Нейтрон бомба — кичик қувватли термоядро заряди билан таъминланган қурол. Оммавий қирғин қуроллари жумласига киради. Нейтрон бомбада асосий дастлабки модда дейтерий ва тритий аралашмаси ҳисобланади. Парчаланиш ва синтез ядро реаксияси (бир неча ўн млн. °С қизиш) натижасида тез нейтрон оқимлари вужудга келади. Ана шу нейтрон оқимлари шикастловчи таъсир кўрсатади. Нейтрон бомба фақат одамларни оммавий қириш учун мўлжалланади, бино ва иншоотларга, танкларга зиён етказмайди. Чет элларда (Мас, АҚСҲ да) ХХ аср 70-йилларида яратилиб, синовдан ўтказилган, амалда қўлланилмаган (қаранг Ядро қуроллари).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил