Nevzad xonim
Невзад хоним (усмонли туркча: نمت نوزاد خانم – „ёш қаҳрамон“, асл исми – Нимет Баргу, дастлаб Невзад халфа, 1928-йилдан кейин Нимет Сеферўғлу номини олган; 1902-йил 2-мартда туғилган – 1992-йил 23-июнда вафот этган) – Усмонийлар империясининг сўнгги султони Меҳмед ВИ нинг бешинчи хотини. Усмонийлар султонига турмушга чиққан сўнгги аёл[2].
| Невзад хоним | |||||
|---|---|---|---|---|---|
| Туғилиши |
Нимет Баргу 1902-йил 2-март Ҳусайн бей саройи, Виşнезаде, Бешиктош, Истанбул, Усмонийлар империяси | ||||
| Вафоти |
23-июн 1992-йил (90 ёшда) Гоксу, Истанбул, Туркия | ||||
| Дафн этилган жой |
Караcааҳмет қабристони | ||||
| Турмуш ўртоғи |
| ||||
| Фарзандлари |
Иккинчи никоҳ Фулан Сефероğлу Фулане Сефероğлу | ||||
| |||||
| Уй |
Баргу (туғилганидан) Усмонийлар (никоҳ орқали) | ||||
| Отаси | Шабон афанди | ||||
| Онаси | Ҳадича хоним | ||||
| Дини | Ислом, суннийлик | ||||
Ёшлиги
Невзад хоним 1902-йил 2-мартда Истанбулда туғилган. Келиб чиқиши албан бўлган[2]. Асл исми Нимет Баргу бўлиб, сарой боғбони Шабон афанди[3] ва Ҳадича хонимнинг қизи эди. Унинг 2 ёш кичик Несрин хоним исмли синглиси[4][5] ҳамда ва Солиҳ бей исмли укаси бўлган[5]. Аммасининг эри Ҳусайн бей Нимет Нимет ва унинг синглиси Несринни империя ҳарамига тақдим этган. У ерда Усмонийлар саройи урф-одатларига кўра исми Невзад деб ўзгартирилган[6]. Шундан сўнг у Шаҳзода Меҳмед Зиёйиддиннинг ҳарамига юборилган[4], у ерда Усмонийларга дарс берган Сафия Üнüварнинг шогирди бўлган маликалар атрофида халфа сифатида хизмат қилган ҳамда улар билан бир хил дарс олиб, тайёргарликдан ўтган. Уни Cейланяр хоним исмли аёл тарбиялаган. Меҳмед 1918-йилда тахтга чиққач, Невзад халфалардан бирига айланган ва султоннинг саройига кўчиб ўтган[7][8].
Биринчи никоҳи

Невзад хоним 1921-йил 1-сентябрда[2][9] Йıлдıз саройида Меҳмед ВИ га турмушга чиқди. У Усмонийлар султонига турмушга чиққан сўнгги аёл эди. Никоҳдан сўнг унга „Иккинчи Иқбол“ унвони берилди, ҳолбуки ўша пайтда султоннинг тўртинчи жуфт сифатида у „Тўртинчи Кадıн“ унвонига эга бўлиши керак эди[10][11]. Ўша пайтда султон Меҳмед 61 ёшда, Невзад эса 19 ёшда эди[12]. Невзад билан никоҳи Меҳмеднинг фарзандлари ва оиласи ўртасида аввалдан мавжуд бўлган совуқ муносабатларни янада ёмонлаштирди. Бундан ташқари, Меҳмед янги ёш хотинига шунчалик маҳлиё бўлиб қолганки, ҳарамдан чиқишни ва ундан айрилишни истамас эди. Айнан шу сабабли пойтахтда унинг хатти-ҳаракатлари ҳақида турли ғийбат ва миш-мишлар тарқалган[13].
Невзад хонимдан зурриёд қолмаган. Унинг Йıлдıз саройи ҳудудида вилласи бор эди[14]. Исми Садиру деб ўзгартирилган синглиси Несрин унинг бош хизматчи хонимига айланган[8]. Меҳмед 1922-йилда тахтдан туширилгач, Невзад ва Меҳмеднинг бошқа оила аъзолари Ферие саройида қамоққа олинди. Бироқ Невзад халфа қиёфасида яширинча у ердан чиқиб кетишга муваффақ бўлди[15]. Усмонийлар империяси оила аъзолари 1924-йил март ойида сургун қилинганда, Невзад сулоланинг қондош аъзоси бўлмаганлиги сабабли Истанбулда қолган[16]. Меҳмеднинг тинимсиз илтимосларига биноан у ва синглиси Несрин 1924-йил майда тахтдан туширилган султон ҳузурига Сан-Ремога борган[1][2][16].
Невзад 1926-йил 15-майда Меҳмед вафот этган пайтда унинг ёнида эди[17][18]. Султоннинг опаси Медиҳа Султоннинг ўғли Султонзода Сами бей Невзад билан юзлашиб, Меҳмед ўлдирилган бўлиши мумкин деган фикрга келди. Сами бей тоғасининг ўлимига Невзаднинг алоқаси бўлиши мумкин деган шубҳага борди. У Невзадни сўроқ қилди, сўнгра султоннинг сандиқларига қўшиб Невзаднинг шахсий мол-мулкини ҳам муҳрлаб ёпиб қўйди[19]. Меҳмеднинг ўлимидан кўп ўтмай, Невзад синглиси билан Истанбулга қайтди[20].
Иккинчи никоҳи
1928-йилда Невзад капитан Зиё бей Сефероğлуга турмушга чиқди[1][21] ва унинг исмини Нимет Сефероğлу деб ўзгартирди[21]. Невзаднинг бу никоҳдан бир ўғли ва бир қизи бўлган[21].
Хотиралар
1937-йилда Невзад „Йıлдıз’дан Сан Ремўя“ номи остида хотираларини нашр эттирди[22]. Хотиралар „Тан“ газетасида чоп этилди ва ундан Султон Меҳмед ВИ ҳақида эътиборга молик маълумотлар олинди. Бироқ ўша даврда хотираларнинг ишончлилиги борасида жиддий мунозаралар бор эди. 1937-йилда ўз хотираларини эълон қилган бўлса-да, Невзад султон ҳақида гапиришдан бош тортган. 1974-йилда бир журналист ундан султон Меҳмед ВИ билан ҳаёти қандай кечгани ҳақида сўраганда, у: „Мен у даврни юрагимнинг тубига кўмиб қўйганман“, дея жавоб берган[23].
Вафоти
Невзад хоним 1992-йил 23-июнда 90 ёшида Истанбулдаги саройида вафот этган[24].
Фарзандлари
Невзад хонимнинг Меҳмед ВИ дан фарзанди бўлмаган. Иккинчи никоҳидан бир ўғил ва бир қизи бўлган.
- Фüлан Сефероğлу
- Фüлане Сефероğлу
Мукофоти
- 1-даражали Хайрия ордени, 1921-йил 4-сентябр[25]
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Сакаоğлу 2008, с. 708.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Улуçай 2011, с. 264.
- ↑ Аçба 2004, сс. 123, 125.
- ↑ 4,0 4,1 Аçба 2004, с. 126.
- ↑ 5,0 5,1 Аçба 2004, с. 123.
- ↑ Аçба 2004, сс. 125–126.
- ↑ Броокес 2010, с. 269.
- ↑ 8,0 8,1 Аçба 2004, с. 127.
- ↑ Сакаоğлу 2008, с. 707.
- ↑ Аçба 2004, с. 124.
- ↑ Аредба, Румейса; Аçба, Эдадил. Султан Ваҳдеддин'ин Сан Ремо Гüнлери. Тимаş Яйıнларı, 2009 — 28-бет. ИСБН 978-9-752-63955-3.
- ↑ Броокес 2010, с. 269 н. 65.
- ↑ Броокес 2010, с. 269 н. 67.
- ↑ Броокес 2010, с. 270.
- ↑ Броокес 2010, с. 271.
- ↑ 16,0 16,1 Аçба 2004, с. 198.
- ↑ Бардакçı, Мурат. Неслишаҳ: Тҳе Ласт Оттоман Принcесс. Охфорд Университй Пресс, 2017 — 85–86-бет. ИСБН 978-9-774-16837-6.
- ↑ Янатма 2007, сс. 89–90.
- ↑ Янатма 2007, с. 91.
- ↑ Аçба 2004, с. 180 н. 9.
- ↑ 21,0 21,1 21,2 Гüнай Гüнайдıн. Ҳаремин сон гüллери. Мевсимсиз Яйıнларı, 2006 — 134-бет. ИСБН 978-9944-987-03-5.
- ↑ Броокес 2010, с. 286.
- ↑ Янатма 2007, с. 86 н. 199.
- ↑ Аçба 2004, с. 194.
- ↑ Аçба 2004, с. 125.
Адабиётлар
- Аçба, Лейла. Бир Çэркес пренсесинин ҳарем ҳатıраларı. Л & М, 2004. ИСБН 978-9-756-49131-7.
- Броокес, Доуглас Сcотт. Тҳе Cонcубине, тҳе Принcесс, анд тҳе Теачер: Воиcес фром тҳе Оттоман Ҳарем. Университй оф Техас Пресс, 2010. ИСБН 978-0-292-78335-5.
- Сакаоğлу, Неcдет. Бу мüлкüн кадıн султанларı: Вâлиде султанлар, ҳâтунлар, ҳасекилер, кадıнефендилер, султанефендилер. Оğлак Яйıнcıлıк, 2008. ИСБН 978-9-753-29623-6.
- Улуçай, Мустафа Çаğатай. Падиşаҳларıн кадıнларı ве кıзларı. Анкара: Öтüкен, 2011. ИСБН 978-9-754-37840-5.
- Янатма, Сервет. Тҳе Деатҳс анд Фунерал Cеремониэс оф Оттоман Султанс (Фром Султан Маҳмуд ИИ ТО Султан Меҳмед ВИ Ваҳидеддин). Боğазиçи Университй, 2007.