Nezuko Kamado
Незуко Камадо (японча: 竈門 禰豆子) — Коёҳару Готугенинг „Демон Слаер: Кимецу но Яиба“ мангасидаги хаёлий қаҳрамон. Незуко ва унинг катта акаси Танжиро Камадо бутун оиласини демонлар сабаб йўқотади, аммо Незуко ҳайратланарли даражада инсоний ҳис-туйғулар ва фикрлаш белгиларини ўзида сақлаб қолган демонга айланади ва у Танжиронинг ягона омон қолган оила аъзоси бўлади. Танжиро демонлар қотили Гию Томиока билан учрашгандан сўнг, синглисининг яна одамга айланиши ва оиласининг ўлими учун қасос олиш мақсадида ўз изланишларини бошлайди.
Незуко персонажи демонга айлангани сабаб Танжирони янада инновацион қаҳрамонга айлантириш учун яратилган. Незукога дастлабки танқидий муносабат ижобий бўлган, қаҳрамоннинг ҳикояда демонга айланиши деярли барчани ҳаяжонга солади, шунингдек, унинг сериалдаги жанг қилиш саҳналари томошабинларда кўпроқ қизиқишни уйғотади. Незуко „Wеэклй Плайбой“ журналининг сонида пайдо бўлган ҳамда „Демон Слаер“ мухлислари орасида машҳур қаҳрамонга айланган.
Яратилиши

Незуконинг персонажи манга ёзувчиси Коёҳару Готоуге томонидан бош қаҳрамон Танжиро Камадони янада ноёб бўлиши учун яратилган. Незуко демон бўлганлиги сабабли, Танжиро ўзи дуч келадиган демонлардан нафратлана олмайди ва уларнинг демон бўлишига ачинарли сабабларининг гувоҳи бўлади. Муаллифнинг муҳаррири ва бошқа ҳисса қўшувчиларнинг таъкидлашича, бу ҳолат мангада ўқувчиларни осонгина жалб қиладиган ўзгача ҳикоялар пайдо бўлишига олиб келган[1].
Аниме „Камадо Танжиро но Ута“ деб номланган саундтрекдан фойдаланади. Қўшиқда умидсизликка чўкмаган ва синглисини ҳимоя қилиш учун курашаётган Танжиронинг қатъияти ифодаланган[2].
Незуконинг япон овозли актёри Акари Китō Танжиронинг овозли актёри Нацуки Ҳанаэ катта акасидек уни студияда қўллаб-қувватлашини, агар Акари овоз ёзиб олишда қийналаётган қисмлар бўлса, Ҳанаэ ўзининг ишлари тугаган бўлсада уни кутиб туришини айтган. Ҳанаэнинг айтишича, у ҳам Китони синглисидек кўради[3]. Инглиз тилидаги дубляжчи Эбби Тротт Незукони „ака-укаларининг ёқимтой, ғамхўр опаси“ дея таърифлаган, ҳатто у жинга айланганда ҳам жангларда акасига ёрдам беради. Незуко томонидан кўрсатилган бу меҳрибонлик Тротт томонидан ўзига хос деб топилган[4].
Кўринишлари
Незуко кўмир сотувчининг қизи ва Танжиронинг демонга айланган синглиси. Музан Кибуцужи уларнинг барчасини ўлдирдим деб тахмин қилишига қарамай, Незуко демонга айланиб, ҳушини деярли йўқотган бўлади. Незуко Танжирони ўлдириб қўймаслик учун етарлича хотираларини сақлаб қолади. Урокодакининг икки йиллик гипноз орқали даволаши туфайли Незуко барча одамларни ўз оиласи деб билади ва уларга таҳдид соладиган ҳар қандай демонга шафқацизларча ҳужум қилади. Незуко инсон гўштини истеъмол қилиш ўрнига, уйқудан қувват олади. Ўзини ҳаддан ташқари уринтириб қўйса, узоқ вақтга ҳушини йўқотишга мойил бўлади. Дастлаб, у гапира олмайди ва ҳеч кимни тишлаб олмаслик учун оғзига бамбук тақиб олади. Бироқ кейинги қисмларда оғзидан бамбук олиб ташланади ва у 22-жилдда нутқ кучига эга бўлиб барча ҳотираларни эслай бошлайди. Незуко қуёш нури таъсирида омон қолиш қобилиятини ривожлантирмагунча, Танжиро уни ёғоч қутида (Урокодакининг совғаси) олиб юради. Музанга қарши сўнгги жангда ниҳоят Незуконинг онги ва инсонийлиги тикланади.
Персонаж Демон Слаер: Кимецу но Яиба — Тҳе Ҳиноками Чрониcлес видеоўйинида ҳам пайдо бўлади.[5]
Манбалар
- ↑ „Тҳе биртҳ оф "Демон Слаер: Кимецу но Яиба"“. Манга Плус. Шуэиша. Қаралди: 16-феврал 2020-йил.
- ↑ Торико. „"Камадо Танжиро но Ута" Ревиэw“ (японча). Реал Соунд (4-ноябр 2020-йил). Қаралди: 8-ноябр 2021-йил.
- ↑ „「鬼滅の刃」とは?“. Наталиэ. Қаралди: 16-феврал 2020-йил.
- ↑ „Пресс Релеасе: Аниплех анноунcес Энглиш cаст фор Демон Слаер“. ТоонамиФаитҳфул. Қаралди: 6-октабр 2021-йил.
- ↑ „Плай Репорт #2“. Эагамес. 2021-йил 7-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 6-октабр 2021-йил.