Ник Венема (1999-йил 9-апрелда туғилган) — голландиялик профессионал футболчи, Ээрсте Дивисиэ клуби „ВВВ-Венло“ сафида ҳужумчи сифатида ўйнайди.

Ниcк Венема
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 1999-йил 9-апрел (1999-04-09) (27 ёш)[1]
Таваллуд жойи Аустерлитз, Нетҳерландс[2]
Бўйи 1.81 м[2]
Амплуаси Ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
ВВВ-Венло
Рақами 7
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2004-2011 СВ Аустерлитз
2011-2012 ВВ Wоуденберг
2012-2014 Рода '46
2014-2016 Утречт
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2016-2022 Жонг Утречт 78 (44)
2017-2022 Утречт 24 (6)
2019-2020 → Алмере Cитй (лоан) 24 (6)
2020-2021 → НАC Бреда (лоан) 31 (5)
2022 → ВВВ-Венло (лоан) 16 (7)
2022- ВВВ-Венло 0 (0)
Миллий терма жамоа‡
2016-2017 Нидерландия У17 2 (0)
2017 Нидерландия У19 6 (2)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2022-йил 5-июл учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2018-йил 17-феврал учун)

Клублардаги фаолияти

Эрта фаолият

Венема ёшлигида бир нечта клубларда ўйнаган, она шаҳри СВ Аустерлитз, ВW Wоуденберг ва РОДА '46 клублари шулар жумласига киради.

Утрехт

Венема ФК Утрехт жамоаси ёшлар академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2016-йилнинг 5-августида, НАC Бреда клубига қарши ўйинда Ёнг ФК Утрехт таркибида, Ээрсте Дивизионида профессионал дебютини амалга оширди[3].

У Эредивизиядаги дебютини 2017-йилнинг 12-февралида, ФC Утрехт сафида ПСВ Эйндховен жамоасига қарши ўйинда ўтказди ва Ричаиро Зивковичнинг ўрнига майдонга туширилди[4]. 2017-йилнинг 29-октабр куни, НАC Бредага қарши ўйинда (2:2) асосий жамоадаги биринчи голини киритди. Гол ўйиннинг 78-дақиқасида киритилди. Унинг голи ҳисобни тенглаштирди ва ўйиндаги сўнгги гол бўлиб қолди[5].

Алмере Cитй

2019-йилнинг 28-августида у „Алмере Cитй“ клуби сафига ижара асосида бориб қўшилди[6].

НАC Бреда

2020-йил 27-августда, у НАC Бреда жамоасига ижарага берилди[7]. Мавсум давомида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди[8].

Утрехтга қайтиш

Венема 2021-22-йилги мавсум олдидан Утрехтга қайтиб келди ва у ерда яна „Жонг ФC Утрехт“ нинг захира ўйинчисига айланди. Бош мураббий Дариже Калезич қўл остида тажрибали ҳужумчи сифатида ўйин кўрсата бошлади[9].

ВВВ-Венло

2021-йил 24-декабрда, Венема мавсумнинг қолган қисми учун „ВВВ-Венло“ клубига ижарага берилди[10]. 2022-йил 22-июн куни шартнома тўлиқ муддатга (3 йил) имзоланди[11].

Халқаро фаолияти

Венема Голландия У17 терма жамоаси сафида, 2016-йилнинг 7-февралида Португалияга қарши ўртоқлик учрашувида дебют қилган. У ўша ўйинда 70 дақиқа майдонда ҳаракат қилди ва ўйин 1:1 ҳисобида якунланди. 2017-йилнинг 30-августида, Белгияга қарши ўртоқлик ўйинида (2:1) У19 терма жамоаси сафида дебют қилди. У ўша ўйинда атиги 18 дақиқа ўйнади. Унинг биринчи ва иккинчи халқаро голлари Финландияга қарши ўртоқлик учрашувида киритилган. Ўйин 9:0 ҳисобида Голландия фойдасига ҳал бўлди, Венема мос равишда 80 ва 90-дақиқаларда 8 ва 9-голларни киритди. У ўша ўйинда ҳам бор-йўғи 18 дақиқа ўйнади.

Манбалар

  1. ↑ „Ниcк Венема - ФC Утречт“. 2018-йил 18-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 17-феврал.
  2. ↑ 2,0 2,1 Ниcк Венема Соccерwай сайтида
  3. ↑ „Гаме Репорт бй Соccерwай“. Соccерwай (2016-йил 5-август).
  4. ↑ „Гаме Репорт бй Соccерwай“. Соccерwай (2017-йил 12-феврал).
  5. ↑ „Утречт вс. НАC Бреда - 29 Оcтобер 2017 - Соccерwай“.
  6. ↑ Алмере Cитй (2019-йил 28-август). „Алмере Cитй ФC стунт мет овереэнкомст Ниcк Венема“ (Дутч). Пресс-релиз.
  7. ↑ НАC Бреда (2020-йил 27-август). „Алмере Cитй ФC стунт мет овереэнкомст Ниcк Венема“ (Дутч). Пресс-релиз.
  8. ↑ „НЕC верслаат НАC ин финале плай-оффс (1-2) эн промовеэрт наар Эредивисиэ“ (нл). НРC (2021-йил 23-май).
  9. ↑ Дам, Жан ван. „Ниэуwе рол воор 'эрварен' Венема биж Жонг ФC Утречт: Ҳиж кан ээн стук леидерсчап тонен“ (нл). Алгемеэн Дагблад (2021-йил 6-август).
  10. ↑ ВВВ-Венло (2021-йил 24-декабр). „ВВВ ҲААЛТ ВЕНЕМА ОП ҲУУРБАСИС БИННЕН“ (нл). Пресс-релиз.
  11. ↑ Клеинен, Желле. „Ниcк Венема дриэ сеизоэнен наар ВВВ-Венло“ (нл). 1лимбург (2022-йил 22-июн). Қаралди: 2022-йил 5-июл.

Ҳаволалар