Neytrino
Нейтрино (италянча: неутрино — нейтронча) — электр заряди нолга, спини 1/2 га ва тинч ҳолатдаги массаси нолга яқин бўлган элементар зарра (в). Леп-тонлар гуруҳига киради. Электрон Нейтриноси (ве) ва мюон Нейтриноси (в^) номлари билан ҳам ишлатилади. Нейтрино ҳар икки кўринишнинг ўзига хос антинейтриноси бор (электронники в_, мюонники в^).
Электрон ва мюон зарралар бирбиридан квант сонлари (лептон зарядлари) Ле ва Л билан фарқ қилади, яъни Л = + 1, Л=б. Нейтрино ўзаро кучли таъсирда ҳам, электромагнит ўзаро таъсирда ҳам қатнашмайди ва фақат ўзаро кучсиз таъсирда иштирок этади. Шунинг учун Нейтринони бевосита кузатиш қийин. Қувватли атом реакторлари ва тезлаткичлар қурилганидан сўнггина, Нейтринонинг ўта интенсив оқимини олиш ва уни кузатиш имкони туғилди.
Нейтрино массаси жуда кичик, лекин ўтувчанлик қобилияти катта. 1930-йилда В. Паули бета-емирилиш жараёнини ўрга-нишда жуда кичик массали ва спини яримга тенг бўлган нейтрал зарра бор-лигини тахмин қилган эди. Лекин 1932-йилда Ж. Чедвик нейтронни кашф қилганидан сўнг, Э. Ферми бета-емирилиш жараёнида иштирок этадиган бу зар-рани „Нейтрино“ деб аташни таклиф этди. В. Паули тахмин қилган зарра 25 йилдан сўнг кузатилди ва фанда янги — Нейтрино физикаси, Нейтрино астрономияси каби соҳалар пайдо бўлди. Аниқланишича, Ернинг ҳар бир килограмм массасида уз-луксиз равишда секундига 7330 та антинейтрино чиқади. Бу Нейтриноларнинг ман-баи Ердаги радиоактив моддалардир. Қуёш, юлдузлардаги термоядро реак-сиясининг маҳсулотлари Коинотдаги Нейтрино (антинейтрино) манбаи ҳисобланади. Тажрибалар натижасида Нейтрино массаси экани маълум бўлди. Нейтринонинг магнит моменти жуда ҳам кичик м(в)=10~7 св, бу ерда сБ — Бор магнетони. Антинейтрино Нейтринонинг антизарраси бўлганидан унинг магнит моменти с(у) дан ишораси билан фарққилади. Ҳозирги вақтда Куёш Нейтриноси, юқори энергияли космик Нейтринони қайд қилиш ва текшириш янада кенг амалга оширилмоқда.[1]
Манбалар
|
| |
| Фермионлар: Кварклар: Юқори · қуйи · Ғалати · Маҳлиё · Ост · Уст | Лептонлар: Электрон · Муон · Тау · Нейтринолар | |
| Бозонлар: Калибрли бозонлар: Фотон · W ва З бозонлари · Глуон | |
| Ҳали кузатилмаган заррачалар: Ҳиггс бозони | Гравитон | Бошқа гипотетик заррачалар | |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |