Невар тили, невари — тибетбирма тилларинит шарқий ҳимолай гуруҳчасига мансуб тил. Баъзи жиҳатлари билан айрим туркий, мўғул ва ман-жур тилларига яқин туради. Непалда, асосан неварлар яшайдиган Катманду водийсида, шунингдек, қисман Ҳин-дистон ва Бутанда тарқалган. Унда 1 млн.га яқин киши сўзлашади. Невар тили 4 та лаҳжага эга: уларнинг 3 таси Непалнинг марказий қисмидаги Катманду, Бҳак-тапур, Лалитпур шаҳарларида ва тўртинчиси Непалнинг шарқий қисмида тар-қалган. Фонетикаси учун бўғиз ундошлари, бурунлашган унлилар хос. Морфологик тузилиши агглютинатив, ўзак ва аффиксал морфемалари асосан бир бўғинлидир. Феъллар 5 хил тусланиш шаклига эга. Луғат бойлигининг 75 фо-изи неварча; санскрит ва тибет тилларидан ўзлашган сўзлар ҳам анчагина. Невар тили ХИВ—ХВИИИ асрларда Непалнинг рас-мий тили бўлган, бирок, ХВИИИ аср охирида ҳам расмий, ҳам адабий доирада унинг ўрнини непал тили эгаллаган. ХХ асрда сўзлашув шаклларидан, асосан, Катманду лахжаси асосида адабий Невар тили кай-та тирила бошлади. Невар ёзуви ИХ асрда браҳми асосида шаклланган, хрзиргача чекланган ҳолда амалда. Ҳозирги Невар тили ХВИИИ аср охиридан деванагари ёзувидан фойдаланиб келади.[1]

Невар тили
Миллий номи नेपाल भाषा
Нēпāл бҳāṣā
Мамлакатлар    Непал
Расмийлик ҳолати    Непал
Сўзлашувчиларнинг умумий сони 846 000 (2011)
Тартибловчи ташкилот Непал Бҳаса Аcадемй
Туркумланиши
Туркум Евроосия тиллари
Тил оиласи

Сино-Тибет тиллари

Тибет-Бирма тиллари
Невар тармоғи
Алифбоси Деванагари
Тил кодлари
ИСО 639-1 неw
ИСО 639-2 неw
ИСО 639-3 неw

Невар тили ёки Непал Бҳаша (नेपाल भाषा, Нēпāл бҳāṣā) Непалда амалда бўлган энг йирик тиллардан биридир. ХИВ асрдан бери расмий-идоравий тил сифатида ишлатилиб келинган. Невар тили Непал ва Катмандуда истиқомат қилувчи невар халқининг она тилидир. Неварчада 800 мингдан ошиқ киши гаплашади.

Непалдан ташқарида неварча Ҳиндистоннинг Сикким штатида 11 расмий тилдан бири сифатида белгиланган.[2]

Невар тили Тибет-Бирма тилларига киради.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ „А Репорт, Ҳоме Департмент, Говернмент оф Сикким, Гангток“. 2012-йил 16-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-май 2011-йил. Паге 12.
ZiyoSfera logotipi
ЗиёСфера логотипи

Википедия невар тилида
бўлимга эга:
«मू पौ»