Неймар Да Силва Сантос Жуниор (португалча: Неймар да Силва Сантос Жúниор; 1992-йил 5-февралда туғилган) — бразилиялик футболчи. Неймар учта турли клубда 100 тадан ортиқ гол урган ва бу натижага эришган тўрт ўйинчидан бирига айланди[3]. „Барcелона“, „ПСГ“ ва „Ал Ҳилол“ каби машҳур клубларда тўп сурган. Неймар футбол тарихидаги трансфер қилинган энг қиммат футболчи саналади. У 2017-йилда Барселонадан ПСГ га 222 миллион евро эвазига кўчиб ўтган[4], бироқ бу трансфер Париж клуби учун ўзини оқламаган. Тинимсиз жароҳатлар ва ўйинчининг нопрофессионал ёндашуви сабаб, у бир нечта юзлаб ўйинларни ўтказиб юборишга мажбур бўлган. Шундай воқеалар фонида 2024-йил Саудия Арабистонининг „Ал Ҳилол“ клубига кўчиб ўтади. Аммо бразилиялик сеҳргарнинг араб диёридаги саргузаштлари эрта якунига етади ва ушбу трансфер ҳам муваффақияциз бўлиб чиқади. Неймар ҳозир ўзи порлаб чиққан „Сантос“ клубида ижара асосида фаолиятини давом эттириб келмоқда.

Неймар
Неймар Бразилия билан 2026-йилги жаҳон чемпионатида
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Неймар да Силва Сантос Жúниор[1]
Таваллуд санаси 1992-йил 5-феврал (1992-02-05) (34 ёш)[1]
Таваллуд жойи Моги дас Cрузес, Бразилия[2]
Бўйи 1.75 м[1]
Амплуаси Ҳужумчи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1999—2003 Португуэса Сантиста
2003—2009 Сантос
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2009—2013 Сантос 177 (107)
2013—2017 Барcелона 123 (68)
2017—2023 Парис Саинт-Гермаин 112 (82)
2023—2025 Ал Ҳилол 3 (0)
2025— Сантос 37 (15)
Миллий терма жамоа
2009 Бразилия У17 3 (1)
2011 Бразилия У20 7 (9)
2012—2016 Бразилия У23 14 (8)
2010—2026 Бразилия 130 (80)

Имзоси
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2025-йил 28-январ учун)

Бразилия миллий терма жамоасининг амалдаги бош мурббийи Карло Анчелотти Неймарни 2026-йил АҚСҲ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтадиган навбатдаги жаҳон чемпионати учун якуний таркибга киритди. Бу жаҳон чемпионати „Тожсиз қирол“ учун сўнгги мундиал бўлиши кутилмоқда.

Ютуқлари

Рекордлари
  • УЭФА Чемпионлар Лигаси тарихида чорак финалда ҳам, ярим финалда ҳам, турнир финалида ҳам гол урган биринчи футболчи (2014/15);
  • УЭФА Чемпионлар Лигаси тарихида бир мусобақада тўртта ўйинда бир рақиб дарвозасига гол урган биринчи футболчи (2014/15);
  • Футбол тарихида Либертадорес кубоги ва УЭФА Чемпионлар лигасида хет-трик қайд этган биринчи футболчи (2013/14);
  • УЭФА Чемпионлар Лигаси тарихидаги энг тез „Барселона“ хет-трикига эришди;
  • Олимпия ўйинлари тарихидаги энг тез гол муаллифи;
Шахсий
  • Лига Паулистанинг энг яхши ёш футболчиси: 2009-йил;
  • Паулиста лигасининг энг яхши футболчиси (4): 2010, 2011, 2012, 2013;
  • Паулиста лигасининг энг яхши ҳужумчиси (4): 2010, 2011, 2012, 2013;
  • Бразилия чемпионатининг энг яхши ҳужумчиси (3): 2010, 2011, 2012;
  • Бразилия кубогининг энг яхши тўпурари: 2010-йил;
  • Жанубий Америка ёшлар чемпионатининг энг яхши тўпурари: 2011-йил;
  • Жанубий Америка ёшлар чемпионатининг энг яхши футболчиси: 2011-йил;
  • Тиме 100: 2017: Тиме 100 — Американинг Тиме журнали бўйича йилнинг энг нуфузли 100 кишиси рўйхати.Тиме 100

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „ФИФА Wорлд Cуп Қатар 2022™: Лист оф Плаерс: Бразил“. ФИФА (2022-йил 29-ноябр). 2022-йил 30-ноябрда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ „Плаер Профиле – Неймар Жр.“. Спортйcиоус. 2014-йил 21-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 23-январ.
  3. ↑ „Неймар эмулатес Роналдо & Ромарио афтер брингинг уп 100 гоалс фор ПСГ“. Гоал.cом. Қаралди: 2022-йил 27-май.
  4. ↑ Рутзлер, Петер. „Неймар анд ПСГ: Wас ит алл wортҳ ит?“ (эн-УС). Тҳе Неw Ёрк Тимес (2023-йил 18-август). Қаралди: 2026-йил 21-май.

Ҳаволалар