Niger (daryo)
Нигер — Ғарбий Африкадаги дарё, Гвинея, Мали, Нигер ва Нигерия ҳудудларидан оқади. Узунлиги 4160 км, ҳавзасининг майдони 2092 минг км². Катталиги жиҳатидан Африкада Нил ва Конго дарёларидан кейин 3-ўринда туради. ЛеонЛиберия қирларидан Жолиба номи билан бошланиб, юқори қисмида тоғлар орасидаги тор водийлардан, сўнгра Судан текисликларидан оқади. Текисликда кўплаб тармоқ ва ўзанларга бўлинади, Томбукту шаҳри яқинида улар яна ягона ўзанга бирлашади. Қуйи оқимида кенг водийдан оқиб, делта ҳосил қилиб (майдони 24 минг км²) Атлантика океанининг Гвинея қўлтиғига қуйилади. Йирик ирмоқлари: ўнгдан — Бани, Мило, чапдан — Сокото, Кадуна, Бенуэ. Июн— октабрда, қуйи оқимида феврал—апрелда серсув бўлади. Даре ёзги муссон ёмғирларидан сув олади. Йиллик ўртача сув сарфи 9300 м³/сек. (максимал 35 минг м³/сек). Даре йилига 300 км3 сув, 67 млн. т лойқа келтиради. Айрим қисмида кема қатнайди, ГЕС курилган. Балиқ овланади. Н. соҳилида Куруса, Бамако, Томбукту, Ниамей, Жобба, ПортҲаркорт шаҳарлари жойлашган[1].
| Нигер | |
|---|---|
| |
| Жойлашуви | |
| Давлат | |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |