Neyrogipofiz

Постериор гипофиз (орқа гипофиз ёки нейрогипофиз) - эндокрин системанинг бир қисми бўлган гипофиз безининг орқа бўлаги.[1] Гипофизнинг орқа бўлаги олдинги бўлак каби без ҳужайралари тутмайди. Нейрогипофиз асосан, гипоталамусдан келувчи аксонлар тўпламидан иборат. Нейрогипофизнинг асосий вазифаси аксонлар орқали келувчи гипоталамус гармонларини (окситоцин ва вазопрессин) сақлаш ва бевосита қонга секреция (ажратиш) қилиш ҳисобланади.[2] Гипоталамо-нейрогипофизар тизим гипоталамус (паравентрикуляр ядро ва супраоптик ядро), гипофизнинг орқа бўлаги яъни нейрогипофиз ва аксонлардан иборат тизимдир.[2]
Тузилиши
Нейрогипофиз, асосан, гипоталамуснинг супраоптик ва паравентрикуляр ядроларини ҳосил қилувчи нейронлардан келувчи аксонлар тўпламидан иборат. Бу аксонлар нейрогипофизиал гормонлар окситоцин ва вазопрессинни сақлайди ва нейрогипофиз капилларларига чиқаради, у ердан гармонлар қон айланиш тизимига киради. Нейрогипофизда аксонлардан ташқари, гормонларни сақлаш ва чиқаришда ёрдам берувчи астроситларга ўхшаш махсус глиал ҳужайралар бўлган питуицитлар ҳам мавжуд.[3]
Нейрогипофизнинг кўпчилик манбаларга кўра қуйидаги қисмлардан иборат:
Парс невроза
Нервли бўлак (парс невроза) ёки орқа бўлак деб ҳам аталадиган бу қисм нейрогипофизнинг катта ҳажмини эгаллайди ва окситоцин ҳамда вазопрессинни сақлайди. Баъзан нотўғри талқинлар билан нейрогипофизнинг синоними сифатида қаралади, парс невроза Ҳерринг таначалари ва питуицитларни ўз ичига олади.[4]
Инфундибуляр қисм
Инфундибулум ёки гипофиз сопи деб ҳам аталадиган инфундибуляр қисм гипоталамус ва гипофиз тизимларини боғлайди.[5]
Вазифаси
Гормон секрецияси
Нейрогипофиз гипоталамусда ҳосил бўлган икки гормонни тўплайди ва қонга ажратади. Бу гармонлар: окситоцин ва вазопрессин. Гипоталамусда ҳосил бўлган гармонлар аксонлар орқали нейрогипофизга келгандан сўнг Ҳерринг таначаларида тўпланади ва керак вақтда ажралишга тайёр ҳолда нейросекретор везикулаларда сақланади.
| Гармон | Синонимлари | Символи | Асосий таъсир қилувчи аъзолари | Таъсир механизми | Ҳосил бўлиши |
|---|---|---|---|---|---|
| Окситоцин | ОТ | Бачадон, сут безлари | Бачадонни қисқартиради, сут ажралишини таъминлайди | супраоптик ва паравентрикулар ядролардан | |
| Вазопрессин | Аргинин вазопрессин, антидиуретик гармон | ВП, АВП, АДҲ | Буйраклар ва артериола | Буйракларда реабсорбсияни таъминлайди, қон томирлар тонусини оширади | супраоптик ва паравентрикулар ядролардан |
Клиник аҳамияти
Вазопрессиннинг етарли даражада ажралмаслиги қандсиз диабетга сабабчи бўлади. Бунда организм сийдикни консентрациялаш қобилиятини йўқотади. Касалланган одамлар кунига 20 литргача сийдик ажратади. Вазопрессиннинг ҳаддан ташқари секрецияси "бузилган антидиуретик гормон" (СИАДҲ) синдромини келтириб чиқаради.
Манбалар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑ Эмбрёлогй ат унc.эду
- ↑ 2,0 2,1 Маленка РC, Нестлер ЭЖ, Ҳйман СЕ (2009). "Чаптер 10: Неурал анд Неуроэндоcрине Cонтрол оф тҳе Интернал Милиэу". Ин Сйдор А, Броwн РЙ (эд.). Молеcулар Неуропҳармаcологй: А Фоундатион фор Cлиниcал Неуросcиэнcе (2нд эд.). Неw Ёрк: МcГраw-Ҳилл Медиcал. пп. 246, 248–259. ИСБН 9780071481274.
•Тҳе ҳйпотҳаламиc–неуроҳйпопҳйсеал сйстем сеcретес тwо пептиде ҳормонес диреcтлй инто тҳе блоод, васопрессин анд охйтоcин. ...
•Тҳе ҳйпотҳаламиc–питуитарй–адренал (ҲПА) ахис. Ит cомприсес cортиcотропин-релеасинг фаcтор (CРФ), релеасед бй тҳе ҳйпотҳаламус; адреноcортиcотропиc ҳормоне (АCТҲ), релеасед бй тҳе антериор питуитарй; анд глуcоcортиcоидс, релеасед бй тҳе адренал cортех.
•Тҳе ҳйпотҳаламиc–питуитарй–тҳйроид ахис cонсисц оф ҳйпотҳаламиc тҳйротропин-релеасинг ҳормоне (ТРҲ); тҳе антериор питуитарй ҳормоне тҳйроид–стимулатинг ҳормоне (ТСҲ); анд тҳе тҳйроид ҳормонес Т3 анд Т4.
•Тҳе ҳйпотҳаламиc–питуитарй–гонадал ахис cомприсес ҳйпотҳаламиc гонадотропин–релеасинг ҳормоне (ГнРҲ), тҳе антериор питуитарй лутеинизинг ҳормоне (ЛҲ) анд фоллиcле-стимулатинг ҳормоне (ФСҲ), анд тҳе гонадал стероидс.
- ↑ Ҳаттон, ГИ (Септембер 1988). "Питуиcйтес, глиа анд cонтрол оф терминал сеcретион" (ПДФ). Тҳе Жоурнал оф Эхпериментал Биологй. 139: 67–79. дои:10.1242/жеб.139.1.67. ПМИД 3062122.
- ↑ Ҳистологй имаге:14004лоа фром
- ↑ Медиан+эминенcе ат тҳе УС Натионал Либрарй оф Медиcине Медиcал Субжеcт Ҳеадингс (МеСҲ)