„Нетайин?“ (шунчаки „Нетайин“ ўлароқ ҳам ёзилади) — ўзбек хонандаси Лола ижро этган қўшиқ. 2002-йил эълон қилинган. Хонанданинг айни номли албомига еттинчи трек ўлароқ киритилган[1]. „Нетайин?“ Лолага шуҳрат олиб келган илк тароналарнинг биридир[2][3].

„Нетайин?“
Лола қўшиғи
Нетайин? албомидан
Чиқарилган санаси 2002
Жанр поп
Давомийлиги 3:42 (клип версияси)
4:03 (албом версияси)
„Нетайин?“ хронологияси
„До Нот Шоот“ „Нетайин?“ „Лет Ме Го (Ремих)“
Клипи
„Нетайин?“ ЁуТубеда

Тарона поп-рок жанрида бўлиб, си бемол минор тоналлигида ёзилган[4]. Учинчи нақоратдан кейин реп ижро этилган.

„Нетайин?“ қўшиғи учун содда клип суратга олинган. Унда хонанда лампалар билан безатилган хонада қўшиқни ижро этаётгани ҳамда суюкли ёри билан вақт ўтказиб, пировардида унга эмас, балки бошқага турмушга чиққани тасвирланган.

Таронанинг клип версияси албом версиясидан қисқароқ — клип версиясида репдан кейинги гитара солоси йўқ. 2019-йил Лола „Нетайин?“ қўшиғининг ремиксини эълон қилган.

Манбалар

  1. ↑ „Нетайин“ (инглизча). Спотифй. Қаралди: 9-сентябр 2022-йил.
  2. ↑ Нормуродов, Шуҳрат „Лоланинг клипини кўриб...“. Хабар (16-ноябр 2019-йил). Қаралди: 9-сентябр 2022-йил.
  3. ↑ „Лола Йўлдошева таваллуд айёми нишонланмоқда“. Замин (4-сентябр 2017-йил). Қаралди: 9-сентябр 2022-йил.
  4. ↑ Атаев, Нодир „Аккорд зиналари“. Гитара чалишни ўрганамиз. Қаралди: 9-сентябр 2022-йил.

Ҳаволалар