Nico Ditch

Нико юқори (инглизча: Ниcо Дитч) – манчестерда жойлашган Стретфорддан Аштон-ундер-Лйнегача чўзилган узунлиги 6 мил, яъни 9.7 км бўлган зовур номи. У 5-11-асрлар орасида ҳимоя ва эҳтимолий чегарани белгилаш мақсадида қазилган хандақ.
Хандақнинг баъзи қисмлари бугунгача сақланган ва кўзга ташланиб туради. Жумладан, Дентон голф майдони бўйлаб тахминан 300 метр узунликка чўзилган қисми сақланиб қолган. Бу қисмининг эни 3.7-4.6 метр бўлса, чуқурлиги 1.5 метргача боради. Хандақнинг бу қисми қадимий ёдгорлик сифатида ҳимоя қилинади.
Этимологияси
Хандақ ҳақидаги энг дастлабки ёзма манбалар Ауденшов округидаги Керсал Селл черкови роҳибларига тегишлидир. Сақланган ҳужжатда айтилишича, бу хандақ 1190-1212-йилларда „Мйкеллдиче“ ва магнум фоссатум номлари билан юритилган. Манум фоссатум лотинча - „катта зовур“ деган маънони билдиради.

Хандақ учун Нико (баъзан Никкер деб юритилади) номи 19-20-асрларда пайдо бўлган. Бу ном Англо-саксон Ҳниккари билан боғланиши мумкин. Лекин бугунги номи „Мйкеллдиче“нинг ўзгарган шакли эканлиги ҳақида фикрлар бор. Чунки, 13-асрларда англ-саксча миcел катта, улкан маъноларини англатган ва унинг номи ҳам магнум фоссатум кўринишида бўлган[1]. Никонинг муқобил варианти англ-саксча „ўлим“ маъносини берувчи нǽcан сўзидан келиб чиққан бўлиши ҳам мумкин[2].
Тарихи

Хандақ Британияда Рим империясининг якуни – 5-асрдан 1066-йилгача, яъни Норман истилосигача, бўлган оралиқда қуриб битказилган. Унинг асл қазилиш мақсади ҳанузгача номаълум, лекин ҳимоя ва чегара мақсадларида қазилганини тахмин қилиш мумкин. Бу эҳтимол 7-асрдаги англ-саксларнинг кенгайиши давомидаги чегараси, ёхуд 8-аср охири 9-аср бошларидаги Мерсия ва Нортумбрия қиролликлари ўртасидаги чегара вазифасини ўтаган бўлиши мумкин[3]. Илк ўрта асрларда англ-сакс қиролликлари – Нортумбрия, Мерсия ва Уэссекс шимолий Англияга эга чиқиш учун туб инглизлар ва данияликлар билан бирга курашади[4]. Илгари фойдаланиш мақсади нима бўлганидан қатъий назар бу хандақ камида ўрта асрлардан бери чегара вазифасини бажариб келади[5].
Афсонага кўра, 869-870 йилларда Нико Дитч Манчестер аҳолиси билан бирга бу хандақни бир кечада, босқинч викинглар ҳужумидан ҳимояланиш мақсадида қазиб битиран[6]. Шунга қарамай, Манчестер 870-йилларда викинглар томонидан эгалланган. Айтилишича ҳар бир инсон ўзига ажратилган секторни қазиб битириши ва деворда ўзининг баландлигига тенг бўлган ўра қазиши керак эди[3]. 19-аср фолклорига кўра хандақ сакслар ва данияликар ўртасидаги жанг майдони бўлган. Жанг яқин орадаги, номлари мос равишда „Горе Тоwн“ ва „Ред-Дитч“ сўзларидан келиб чиққан Гортон ва Реддиш шахарлари учун кечиши керак эди[7] [8]. Кейинчалик, бу ғоя тарихчилар томонидан замонавий уйдурма сифадита инкор эътилди[9]. Номлар кейинчалик мос равишда, „Ифлос ферма“ ва „Қамишли зовур“ номлари ўзгаришидан ҳосил бўлганлиги айтилди[10].
Коллексионерлар ва тарихчилар 19-асрда бу хандаққа катта қизиқиш кўрсатган ва баъзи қисмлари қайта қурилган. 1990-1997 йилларда Манчестер Университети Археология бўлими хандақнинг Денто,Реддиш,Левеншулме ва Плат қисмларини очиб ўрганди, бундан кўзланган мақсад унинг ёши ва қурилиш мақсадини аниқлаш эди. зовур қурилиши ҳақида аниқ маълумотлар топилмаган бўлсада унинг шимолидаги бир ўра таърихи 20-асрга бориб тақалиши аниқланди. Одатдаги ҳарбий мақсадларда қўлланиладиган В-шаклидаги хандақлардан фарқли равишда, У-шаклида қурилиши хандақнинг ҳарбий мақсадларда қурилмаганини асослайди[11].Лойиҳанинг хулосаси шундаки хандақ катта эҳтимоллик билан чегарани белгиловчи белги бўлганлигини ҳақидаги ғояни илгари суради[12].
Ҳимояланиши
Кучли ва оғир об-ҳавога қарамай унинг баъзи секторлари ҳали ҳам сақланиб қолган. Уларнинг кенглиги 3.7-4.6 метргача борса чуқурлиги 1.5 метрга етади. 300метр узунликка эга Дентон голф майдонида сақланиб қолган қисми ва Плат Фиэлдс Паркка яқин қисмда сақланиб қолган секторлари энг яхши сақланиб қолган қисмларига киради[13] [14]. 1997-йилдан, Плат Фиэлдда сақланиб қолган 140 метрлик сектор қадимги ёдгорлик сифатида ҳимоялана бошлаган. Хандақнинг қолган қисми хамон ҳимояланмаган холда қолмоқда.
Манбалар
- ↑ Невелл (1992), п. 78.
- ↑ Басед он тҳе манусcрипт cоллеcтионс оф тҳе лате Жосепҳ Босwортҳ, Д.Д. Ф.Р.С. „Онлине Англо-Сахон диcтионарй“. Cларендон Пресс (1998). 2011-йил 8-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 25-август.
- ↑ 3,0 3,1 Невелл (1992), п. 83.
- ↑ Ҳйлтон (2003), п. 7.
- ↑ Невелл (1992), пп. 82–83.
- ↑ Ҳйлтон (2003), п. 8.
- ↑ Боокер (1857), п. 197.
- ↑ Ҳарланд & Wилкинсон (1993), пп. 26–29.
- ↑ Фаррер & Броwнбилл (1911), пп. 275–279.
- ↑ „А дитч ин тиме“. ББC (2008-йил 1-август). 2019-йил 19-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 24-декабр.
- ↑ Невелл (1998), п. 40.
- ↑ Невелл (1998), п. 41.
- ↑ Невелл (1992), п. 79.
- ↑ Невелл (2008), п. 39.