Неврома (невр.. ва юн. ота (лотинча) — ўсма) — нерв тўқимасидан ривожланадиган хавфсиз ўсмаларнинг умумий номи. Атрофидаги тўқималардан ажралиб турадиган бўлакчали қаттиқ тугунлардан иборат. Ганглионеврома, неври-нома, нейрофибраматоз ва бошқа киради. Баъзан Неврома хавфли хилига ўтиши ҳам мумкин. Ретроперитониал бўшлиқ, кўкрак оралиғининг орқа қисми, бўйин ва буйрак усти безида учрайди. Хирургик усулда даволанади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил