Niger
Нигер (франсузча: Нигер), Нигер Республикаси (франсузча: Рéпублиқуэ ду Нигер) —Ғарбий Африкадаги давлат. Майдони - 1267 минг км². Аҳолиси - 22,36 млн. киши (2020). Пойтахти – Ниамей шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 7 департаментга, улар округларга, округлар коммуналарга бўлинади.
Нигер Республикаси Рéпублиқуэ ду Нигер
| |
|---|---|
|
Шиор: Фратернитé, Траваил, Прогрèс (Франсузча: Ўртоқчилик, Меҳнат, Тараққиёт) | |
| Мадҳия: Ла Нигериэнне | |
|
| |
| Пойтахт | Ниамей |
| Расмий тил(лар) | Франсуз тили |
| Ҳукумат | Президентлик Республика |
| Муҳаммад Базум | |
| Хамоду Муҳаммаду | |
| Мустақиллик (Франсиядан) | |
• Сана |
3-август 1960 |
| Майдон | |
• Бутун |
1,267,000 км2 (22-ўрин) |
• Сув (%) |
0.02 |
| Аҳоли | |
• 2002-йилги рўйхат |
11,665,937 (69-ўрин) |
| • Зичлик | 9/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2005-йил рўйхати |
• Бутун |
АҚШ$10,220 мил. (138-ўрин) |
• Жон бошига |
АҚШ$876 |
| Пул бирлиги | CФА Франc (ХОФ) |
| Вақт минтақаси | УТC+1 |
• Ёз (ДСТ) |
УТC+1 |
| Қисқартма | НГ |
| Телефон префикси | 227 |
| Интернет домени | .не |
|
| |
Давлат тузуми
Нигер – республика. Амалдаги конституцияси 1999-йил 18-июлдаги референдумда маъқулланган. Конституцияга биноан, давлат бошлиғи – президент. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни Миллий мажлис (бир палатали парламент), ижроия ҳокимиятни президент бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади.
Табиати
Нигер ҳудудининг кўп қисми Саҳрои Кабирда, баландлиги 200–500 м гача бўлган плато. Энг баланд жойи 2022 м (Аир платосида, Идукалн-Тагес тоғи), жануби-ғарби Нигер дарёсининг ўрта оқимидаги водий. Н.да олтин, уран, қалай рудалари, волфрам, ниобий, темир, кўмир, фосфорит, платина конлари бор. Чад кули сойлигида ош тузи қатламлари топилган. Н.нинг шимолий ва Шимоли-шарқида иклим чўл тропик, жанубий ва жануби-ғарбида субекваториалдир. Энг салқин ойлари – декабр, январда ўртача температура 20—24°, энг иссиқ ойи – майда 32— 34°. Ўртача ёғин шимолий ва Шимоли-шарқда 100 мм дан кам, жанубий ва жануби-ғарбда 600–800 мм. Жан.-ғарбида мамлакатдаги йирикдарё— Нигер оқиб ўтади. Жанубий ва жануби-ғарбида акация, баобаб, думпалма, қовун дарахти ва бошқа ўсади. Шимолий саванна ва чўл ўсимликларидан иборат. Ёввойи ҳайвонлардан шер, фил, буйвол, жирафа, кийик, чиябўри, сиртлонлар бор. „Дубл-Бе“ („W“) миллий боғи ташкил этилган.
Аҳолиси
Нигерда аҳолининг 50% га яқинини хауса элати ташкил этади. Сонгай ва жерма, кануру ва тубу, туарег, фулба ва бошқа ҳам яшайди. Аҳолининг тахминан 90% и ислом динига, бир қисми христиан динига, қолганлари эса маҳаллий анъанавий динларга эътиқод қилади. Расмий тил – франсуз тили. Асосий шаҳарлари: Ниамей, Агадес, Зиндер, Маради, Тахва.
Тарихи
Нигер ҳудудида қадимдан аҳоли яшаб келган. Аир тоғлиги, Тенер чўли, Агадес шаҳридаги археологик қазишмаларда неолит даврига мансуб ашёлар топилган. Қад. одамлар ёввойи меваларни териб кун кечирганлар, овчилик ва чорвачилик билан шуғулланганлар. Милодий И асрда Саҳрои Кабирнинг жанубига римликлар кириб келган. Араб ва барбар савдогарлари келиши билан ислом дини тарқалган. ВИИ—ХИХ асрларда Н.нинг айрим қисмлари ўрта аср Ғарбий Судан давлатлари – Сонгай ва Канем таркибида бўлган. ХВИИИ аср урталарида Нигер дарёсининг соҳиллари туареглар қул остига утган. ХИХ асрда Н. ҳудудида европаликларнинг бир неча экспедицияси бўлган. 1898-йилдан франсузлар Н.ни мустамлака қилишга киришдилар. 1901-йил Н. Франсия Ғарбий Африкаси (ФҒА)га кирувчи Юқори Сенегал таркибига қўшиб олинди. 1922-йилдан Н. ФҒАнинг алоҳида маъмурий бирлиги қилиб ажратилди. Мустамлакачилар мажбурий меҳнат тартиботини жорий қилдилар. Н. халқи мустамлакачиларга қарши қўзғолонлар кўтарди (1905,1906—14, 1914— 17). Мустамлакачиларга қарши кураш 1-ва 2-жаҳон урушлари ўртасидаги даврда ҳам давом этди.
Иккинчи жаҳон урушидан кейин миллий озодлик ҳаракати бошланди. 1946-йил Нигер тараққийпарвар партияси (НТП) тузилди. 1947-йил Франсиянинг „денгиз орти ҳудуди“ мақомини олди. 1951-йил НТПнинг сўл қаноти Жибо Бакари раҳбарлигида партиядан ажралиб чиқиб, Н. демократик иттифоқини тузди. Унинг номи 1958-йил Саваба (Озодлик) деб ўзгартирилди. 1957-йил Ж. Бакари Н. ҳукумат кенгашининг бош вазири этиб сайланди. 1958-йил 28-сентабрда Франсиянинг янги конституцияси лойиҳаси ҳақидаги референдумда Саваба Н.га мустақиллик берилишини талаб қилди. 1958-йил 18-декабрда Н. Франсия Ҳамжамияти таркибида ўзини ўзи бошқарувчи республика деб эълон қилинди. 1959-йилда Н. Республикасининг биринчи конституцияси қабул қилинди. 1960-йил 3-августда Н. мустақил республика деб эълон қилинди ва у Ҳамжамиятдан чиқди. 1960-йил ноябрда Миллий мажлис янги консти-туцияни қабул қилди ва НТП раҳбари А. Диорини республиканинг биринчи президенти этиб сайлади. Н.да бир партияли тизим қарор топди. Барча жамоат ташкилотлари НТП назорати остига ўтди. 1961-йилда Франсия билан сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий ҳамкорлик ҳақида битим имзоланди. Франсия Н.нинг ташқи савдоси, молияси, мудофааси, маориф тизими устидан назоратни сақлаб қолди. Ижтимоий-иқтисодий соҳаларда халқнинг аҳволи яхшиланмади, омманинг норозилиги кучайди. 1974-йил 15-апрелда, 1996-йил 27-январда содир бўлган ҳарбий тўнтаришлар ҳам аҳолининг аҳволини яхшилашга олиб келмади. Ниҳоят, 1999-йил 9-апрелдаги ҳарбий тўнтариш натижасида мамлакат президенти Иброҳим Барре Майнассар ўлдирилди, Миллий мажлис ва ҳукумат тарқатиб юборидди, 1966-йил конституциянинг амал қилиши тўхтатиб қўйилди. 1999-йил 11-апрелда тасдиқланган Миллий яраш кенгаши маёр Довуд Малам Ванкени давлат ва ҳукумат бошлиғи этиб тайинлади. 1999-йил 18-июлдаги референдумда янги конституция маъқулланди. 1999-йил 24-ноябрдаги сайловда Мамаду Танжа президент этиб сайланди.
Нигер – 1960-йилдан БМТ аъзоси. Миллий байрами – 18-декабр – Республика эълон қилинган кун (1958).
Сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари. Тараққиёт жамияти миллий ҳаракати – Нассара, 1988-йил 2-августда ташкил этилган; Демократик ва социал конвент, 1991-йилда тузилган; Демократик тикланиш учун мустақил миллий иттифоқ, 1996-йилда ташкил этилган; Миллий иттифоқ ва тараққиёт партияси – Салама; Демократик ва тараққийпарвар ватанпарварлар иттифоқи партияси. Н. меҳнаткашлари касаба уюшмалари бирлашмаси, 1960-йилда асос солинган.
Хўжалиги
Нигер – аграр мамлакат. Мус-тамлакачилик ҳукмронлиги даврида иқтисодиёт, асосан, ерёнғоқ етиштиришга иқтисослашган эди. 1960-йиллардан хўжаликни давлат томонидан тартибга солиш қучайди, давлат ва аралаш корхоналар мавқейи мустаҳкамланди. Ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши 12%, қишлоқ хўжалиги улуши 37,5% ни ташкил этади.
Қишлоқ хўжалиги энг қолоқ тармоқ қисобланади. Аҳолининг 80% дан кўпроғи шу соҳада банд. Товар маҳсулотининг асосий қисмини майда анъанавий ярим натурал деҳқон хўжаликлари беради. Ниамей ва унинг атрофида йирик механизациялашган хўжаликлар ташкил топа бошлади. Деҳқонларнинг ўзаро ёрдам уюшмалари ташкил этилди. Ерёнғоқ, пахта, шоли етиштирувчи кооперативлар пайдо бўлди. Нигер учун яроқли 15 млн. гектар ердан (мамлакат ҳудудининг 12% га яқини) 42% ҳайдаладиган ва бўз ерлар, 53% яйлов, 4% ўрмон. Деҳқончилик мамлакат жанубий ва жануби-ғарбида ривожланган. Атиги 12 минг га майдон суғорилади, бу жойларда ирригация иншоотлари барпо этилган. Асосий озиқ-овқат экинлари: тариқ, небе, маниок, шунингдек, буғдой, маккажўхори, шакарқамиш, батат ва бошқа Н.да кўчманчи ва ярим кўчманчи чорвачилик устун. Қорамол, қўй, эчки, туя, от ва эшак боқилади. Саванналар қовжирашининг олдини олиш ва яйловларни сақлаб қолиш учун янги ўрмонлар барпо этилган. Нигер ва Комадугу-Ёбе дарёларида, Чад кўлида балиқ овланади.
Саноати
Нигерда уран, қалай, гипс, ош тузи, сода қазиб олинади. Нигер саноати маҳсулотининг 3/4 қисмини озиқ-овқат корхоналари беради. Маради, Магариа ва Матамейдаги ёғ заводлари 130 минг тонна ерёнғоқни қайта ишлайди. Зиндерда ерёнғоқ тозалайдиган 3 та завод, ун-ёрма корхонаси, Ниамейда сут заводи ва совиткичли кушхона, Тиллабери ва Ниамейда шоли оклаш фабрикалари, Ниамей ва Марадида пиво заводлари бор. Тўқимачилик фабрикаси, 5 та пахта тозалаш корхонаси, кўнчилик заводи мавжуд. Бинокорлик материаллари (семент, сопол тахтачалар), кимё маҳсулотлари (совун, упа-элик ва дори-дармон) ишлаб чиқарилади. Автомашина кузови ва тиркамалари йиғилади, мебел ва майда қишлоқ хўжалиги анжомлари ва бошқа ишлаб чиқарилади. Каштачилик, кўнчилик, кулолчилик ички бозорда муҳим ўрин олади. Йилига ўртача 168 млн. кВт-соат электр энергия ҳосил қилинади. Мамлакат эҳтиёжи учун зарур электр энергиянинг 50% Нигериядан олинади.
Нигерда темир йўл йўқ. Автомобил йўллари узунлиги 19 минг км, шундан 3 минг км асфалтланган. Нигер дарёсида кемалар қатнайди. Ниамей ва Агадесда халқаро аэропорт бор. Четга уран экстрактлари, тирик мол ва чорвачилик маҳсулотлари, араҳис ёғи, пахта, сабзавот чиқаради, четдан нефт маҳсулотлари, дон, транспорт воситалари ва асбоб-ускуналар келтиради. Ташқи савдодаги асосий мижозлари: Франсия, Италия, Германия, Япония, Нигерия, Жазоир. Пул бирлиги – Африка франки.
Тиббий хизмати
Нигерда 3500 га яқин ўринли 300 дан ортиқ даволаш муассасаси, 140 врач хизмат кўрсатади. Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ишлар ва-зирлиги соғлиқни сақлашнинг марказий органи ҳисобланади.
Маорифи, маданий-маърифий ва илмий муассасалари. Мамлакат аҳолисининг 90% саводсиз. Мактаб ёшидаги болаларнинг 21% ўқишга жалб этилган. Н. маориф тизими франсуз тизими таъсирида ташкил топди. 6—7 ёшдан бошлаб болалар бошланғич мактабда 6 йил ўқийди. Ўрта мактаб – 7 йиллик. Давлатга қарашли бошланғич мактаблардан ташқари хусусий мактаблар ҳам бор. Ўқитувчилар нормал (педагогика) билим юртларида 4 йил мобайнида тайёрланади, 4 йиллик ва 1 йиллик педагогика курслари ҳам бор. Марадидаги техника лицейи, Агадесдаги кончилик билим юрти ҳунар-техника таълими беради. Зиндерда фелдшер ва санитарлар тайёрловчи миллий мактаб, Ниамейда соғлиқни сақлаш мактаби, фуқаро авиацияси ва метеорология мактаби бор. Олий ўқув юртлари: Ниамей университети, миллий маъмурий коллеж. Университет ҳузурида Математика тадқиқот институти, Ижтимоий фанлар тадқиқот маркази, Геология тадқиқотлари бюроси ишлайди. Бундан ташқари, Африка Бирлиги Ташкилотининг тилшунослик, тарих ва оғзаки анъаналар тадқиқот маркази, агрономия тадқиқотлари миллий институти, ветеринария лаборатория ва бошқа мавжуд.
Матбуоти. Нигерда нашр этиладиган газета ва журналлар: „Сахел“ (франсуз тилида чиқадиган кундалик ҳукумат газ., 1960-йилдан), „Сахел эбдо“ (франсуз тилида чиқадиган ҳукумат ҳафтаномаси, 1961-йилдан), „Журнал офисел де ла Репюблик дю Нижер“ („Нигер Республикасининг расмий газетаси“, франсуз тилида 2 ҳафтада бир марта чиқадиган ҳукумат хабарномаси, 1933-йилдан), „Нижерама“ (ҳар чоракда чиқадиган журнал). Нигер матбуот агентлиги миллий ах-борот агентлиги бўлиб, 1987-йилда ташкил этилган. „Сахел овози“ радио стансияси ҳамда Н. радиоэшиттириш ва телекўрсатув ҳукумат хизмати мавжуд.
Меъморлиги ва бадиий ҳунармандчилиги. Нигер дарёси юқори оқимида яшовчи ўтроқ халқларнинг яшаш жойи гуваладан тўртбурчак қилиб қурилган ясси томли уйлардан иборат. Мамлакат жануби-ғарбида похол кулбалар, шарқида эса гувала ва тошдан курилиб томи ха-шак билан ёпилган уйлар кўп. Дон омборлари дойра шаклида гуваладан 3 м гача баландликда курилиб, тепасидан туйнук крлдирилади. Кўчманчи аҳоли (туареглар, фулбелар) тери билан ёпилган чодирларда яшайди. Шаҳар меъморлиги – суданча услубнинг бир тури. Турар жой ва масжидлар сомонлой (банко)дан курилади. Зиндер, Тахуа ва бошқа жойлардаги турар жойлар тўғри бурчакли режада, палма устунлардан гумбазли қилиб ёки икки нишабли қамиш томли килиб тикланади. Пештоқига ўзига хос қабариқ нақшлар солинади. Ниамей ва бошқа шаҳарларда европача замонавий уй-жой ва маъмурий бинолар қурилган.
Мамлакат пойтахти ва унинг атрофида, хауса элати истиқомат қиладиган вилоятларда босма рангдор нақш солинган чарм буюмлар – халталар, эгаржабдуқлар, шиппаклар, идишлар, ҳатто маржонлар ясалади. Ҳамма жойда темирчилик, заргарлик, тўқувчилик тарқалган. Бронза ва кумушдан қадама нақш солинган пичоқлар, кумуш билагузуклар ва шокилалар, от юганлари тайёрланади. Кулолчилик буюмлари орасида ботиқ нақшли идишлар ажралиб туради. Рангдор (қизил, оқ, зан-гори) газламалар, қовоқ пўстидан ясалган идишлар ишлаб чиқарилади.
Театри
Мусулмон байрамлари кунларида саёқ қизиқчилар қишлоқларда ёғоч қўғирчоқларни ўйнатиб, масхарабозлик қилишлари қадимдан давом этиб келади. ХХ асрнинг 50-йилларида ташкил этилган маданият марказларида кичик театр труппалари ишлай бошлади. Ниамейдаги маданият марказининг директори Дандоби Маҳаман Н.нинг дастлабки драматургларидандир. Унинг „Эчкининг саргузаштлари“ ва „Кабрин Кабра афсонаси“ каби песаларини мамлакатнинг жуда кўп ҳаваскорлик жамоалари саҳналаштирган. 1964-йилдан буен ҳар йили ўтказиладиган ёшлар ҳафтасида мамлакатнинг барча вилоятларидан келган драма ва фолклор труппалари мусобақалашишади.
Киноси
Н. мустақилликка эришганидан кейин кино ишлаб чиқариш ривожлана бошлади. 1962-йилда „Тўй“ деб аталган биринчи филм дунёга келди (режиссёр М. Алассан). Ушбу режиссёрнинг „Ганжанинг ўлими“ деган мултфилм и 1966-йил Дакарда ўтка-зилган Жаҳон африкалик негрлар санъат ва маданият фестивалида соврин олди. Шундан кейин „Товламачининг қайтиши“, „Мен – нефман“, „Кабаскабо“, „Учрашув“, „Қора булутлар“, „Зиёратчи“, „Сехргар“, „Хотин, вилла, машина, пул“ каби филмлар яратилди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |