Niderland maktabi
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Нидерланд мактаби - ХВ—ХВИ асрлар мусиқасидаги ижодий йўналиш, Уйғониш даврининг етакчи композиторлик мактаби. Нидерландия (тарихий вилоят) илғор мусиқа маданияти юксак профессионализм, бадиий ютуқлар ва халқ анъаналари заминида шаклланиб, Ғарбий Европа мамлакатларига тарқалган. Нидерланд мактаби вокал-хор полифония та-раққиётини белгилаб берди ва унинг умумий асос ва усул (имитация, мураккаб контрапункт ва бошқалар)ларини ишлаб берган. Етук намояндалари: Г.Дю-фаи, Й.Окегем, Я.Обрехт, Жоскен Депре, Лассо. Нидерланд мактаби ижодкорлари диний ва дунёвий мусиқа (месса, мотет, мадригал, полифоник қўшиқлар), ХВИ асрда мураккаб чолғу песалар ҳам яратдилар. А капелла хор мессалари Нидерланд мактабининг улкан ютуғи бўлди. Нидерланд мактаби ишлаб чиққан кўп овозлилик қонунлари ва янги ифода воситалари композиторлик мусиқанинг кейинги тараққиётини таъминла-ди; услуб сифатида Европа мусиқа санъатида черков вокал-хор жанрлари ва уларда ифода топган диний дунёқа-рашининг кўп асрлик ҳукмронлигини якунлади. Нидерланд мактаби кўп бадиий хусусиятлари мусиқанинг кейинги ривожи (полифония, гомофония, додекафония)да ўз аҳамиятини сақлаб қолди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |