Ниcола Адамс (туғ.1982-йил 26-октабр) – британиялик профессионал боксчи, 51 ва 54 кг гача вазн тоифасида, Бирлашган Қироллик терма жамоа аъзоси. 2012 ва 2016-йилларда, икки карра Ёзги Олимпиада ўйинлари чемпиони. 2016-йилда ҳаваскорлар ўртасида ўтган мусобоқаларда Жаҳон чемпиони, Европа ва Ҳамдўстлик ўйинлари ғолиби. Британия Империяси ордени офицери.

Биографияси

1982-йилда Лидсда туғилган. У биринчи бокс учрашувини 13-ёшида ўтказган. 2003-йилда у биринчи марта ҳаваскорлар ўртасида Англия чемпиони бўлди ва кетма-кет уч марта бу номни ҳимоя қилди. 2007-йилда у Европа чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди. 2008-йилда у Жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори бўлди, аммо кейинги йили у зинапоядан йиқилиш натижасида бели жароҳат олганлиги сабаб вақтинча спорт фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлди.

2010-йилда Ниcола Адамс рингга қайтиб, яна жаҳон чемпионатининг кумуш медали соҳибига айланди. 2011-йилда у Европа чемпиони ғолиби бўлди. 2012-йилда у яна Жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори бўлди ва Лондонда бўлиб ўтган Ёзги Олимпиада ўйинларида олтин медални қўлга киритди ва аёллар бокс бўйича биринчи Олимпиада чемпиони бўлди. У ҳар хил ёмон одат яъни, бисексуал бўлганлиги сабабли, Тҳе Индепендент газетаси уни „Буюк Британиядаги энг нуфузли ЛГБТ одами“ деб атаган[1].

2014-йилда Ниcола Адамс Ҳамдўстлик ўйинлари чемпиони бўлди. 2015-йилда у Европа ўйинларининг олтин медалини қўлга киритди.

2017-йил 8-апрел куни Манчестерда ўзининг биринчи профессионал жангини ўтказди.

Манбалар

  1. ↑ „«Олймпиc ҳероэс топ Пинк Лист оф Бритаин’с поwер гайс»“. 2013-йил 13-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 29-июн.