Nevinnomisk
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Невинномиск - Россия Федерацияси Ставропол ўлкасидаги шаҳар (1939-йилдан, унгача Невинномисская Станицаси). Кубан дарёси бўйида. Темир йўл тугуни. Аҳолиси 133 минг киши (1998). Азот ишлаб чиқариш корхонаси, жунга дастлабки ишлов бериш фабрикаси, шина ремонти, буғқозон-меха-ника, автомобил ремонти, электромеханика, мой экстраксия, сут, ки-мёвий уй-рўзғор буюмлари, электр ўлчагич асбоблари заводлари, ун, паррандачилик комбинатлари, ГРЕС бор. Ставропол политехника институтининг умумий техника факултети, ўлкашунослик музейи фаолият кўрсатади. Н. ёнида Не-винномиск канали бошланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |