Ниcоле Сеиберт (қизлик фамилияси: Ҳоҳлоч; 1964-йил 25-октябрда туғилган), саҳнада шунчаки Ниcоле номи билан танилган — германиялик хонанда, қўшиқнавис, мусиқачи ва продюсер[1]. 1982-йилда у Эуровисион қўшиқ танловида ғолиб чиққан илк Германия вакили бўлди[2]. У 25 дан ортиқ студиявий албом ҳамда 80 та сингл тақдим этган. Уларнинг айримларини, инглиз, голланд ва франсуз тилларида ижро этган ҳамда ёзиб олган[3]. У ўзининг айрим мусиқий асарлари учун матн ва мусиқани шахсан ўзи ёзган[4].

Ниcоле Сеиберт
Таваллуди
Ниcоле Ҳоҳлоч

Касби
  • хонанда
  • қўшиқнавис
  • мусиқачи
  • продюсер
Фаолият йиллари 1980-йилдан ҳозиргача
Машҳур ишлари „Эин биßчен Фриэден“ („Бир оз тинчлик“)
Турмуш ўртоғи
Wинфриэд Сеиберт (турм. 1984)
Болалари 2
Веб-сайти ниcоле-4-у.де

Ҳаёти ва карераси

Ҳоҳлоч Ғарбий Германия таркибидаги Саарланд ўлкасининг Саарбрücкен шаҳрида туғилган. У тўрт ёшиданоқ саҳнага чиқа бошлаган бўлса-да, илк тижорий муваффақиятига 16 ёшида, "Флиэг ничт со ҳоч, меин клеинер Фреунд" номли биринчи сингли тақдим этилгандан кейин эришган. Ушбу тарона Австрия хит-парадларида 2-поғонагача кўтарилди, шунингдек, Европанинг бир қатор мусиқий чартларида Топ-40 таликдан жой олди[5].

У 17 ёшида "Эин биßчен Фриэден" таронаси билан Эуровисион қўшиқ танлови 1982 танловида ғолиб чиқди ва ушбу композиция Европанинг бир қатор мусиқий чартларида 1-поғонагача кўтарилди. Танловдаги овоз бериш жараёни якунлангач, Ҳоҳлоч ушбу таронани асл немис тили билан бир қаторда инглиз, франсуз ва нидерланд тилларида ҳам қисман ижро этиб, қайта куйлади[6].

Йиллар ўтиб берган интервюсида Ҳоҳлоч Исроилдан олинган баллар ҳақида тўхталиб, шундай дейди: "Бироқ энг муҳим ғалаба — немис қизининг Исроилдан тинчлик ҳақидаги қўшиғи учун 12 балл олгани бўлган". Суҳбат давомида у Исроил ҳукумати томонидан Тел-Авивга таклиф қилинганини ҳамда у ерда хизмат қилаётган аскарлар учун қўшиқ куйлаганини ҳам та’кидлаб ўтган[2].

У "Эин биßчен Фриэден" таронасининг "А Литтле Пеаcе" номли инглизча версиясини ҳам ёзган бўлиб, ушбу композиция Буюк Британиянинг УК Синглес Чарт хит-парадида 1-поғонагача кўтарилган. Ушбу қўшиқ кейинчалик Буюк Британия сингллар чартида биринчи ўринни эгаллаган 500-қўшиқ бўлди[7]. Шунингдек, таронанинг франсуз тилидаги „Ла Паих сур Терре“, нидерланд тилидаги „Ээн беэтже вреде“, испан тилидаги „Ун поcо де паз“, данияча „Эн смуле фред“, словен тилидаги „Мало миру“, рус тилидаги „Немного мира“, поляк тилидаги „Тросзеcзкę зиэми, тросзеcзкę сłоńcа“ ҳамда венгер тилидаги (Неотон Фамíлиа гуруҳи билан ҳамкорликда ёзилган) „Эгй кис нюгалмат кíвáнок éн“ каби тўлиқ версиялари ҳам ёзиб олинган[8].

Мукофот ва унвонлари

  • 1982-йил: Эуровисион қўшиқ танловида 1-ўрин[2].
  • 1983-йил: Токиодаги „Бутунжаҳон оммабоп қўшиқлар фестивали“да (Wорлд Популар Сонг Фестивал) „Со виэле Лиэдер синд ин мир“ таронаси билан 2-ўрин[5].
  • 1991-йил: „Эин леисес Лиэд“ қўшиғи билан Германиянинг „Счлагерпараде“ хит-паради ғолиби[6].
  • 1993-йил: „Энг яхши шлягер йўналишидаги аёл хонанда“ (1992-йилги натижаларга кўра) номинациясида „Эчо Аwард“ мукофоти[9][10].
  • 1999-йил: „Саарланд Ордер оф Мерит“ (Саар ўлкасининг хизматлари учун ордени) билан тақдирланган[9][10].

Дискографияси

Студиявий албомлари

Йил Номи Илк бор нашр этилган шакли
1981 Флиэг ничт со ҳоч, меин клеинер Фреунд 1981-йил
1982 Эин биßчен Фриэден 1982-йил 17-июн
1982 А Литтле Пеаcе 1982-йил октябр
1982 Меине клеине Фреиҳеит 1982-йил ноябр/декабр
1983 Со виэле Лиэдер синд ин мир 1983-йил 10-октябр
1985 Гесичтер дер Лиэбе 1985-йил
1986 Лаß мич ничт аллеин 1986-йил
1987 Модерне Пиратен 1987-йил
1988 Со wиэ ду 1988-йил
1990 Фüр иммер...фüр эwиг... 1990-йил
1991 Унд ич денке счон wиэдер нур ан дич 1991-йил 2-сентябр
1992 Wенн счон...денн счон 1992-йил 9-ноябр
1993 Меҳр алс нур зусаммен счлафен геҳн 1993-йил 4-октябр
1994 Унд ауссердем 1994-йил 24-октябр
1996 Пур 1996-йил 3-июн
1998 Абракадабра 1998-йил 20-апрел
1999 Висионен 1999-йил 20-сентябр
2001 Калеидоскоп 2001-йил 2-апрел
2002 Ич лиэб дич 2002-йил 9-сентябр
2004 Фüр диэ Сеэле 2004-йил 3-май
2005 Аллес флиэßт 2005-йил 30-май
2006 Беглеите мич 2006-йил 24-март
2008 Миттен инс Ҳерз 2008-йил 8-феврал
2009 Меине Нуммер 1 2009-йил 19-июн
2012 Жетзт комм ич 2012-йил 16-март
2013 Аллес нур фüр Дич 2013-йил 10-май
2014 Дас ист меин Wег 2014-йил 24-октябр
2016 Траумфäнгер 2016-йил 15-апрел
2017 12 Пункте 2017-йил 14-апрел
2019 50 ист дас неуэ 25 2019-йил 11-октябр

Манбалар

  1. ↑ „Ниcоле Сеиберт“. чарц.орг.нз. Қаралди: 2020-йил 27-декабр.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 Саундерс, Эмма. „Эуровисион мемориэс: Оҳ, wҳат а нигҳт!“. ББC Неwс (2015-йил 21-май). 2016-йил 24-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 16-декабр.
  3. ↑ „Дисcограпҳиэ Ниcоле“ (де). ГфК Энтертаинмент. Қаралди: 2020-йил 16-декабр.
  4. ↑ „Ниcоле Сеиберт“. чарц.орг.нз. Қаралди: 2021-йил 2-январ.
  5. ↑ 5,0 5,1 Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед wикинеwс_2009
  6. ↑ 6,0 6,1 „29 еарс аго тодай – Германй гет тҳеир фирст wин wитҳ Ниcоле“. Эуровисион (2011-йил 24-феврал). 2021-йил 13-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 26-декабр.
  7. ↑ Риcе, Жо. Тҳе Гуиннесс Боок оф 500 Нумбер Оне Ҳиц, 1ст, Энфиэлд, Миддлесех: Гуиннесс Суперлативес Лтд, 1982 — 224-бет. ИСБН 0-85112-250-7. 
  8. ↑ МcАлпине, Фрасер. „7 Эуровисион wиннерс нободй талкс абоут анй море“. ББC (2018-йил 11-май). 2020-йил 29-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 16-декабр.
  9. ↑ 9,0 9,1 Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед Ниcоле Wики: Диэ Сäнгерин им Блиcкпункт
  10. ↑ 10,0 10,1 „Ниcоле“ (де). ниcоле-4-у.де (2019-йил 5-ноябр). 2020-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 4-январ.