Нейтрон атом ядросини ташкил этувчи заррачалардан бири бўлиб, электр зарядиги эга эмас. Нейтрон битта юқори ва иккита қуйи кваркдан иборат. 1932-йили Жамес Чадwиcк томонидан кашф этилган.[1]

Физик хоссалари

Нейтрон (инг. неитрон, лотинча неутер — униси ҳам, буниси ҳам эмас) — тинч ҳолатдаги массаси 1,67- 10~24 г, спини 1/2, радиуси 1,23 • 10^23 см, магнит моменти 1,913 ядро магнетонига тенг бўлган электр жиҳатдан нейтрал (электр заряди нолга тенг) элементар зарра; атом ядросининг таркибий қисми. Протон каби Н. ҳам нуклон деб юритилади. Барионлар гуруҳига киради. Н.ни Ж. Чедвик кашф этган (1932). Эр-кин ҳолда Н. узоқ вақт яшай олмайди: ўртача яшаш даври т= 16 мин. Н.нинг ярим парчаланиш даври 11,7 мин., шу вақт давомида у протон, электрон ва антинейтринога айланади.

1956-йилда Н.нинг антизарраси — антинейтрон топилди. Унинг массаси Н. массасига тенг, магнит моменти эса қарамақарши ишорали, яъни мусбат. Антинейтрон радиоактив бўлиб, у антипротон, позитрон ва нейтринога парчаланади. Н. марказида қандайдир зарядли „ўзак“ мавжуд. Бу ўзак атрофида қарама-қарши зарядли айланувчи қатлам бор, лекин бир бутун ҳолда Н. электр нейтрал заррадир. Н. энергиясига кўра ултрасовуқ (10~7 эВ гача), жуда совуқ (10~7—10~4 эВ), совуқ (1(Н— 5-10-3 эВ), иссиқ (510 3—0,5 эВ), резонанс (0,5—10 4 эВ), оралиқ (104—105 эВ), тез (105—108эВ), юқори энергияли (108— 10|0 эВ) ва релятивистик (4ЙУ10 эВ) бўлади. Энергияси 105 эВ гача бўлганлари секин Н. дейилади.

Н.лар фаннинг турли соҳаларида кенг қўлланади. Н.лар ҳам бошқа радиоактив нурлар сингари организмга биологик таъсир кўрсатади. Н. хусусиятларидан тиббиётда (Мас, нейтронотерапия), геологияда (нейтрон каротаж ва бошқалар) кенг фойдаланилади. Махсус усуллар (Мас, радиоактивацион усул) ёрдамида Н.ни аниклаб, моддаларнинг таркиби ўрганилади.[2]

Нейтрон массаси 1,67492729(28)×10−27 кг,[3] ўртача яшаш вақти 885.7(8) с (эркин нейтрон учун), спини ½ дир.

Манбалар

 к • м • т 
Элементар заррачалар
Фермионлар: Кварклар: Юқори · қуйи · Ғалати · Маҳлиё · Ост · Уст | Лептонлар: Электрон · Муон · Тау · Нейтринолар
Бозонлар: Калибрли бозонлар: Фотон · W ва З бозонлари · Глуон
Ҳали кузатилмаган заррачалар: Ҳиггс бозони | Гравитон | Бошқа гипотетик заррачалар