Нейтраллаш, нейтралланиш реаксияси, нейтрализация — кислота хоссасига эга бўлган моддаларнинг асос хоссасига эга бўлган моддалар билан ўзаро таъсир этишиши натижасида иккала бирикманинг ўзига хос хусусиятларини йўқотиши. Н. реаксияси кимё саноатида, баъзи корхоналар чиқиндиларини қайта ишлашда, лаб. амалиётида, хусусан, кимёвий анализда қўлланади (қаранг Кислота ва асослар). [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил