Махно Нестор Иванович (1889.20.10, Гуляйполе шаҳарчаси, Запороже вилояти, Украина — 1934-йил, 7-июн, Париж) — совет режимига карши Украинадаги миллий ҳаракат — махночилик (1918— 21)нинг ҳарбий ва ғоявий раҳбари. 1905—07 йилларда Россияда бўлган инқ-илоб даврида анарҳистлар гуруҳига кирган. 1909-йил полиция бошлиғини ўлдиргани учун сургун қилинган. 1917-йил Феврал инқилобидан кейин қамоқдан озод бўлгач, Гуляйполеда қуролли анарҳистлар отрядини тузган. Октябр тўнтаришидан кейин дастлаб Австрия— Германия, С. В. Петлюра (1879—1926) ва А. И. Деникин отрядларига қарши курашган. 1919-йил баҳорда махночилик ҳаракати Днестрдан Дон дарёсигача бўлган катта ҳудудга тарқалиб, қизил армия ва совет режимига қарши оммавий қуролли курашга айланган. 35000 кишилик қўшин (асосан, отликлар) тузилган. 1920-йил баҳор ва ёз ойларида қизил аскарларга қарши шиддатли жанглар бўлган. 1920-йил ноябрда М. қўшинига қарши курашга М.В. Фрунзе бошчилигидаги қизил армия қисмлари сафарбар қилинган. 1920-йил декабрда махночиларнинг Қрим гуруҳи тугатилган. Туркистондаги айрим қизил армия қисмлари уларга қарши жангга ташланган. Мағлубиятга учраган М. кичик гуруҳ билан Руминияга ўтган. Ке-йинчалик у Франсияда яшаб, СССРга қарши мафкуравий курашни давом эттирган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил