Невилл Франcис Мотт

Невилл Франcис Мотт (талаффузи: Невилл Френсис Мотт) (1905.30.9, Лидс-1996.8.8, Милтон Кейнес, Бекингемшир графлиги) — инглиз физиги, Лондон қироллик жамияти аъзоси (1936). Кембриж университетни тугатган (1927). Бристол университети профессор (1933—54), Кавендиш лаборатория директори (1954—71). Илмий ишлари агомлар тўқнашишлари назарияси ва қаттиқ жисм физикасига оид. Тартибланмаган тизимларнинг электр ўтказувчанлиги назариясини яратган. Шаффоф бўлмаган (аморф) яримўтказгичларнинг магнит ва электр хоссаларини ўрганган. Нобел мукофоти лауреати (Ф. Андерсон ва Ж. Ван Флек билан ҳамкорликда; 1977).[1][2]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ Нобел мукофоти совриндорлари