Неврозлар (невр... асабийлик -узоқ давом этган руҳий изтироблар натижасида нерв системаси фаолиятининг бузилишидан келиб чикадиган асабийруҳий касалликлар; ўзаро яқин функсионал руҳий касалликлар (неврастения, истерия, психастения), эмоционал ёки ақлий жиҳатдан толиқиш натижасида, кўпинча инфексион ва бошқа касалликлар таъсирида юзага келади. Неврозлар анча кенг тарқалган касаллик бўлиб, асосан, нерв системаси туғма ёки ҳаётда орттирилган заиф кишиларда кузатилади. Неврозларда марказий нерв системасида ҳам, ички аъзоларда ҳам жиддий органик ўзгаришлар бўлмасада, бош мияда кечадиган асосий жараёнлар — қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларининг ўз-аро муносабатлари бузилади. Неврозларда пси-хозлардан фарқли ўлароқ, беморлар ўз касалликларига нисбатан танқидий муносабатда бўладилар. Неврозларнинг, асосан, 3 та — истерия, неврастения ва психастения (миядан кетмайдиган ҳолатлар) тури фарқланади. Айрим "аъзолар неврози" (юрак, меъда, ўпка) ҳозирги вақтда Неврозларнинг алоҳида тури эмас, балки унинг сомато-вегетатив белгилари деб ҳисобланади. Неврозлар кўп учрайди ва йилдан-йилга кўпайиб бориш қонунига эга. Неврозлардан неврозга ўхшаш қолатларни ажратмоқ зарур, бу белгилари жиҳатдан Неврозларга айнан ўхшаб кецада, бироқ улар руҳий изтироблар оқибатида эмас, балки бошқа хасталик, Масалан, хафақон, мия қон то-мирлари атеросклерози, шизофрени-янинг бошланғич белгиси сифатида намоён бўлади. Неврозларнинг айрим турлари келиб чиқишида киши шахсининг касаллик олди хусусиятлари (преморбид) катта аҳамиятга эга. Шунингдек, олий нерв фаолияти ожизроқ кишилар шундай фаолияти кучли кишиларга нисбатан Неврозларга кўпроқ мойил бўладилар. Бундан ташқари, биринчи сигнал системаси юқорироқ бўлган кишиларда — истерия, иккинчи сигнал системаси кучлироқ бўлганларда эса миядан кетмайдиган ҳолатлар неврози кўпроқ уч-раши исботланган. Булар аралаш невротик ҳолатлар кўринишида ҳам намоён бўлиши мумкин. Неврозларни даволашда пси-хоген омилларни бартараф этиш зарур. Дори-дармонлар билан бирга психотерапия ҳам муҳим аҳамиятга эга[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил