Nicholas Sparks
Николас Чарлз Спаркс (инглизча: Ничолас Чарлес Спаркс; туғ. 1965-йил 31-декабр, Омаҳа, Небраска, АҚШ) — дунёга машҳур америкалик ёзувчи[1], насронийлик, севги, фожиа, тақдир ва инсон муносабатлари мавзуларида энг кўп сотилган романлар муаллифи. Унинг йигирма битта нашр этилган романи бор. Консерватив ҳисоб-китобларга кўра, Спаркс китобларининг 80 миллионга яқин нусхаси бутун дунё бўйлаб (уларнинг 50 миллиондан ортиғи АҚШда) 45 тилда сотилган.
Биографияси
Николас Чарлз Спаркс 1965-йил 31-декабрда Небраска штатининг Омаха шаҳрида профессор Патрик Майкл Спаркс (1942-1996) ва уй бекаси Жилл Эмма Мария Спаркснинг (1942-1989) ўғли бўлиб туғилган[2]. Николас инглиз, ирланд, немис ва чех илдизларига эга[3].
1985-йилда, мактабда ўқиб юрганида, Спаркс ўзининг биринчи романи „Ажралиш“ (ҳеч қачон нашр этилмаган) ва 1989-йилда нашр этилмаган „Қироллик қотилликлари“ романи ҳам ёзган.
У Нотр-Дам университетида атлетика стипендияси билан ўқиган. 1985-йилнинг биринчи йилида югуриш мусобақаларида — 4 × 800 метрга эстафета — унинг иштирокидаги жамоа коллеж учун рекорд натижани кўрсатди.
Коллежни тугатгач, Спаркс адвокат бўлишни хоҳлади, шунингдек, риэлтор ва телефон сотувчиси бўлиб ишлаган[4].
1990-йилда Спаркс машҳур "Wокини: Бахт ва ўз-ўзини англаш сари Лакота саёҳати" асарини Лакота ҳиндистонлик қўриқхонасида туғилган ва 1960-йилда 10 000 метрга югуриш бўйича Олимпиада чемпиони Билли Миллс билан ҳамкорликда ёзган[5]. Китоб биринчи йилида тахминан 50 000 нусхада сотилган.
1992-йилда Спаркс фармацевтика компаниясида ишлай бошлади ва Жанубий Каролина штатининг Греэнвилле шаҳрига кўчиб ўтди. Бўш вақтларида „Хотира кундалиги“[6] романини ёзишга киришган. Икки йил ўтгач, романни адабиёт агенти Тереза Парк пайқаб қолди ва у нашр қилиш учун 1 миллион долларлик шартнома имзолади. „Хотира кундалиги“ 1996-йил октабр ойида чиқарилган ва биринчи ҳафтасида Ню-Ёрк Тимеснинг энг кўп сотилган китоблар рўйхатида биринчи ўринни эгаллаган[7].
Кейинчалик, Спаркс яна бир нечта бесцеллерларни ёзди. 2000-йилда „Пеопле журнали“ Спарксни йилнинг энг жозибали муаллифи деб топди. Унинг ўн битта романи суратга олинган: „Бутилкадаги хабар“ (1999), „Севгига юриш“ (2002), „Хотира кундалиги“ (2004), „Родантедаги тунлар“ (2008), „Сўнгги қўшиқ“ (2010), „Бахтли“ (2012), "кХавфсиз бандаргоҳ " (2013), „Узоқ йўл“ (2015), „Танлов“ (2016).
Шахсий ҳаёт
Николас Спаркс рафиқаси Кети билан 1988-йилда баҳорги таътил пайтида учрашди ва улар 1989-йил июл ойида турмуш қуришди. Николай ва Кети ҳозирда Шимолий Каролина штатининг Ню-Берн шаҳрида истиқомат қилишади, беш фарзанди бор: 3 ўғил, Майлз, Раян ва Лендон ва икки қиз, Лекси ва Саванна[8].
2015-йилнинг 6-январида Спаркс ва унинг рафиқаси 27 йиллик никоҳдан кейин ажрашаётгани ҳақида хабар берилган эди[9].
Николас Спаркс динига кўра католик бўлиб, оиласи билан мунтазам равишда черковга боради. Николайнинг сўзларига кўра, у йилига 125 га яқин китоб ўқийди[10].
Спаркс ҳар куни машқ қиладиган иштиёқли спортчи. У ҳафтасига 30 миля югуради, спорт залида ҳафтасига 4 марта оғирлик кўтаради ва тейквандо бўйича қора камар соҳиби[11].
Экран мосламалари
| Исм | ишлаб чиқарилиш санаси | |
|---|---|---|
| 1 | Шишадаги хабар | 1999-йил 12-феврал |
| 2 | севишга шошилинг | 2002-йил 25-январ |
| 3 | Хотира кундалиги | 2004 -йил 25-июн |
| 4 | Родантедаги тунлар | 2008-йил 26-сентябр |
| 5 | қадрли Жоҳн | 2010 -йил 5-феврал |
| 6 | охирги қўшиқ | 2010-йил 31-март |
| 7 | Бахтли | 2012-йил 17-май |
| 8 | Тинч порт | 2013-йил 14-феврал |
| 9 | Менда энг яхшиси | 2014 -йил 15-октябр |
| 9 | Узоқ йўл | 2015-йил 3-апрел |
| 10 | Танлов | 2016-йил 4-феврал |
Манбалар
- ↑ ҳттпс://www.литрес.ру/николас-спаркс/
- ↑ ҳттпс://www.литрес.ру/николас-спаркс/
- ↑ ҳттпс://www.литрес.ру/николас-спаркс/
- ↑ ҳттпс://www.литрес.ру/николас-спаркс/
- ↑ . Андоза:Нп3. ИСБН 978-1561706600.
- ↑ Ничолас Спаркс биограпҳй, плус линкс то боок ревиэwс анд эхcерпц
- ↑ ҳттпс://www.кинопоиск.ру/наме/37030/
- ↑ ҳттпс://www.кинопоиск.ру/наме/37030/
- ↑ „Ничолас Спаркс анд Wифе Сепарате“ (эн). ПЕОПЛЕ.cом (2015-йил 6-январ). Қаралди: 2017-йил 13-май.
- ↑ ҳттпс://www.кинопоиск.ру/наме/37030/
- ↑ ҳттпс://www.кинопоиск.ру/наме/37030/