Невзат Тарҳан (1952-йил 7-июл) турк шифокори, психиатр ва невропсихолог. Üскüдар Университети асосчиси ва ректори. Туркиядаги биринчи невропсихиатрик шифохона НПİСТАНБУЛ Браин Ҳоспитал директорлар кенгаши раиси. Невзат Тарҳан шунингдек Туркия-Америка Невропсихиатрия Ассоциацияси Туркия бўлими президенти[1].

Невзат Тарҳан
Таваллуди 1952-йил 7-июл
Амасия Мерзифон
Касби Невропсихолог
Иш жойлари

Üскüдар Университети

Йüзüнcü Йıл Университети

Адли Тиббиёт муассасаси
Институтлар Истанбул университети

Ҳаёти ва фаолияти

Невзат Тарҳан 1952-йилнинг 7-июлида Туркиянинг Амасия вилояти Мерзифон шаҳрида туғилган.  1969-йилда Кулели ҳарбий лицейини ва 1975-йилда Истанбул Университетининг Cерраҳпаşа тиббиёт факултетини тамомлаган. 1982-йилда Гулҳане ўқув тадқиқот касалхонсида психиатр бўлган. 996-1999-йиллар орасида Йüзüнcü Йил университетида ўқитувчи ва Суд тиббиёт институтида эксперт бўлиб ишлаган. У ўз хоҳиши билан нафақага чиқиб,1998 йилда Америка Хотира марказининг Туркия вакили бўлган[2].

Унинг миллий ва халқаро журналларда чоп этилган 100 дам ортиқ илмий мақолалари мавжуд бўлиб, шулардан 40 такси СCИ синфидаги журналлардир. Шунингдек Невзат Тарҳаннинг китоблари 1 миллион нусхадан ортиқ сотилган. У инглиз ва немис тилларини билади[3].

Илмий а’золик

Янги Симпозиум таҳририят кенгаши а’зоси 2020-йил

Хулқ-атвор фанлари ва психология журнали - Таҳририят кенгаши а’зоси 2018-йил

Üскüдар университети Ижтимоий фанлар журнали - маслаҳат кенгаши а’зоси 2018-йил

Европа Нейропсикофармакология Конгресси (ЭCНП) - а’зо 2018-йил

Турк Америка Невропсихиятрия Ассоциацияси (ТАНПА) - Президент 2017-йил

Анатолиан Жоурнал оф Псйчиатрй - Маслаҳат кенгаши а’зоси 2010-йил

Халқаро Психиатрия Ассоциация (ИПА) – а’зоси 2009-йил

Ню-Ёрк Фанлар Академияси - а’зоси 1997-йил

 

Нашр қилинган китоблари

Ҳужжатли психология 2, (Яхшилик, ҳақиқат ва гўзалликнини топиш сан’ати) 2022-йил

Донолик психологияси 1, 2022-йил

Ҳз. Мавлоно билан оилавий терапия, 2019-йил

Нейротеология, Нейрологиядан диний фанга, 2018-йил

Асосий ва Клиник Психиатрия, 2018-йил

Нейрофотоника ва мия харитаси, 2017-йил

Ақлдан юракка саёҳат, 2012-йил

Ижобий психология, 2012-йил

Ҳиссиётлар психологияси ва ҳиссий интеллект, 2006-йил

Аёллар психологияси, 2005-йил

Оила мактаби, 2004-йил

Стресс ва касалликлар, 1990-йил

Манбалар

  1. ↑ „Невзат Тарҳан Биёграфиси“. Қаралди: 29-сентабр 2023-йил.
  2. ↑ „Проф.Др. К. Невзат ТАРҲАН“. Қаралди: 29-сентабр 2023-йил.
  3. ↑ „Арşивленмиş копя“. 26-март 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-март 2020-йил.