Neyrogormonlar
Нейрогормонлар (нейро... ва гормонлар), нейросекретлар — нейросекреция ҳужайралари ишлаб чиқарадиган биологик фаол моддалар. Н. нерв учларида медиаторларяан ҳосил бўлади, бироқ гормонлар каби, қон ёки тўқима суюқлигига ўтади. Кимёвий таркибига кўра, кўпчилик Н. пептидлар (вазопрессин, кортиколбрин ва бошқалар), баъзилари катехоламинлардир. Сут эмизувчиларда Н. манбаи бош миядаги гипотаюмуснинг нейросекретор ҳужайралари ҳисобланади. Н. баъзи эндокрин безларнинг (қаранг Ри-лизинг гормонлар) ҳужайралари фаолия-тини бошқаради, шунингдек, бошқа аъзолар ҳужайраларига ҳам таъсир этади (қаранг Нейросекреция). Пептид Н. биосинтези нейрон танасидаги эндоплазматик тўрда содир бўлади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |