 минг АҚСҲ долларига сотиб олди. 1999-йилда эса ушбу корхона негизида „Ўзбекистон-Нестле“ корхонаси тузилди. Компания 2002-йил февралда қиймати 30 млн. АҚСҲ доллари бўлган Наманган болалар озиқ-овқати заводини ишга туширди. Бу компания узоқ сақланадиган сут, ёгурт ва турли хилдаги сут қоришмалари ишлаб чиқаради[2].
Танқидлар
Болалар формуласи маркетинги
Нестле томонидан она сути ўрнини босувчи маҳсулотларнинг “тажовузкор маркетинги” ҳақида хавотир биринчи марта 1970-йилларда пайдо бўлган[3]. Танқидчилар Нестлени оналарни эмизишдан тўхтатганликда ва бунинг учун ҳеч қандай далил йўқлигига қарамай, уларнинг чақалоқ формуласи эмизишдан кўра соғломроқ эканлигини таъкидлаганликда айблади[4]. Бу АҚСҲ ва Европада бойкотга олиб келди[5][6].
Болалар меҳнати
Бир нечта ҳисоботларда Нестле ва бошқа йирик шоколад компаниялари таянадиган Ғарбий Африка плантацияларида какао ишлаб чиқаришда болалар меҳнатидан кенг фойдаланиш, шунингдек, қуллик ва болалар савдосини ҳужжатлаштирилган[7][8][9].
Озиқ-овқат хавфсизлиги
2008-йил сентябр ойининг охирида Ҳон Конг ҳукумати Хитойда ишлаб чиқарилган Нестле сут маҳсулотида меламин топди. Олти чақалоқ буйрак шикастланишидан вафот этди, яна 860 чақалоқ касалхонага ётқизилди[10][11].
2009-йил июн ойида Эсчеричиа cоли О157:Ҳ7 эпидемияси Виргиния штатининг Данвил шаҳридаги заводда ишлаб чиқарилган Нестленинг совутилган печене хамири билан боғлиқ эди[12].
2015-йил май ойида Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатидаги озиқ-овқат хавфсизлигини назорат қилувчи идоралар “Нестле Ҳиндистон”нинг Магги ноодле намуналарида моносодиум глутаматедан ташқари, рухсат этилган хавфсиз миқдордан 17 баравар кўп қўрғошин борлигини аниқладилар[13].
Сув
2000-йилда иккинчи Жаҳон сув форумида Нестле ва бошқа корпорациялар Жаҳон сув кенгашини ичимлик сувидан фойдаланишни “ҳуқуқ”дан “эҳтиёж”га қисқартириш мақсадида ўз баёнотини ўзгартиришга кўндиришди. Нестле сувли қатламларни назорат қилишда ва фойда олиш учун уларнинг сувларини шишага солишда давом этмоқда[14].
Нестле 2008-йил октабр ойида “Кўпчилик сув идишлари полигонлардан қочади ва қайта ишланади”, “Нестлé Пуре Лифе – соғлом, экологик тоза танлов”, “Ишлатилган сув дунёдаги энг экологик масъулиятли истеъмол маҳсулотидир” деган тўлиқ саҳифали хабарларни э’лон қилганидан сўнг, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш гуруҳлари коалицияси Нестле устидан Канада реклама стандартларига шикоят қилди[15][16].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Оддий фармацевтнинг йирик компанияга асос солиши. Нестле брендининг муваффақият йўли“ (14-июн 2021-йил). Қаралди: 18-март.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Реутерс.cом. „Нестле то респонд то бабй милк cритиcисм ин cоминг дайс“ (Инглизча) (2-феврал 2018-йил). Қаралди: 18-март 2024-йил.
- ↑ СWИ сwиссинфо.ч. „Нестлé стругглес то wин овер бабй формула cритиcс“ (Инглизча) (10-январ 2020-йил). Қаралди: 18-март 2024-йил.
- ↑ „Интернатионал гроупс бойcотт Нестле продуcц то энд индисcриминате адвертисинг, 1977-1984“. Қаралди: 18-март 2024-йил.
- ↑ Гуардиан Неwс. „Милкинг ит“ (Инглизча) (28-август 2019-йил). Қаралди: 18-март 2024-йил.
- ↑ ББC. „Иворй Cоаст аccусес чоcолате cомпаниэс“ (Инглизча) (4-май 2001-йил). Қаралди: 18-март 2024-йил.
- ↑ ББC. „Мали'с чилдрен ин чоcолате славерй“ (Инглизча) (12-апрел 2001-йил). Қаралди: 18-март 2024-йил.
- ↑ Давид Wолфе, Шаззиэ. Накед Чоcолате: Тҳе Астонишинг Трутҳ абоут тҳе Wорлд'с Греатест Фоод. Нортҳ Атлантиc Боокс, 2005. ИСБН 1556437315.
- ↑ реутерс.cом. „Чина сайс неарлй 13,000 сиcк ин милк сcандал“ (Инглизча) (22-сентабр 2008-йил). Қаралди: 18-март 2024-йил.
- ↑ Тҳе Тимес. „Чина бабй милк сcандал спреадс ас сиcк толл рисес то 13,000“ (Инглизча) (22-сентабр 2008-йил). Қаралди: 18-март 2024-йил.
- ↑ реутерс.cом. „ФДА cонфирмс Э. cоли фоунд ин Нестле cоокиэ доугҳ“ (Инглизча) (30-июн 2009-йил). Қаралди: 18-март 2024-йил.
- ↑ Биҳарпрабҳа Неwс. „Беwаре! Эатинг 2 -Минуте Магги Ноодлес cан руин ёур Нервоус Сйстем“ (Инглизча) (18-май 2015-йил). Қаралди: 18-март 2024-йил.
- ↑ Паул Муир. „Тҳе ҳуман ригҳц анд wронгс оф Нестлé анд wатер фор алл“ (Инглизча) (28-ноябр 2013-йил). Қаралди: 18-март 2024-йил.
- ↑ Реутерс. „Нестле wатер адс мислеадинг: Cанада греэн гроупс“ (Инглизча) (2-декабр 2008-йил). Қаралди: 18-март 2024-йил.
- ↑ CБC Неwс. „Нестлé боттлед-wатер адс мислеадинг, энвиронменталисц сай“ (Инглизча) (1-декабр 2008-йил). Қаралди: 18-март 2024-йил.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |