Neyrogliya

Нейроглия, глия (қадимги юнонча: νεῦρον - нерв ва γλοιός - элим) — нерв тўқимасининг ҳужайра элементлари; нерв ҳужайраси (нейрон), ўсимталари ва мия капиллярлари оралиғини тўлдириб туради. Нейроглияда макроглия ва микроглия ҳужайралари тафовут қилинади. Макроглия эктодермадан ривожланади; эпендима глияси, астроцитлар ва -гоглиядан иборат. Эпендима ҳужайралари бирбирига зич тақалиб турадиган юмалоқ шаклга эга; улар бош мия қоринчаси ва орқа миянинг марказий канали оралиқ қисмини тўлдириб, механик, таянч ва трофик вазифасини ўтайди. Астроглия — юлдузсимон қужайралар ўз ўсимталари билан чигаллашиб, мия поясини ҳосил қилади. Унинг асосий элементи гематоэнсе-фалик барер бўлиб, сув-туз алмаши-нувини назорат қилади. Олигоглия ҳужайралари майда, калта ўсиқчалари бор, нейрон ва аксонлар танасини ўраб туради, аксон миелин қобиғининг ҳосил бўлишида иштирок этади, нейронларга моддалар ташилишини таъминлайди. Микроглия ҳужайралари ўсиқчалари ҳам майда ҳужайралар бўлиб, мезенхимадан ривожланади; фагоцитоз, шунингдек, нерв системасида ҳимоя вазифасини бажаради. [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |