Nigeriya
Нигерия (инглизча: Нигериа), Нигерия Федератив Республикаси (инглизча: Федерал Републиc оф Нигериа) — Ғарбий Африкада Гвинея қўлтиғи соҳилида жойлашган давлат. Майдони 923,8 минг км². Аҳолиси 129,93 млн. киши (2002). Пойтахти — Абужа шаҳри Маъмурий жиҳатдан 36 штат (стате) ва пойтахт округига бўлинади.
Нигерия Федератив Республикаси | |
|---|---|
| Шиор: Унитй анд Фаитҳ, Пеаcе анд Прогресс | |
| Мадҳия: Арисе О Cомпатриоц, Нигериа'с Cалл Обей | |
|
| |
| Пойтахт | Абужа |
| Расмий тил(лар) | Инглиз тили |
| Ҳукумат | Президентлик Республика |
| Муҳаммаду Буҳари | |
| Мустақиллик (Бирлашган Қироллигидан) | |
• Сана |
1-октабр 1960 |
| Майдон | |
• Бутун |
923,768 км2 (32-ўрин) |
• Сув (%) |
1.4 |
| Аҳоли | |
• 2016-йилги рўйхат |
185,989,640 (7-ўрин) |
| • Зичлик | 197/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2005-йил рўйхати |
• Бутун |
АҚШ$132,900 мил. (55-ўрин) |
• Жон бошига |
АҚШ$1,032 |
| Пул бирлиги | Наира (НГН) |
| Вақт минтақаси | УТC+1 |
• Ёз (ДСТ) |
УТC+1 |
| Қисқартма | НИ |
| Телефон префикси | 234 |
| Интернет домени | .нг |
|
| |
Давлат тузуми
Нигерия — федератив республика. Амалдаги конституцияси 1999-йил 29-майда қабул қилинга Нигерия Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстликка аъзо. Давлат бошлиғи президент (1999-йилдан Олусегун Обасанжо). У умумий тўғри ва яширин овоз бериш йўли билан 4 йил муддатга сайланади ва яна бир марта сайланиши мумкин. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни Миллий ассамблея (икки палатали парламент), ижроия ҳокимиятни президент ва ҳукумат амалга оширади.билмиман
Табиати
Соҳили кам парчаланган камбар пасттекисликдан иборат. Ер юзаси шим.га томон баландлашиб бо-ради. Ёруба, Уд и, Жос платолари (энг баланд жойи 1735 м) бор. Платолардан жанубида Нигер ва Бенуэ дарё водийлари жойлашган. Шарқий қисмининг релефи тоғлик, айрим чўққиларининг баландлиги 2000 м дан ортиқ. Нигерия ҳудуди тектоник жиҳатдан Африка платформаси таркибига киради. Заминининг метаморфик жинслари мамлакат майдонининг 50% ни ташкил этган. Улар таркибида то-кембрий гнейслари, магматит, амфиболит, кварсит ва сланецлар учрайди. Соҳил яқинидаги ботиқлар денгиз ва континент чўкиндилари билан тўлган.
Нигериянинг Атлантика океани соҳилида нефт ва газ конлари бор. Тошкўмир, лигнит ва қўнғир кўмир, ниобий (колумбит), калай, волфрам, молибден, темир, боксит, марганец, асбест, қўрғошин, рух ва уран рудаси конлари топилган. Мамлакатнинг шимоли-ғарбида олтин конлари ҳам бор.
Иқлими экваториал муссонли иқлим. Шимолида декабрдан мартгача қуруқ шамоллар эсиб туради. Баҳорда деярли ҳамма жойда ёмғир ёғади. Йиллик ёғин 500– 4000 мм. Ички минтақаларда энг иссиқ ой (апрел ёки май)нинг ўртача температураси 25— 33°, энг салқин ой (декабр ёки январ)ники 20—27°. Йирикдарёлари: Нигер ва унинг ирмоқлари ҳамда Комадугу-Ёбе. Ни-герда кема қатнайди. Чад кўлига қуйиладиган дарёлари қурғоқчил мавсумда жуда саёзланиб қолади. Тупроклари қизил-сариқ, латерит, қизил латерит, қизил-қўнғир, қора тусли ва аллювиал тупроклар. Ўсимликларининг аксари тропик ўрмон ва саванналардан иборат. Соҳили камбар мангра ўрмонлари билан қопланган. Дарахтларни кўплаб қирқиш натижасида табиий Урмонлар, асосан, қўриқхоналарда сақланиб қолган. Ҳайвонот дунёси бой: фил, каркидон, крп-лон, чиябўри, ёввойи мушук, кийик, жирафа ва бошқа яшайди.
Аҳрлиси. Н.да турли тилларда сўзлашувчи 200 га яқин халқ бор. Гвинея тилларида сўзлашувчи халқлар — ёруба, игбо, ижо ва нупелар кўпчиликни ташкил этади. Н.да хауса тилида сўзлашувчи халқлар анчагина. Канури, фулбе халқлари ҳам яшайди. Шарқий бантоид тилларида сўзлашувчи халқлардан ибибио ва тивлар бор. Шаҳар аҳолиси — 35,2%. Аҳолисининг ярмига яқини ислом динига, қолган қисми христиан ва маҳаллий анъанавий динларга эътиқод қилади. Расмий тиллари — инглиз ва франсуз тили. Йирик ша-ҳарлари: Лагос, Ибадан, Огбомошо, Кано, Иво, Кадуна, Порт-Ҳаркорт, Илорин, За-рия, Онича ва бошқа
Тарихи
Ҳозирги Н. худудида дастлабки аҳоли манзилгоҳлари палеолит даврида вужудга келган. Милоддан аввалги 4—3-минг йилликдаёқ бу жойларда силликланган ва сайқалланган тош болталар ва сопол идишлар ясалгани маълум. 1-мингйилликда моддий маданият нисбатан юқори даражада бўлган. Милодий ВИИИ—Х асрларда Н. ҳудудида хауса халқининг шаҳар-давлатлари (Кано, Кацина, Зария ва бошқалар) вужудга келган. Бенин қироллиги ўша даврдаги энг йирик давлатлардан бири бўлган. ХИИИ асрда ҳозирги Н. ҳудудига фулбе қабилалари келиб, улар тезда хаусалар билан аралашиб кетган.
Н. ҳудудига европаликлардан дастлаб португаллар келган (1472). 1553-йилда Н. сохдлларига денгиз тарафдан инглизлар кириб борди. Европалик мустамлакачилар „қора танлиларни ов қилиб“, Н. ха-лкларининг табиий тараққиёт жараёнини сусайтирди. 1849-йил Бенинда инглиз консуллиги пайдо бўлди. 1861-йилда инглизлар Лагосни эгалладилар. 1870-йиллар охирида мустамлакачилар Нигер дарёси ҳавзасида катта ҳудудга ўрнашиб олдилар. 1885-йилда „Ойл-риверс протекторати“ (1893-йилдан Нигер соҳили протекторати*) тузилди. 1906-йилда унинг таркибига Лагос ҳам қушиб олинди, шундан сўнг „Жан. Нигерия мустамла-каси ва протекторати“ деб атала бошлади. 1914-йил 1-январдан ҳозирги Н. ҳудуди „Нигерия мустамлакаси ва протекторати“ номини олди. ХХ аср бошидан инглизлар Н.дан арзон минерал ва қишлоқ хўжалиги хом ашёлари манбаи сифатида фойдалана бошладилар. Мустамлакачи маъмурларнинг жабр-зулми ва бедодлигига қарши тез-тез ғалаёнлар бўлиб турди.
Биринчи жаҳон уруши (1914—18) дан сўнг Н.да дастлабки ижтимоий-сиёсий ташкилотлар пайдо бўла бошлади. 1920-йилда Ғарбий Африка Миллий конгрессининг Нигерия бўлими ташкил этилди. 1922-йилда Н.да биринчи сиёсий партия — Миллий демократик партия тузилди. 20-йиллар охири — 30-йиллар бошида янги оммавий ташкилотлар вужудга келди. Иккинчи жаҳон уруши даври (1939—45) да четдан товар келтириш кескин камайди, натижада маҳаллий саноатнинг ўсишига шароит туғилди. Тери ошлаш, ип-газлама тўқиш, мева ва сабзавотни қайта ишлаш корхоналари вужудга келди. Маҳаллий тадбиркорлар Н.га ўз ички ишларини ўзи бошқариш ҳуқуқи ва сиёсий мустақиллик берилишини талаб қила бошлади. 1944-йил августда дастлабки Умумнигерия сиёсий партияси — Нигерия ва Камерун Миллий кенгаши (1962-йилдан Нигерия фуқаролари Миллий кенгаши) тузилди. 1940-йиллар бошида Н.да касаба уюшмалари вужудга кела бошлади. 1945-йилда ҳали яхши уюшмаган ишчиларнинг биринчи иш ташлаши бўлиб ўтди. 1950—51 йилларда яна янги партиялар тузилди. 1958-йил октабрда Лондонда бўлган конституцион конференсияда Н.нинг барча жойларидан келган вакиллар Н.га мустақиллик беришни Буюк Британиядан талаб қилдилар. 1960-йил Н.га Британия Ҳамдўстлиги таркибида мустақиллик берилди. Шу йили Н. БМТга қабул қилинди. 1963-йил 1-октабрдан Н. федератив республика деб эълон қилинди.
1964-йил 30-декабрда федерал парламентга сайлов ўтказилиб, янги ҳукумат тузилди. Аммо ҳукумат аҳолининг турмуш даражасини ошириш ҳақидаги ваъдаларини бажармай, миллий манфаатларга зид сиёсат юритганлиги илғор кучларнинг норозилик кайфиятини қўзғатди. 1966-йил 15-январда ҳарбий тўнтариш бўлиб, федерал ҳарбий ҳукумат тузилди. 1966-йил 29-июлда яна ҳарбий тўнтариш бўлди. Янги ҳукумат федератив идора усулини дарҳол тиклади. Аммо, шундан кейин ҳам кетма-кет ҳарбий тўнтаришлар содир бўлиб, мамлакатнинг ижтимоийсиёсий ва иқтисодий тараққиётига салбий таъсир қилди. Ниҳоят, 1999-йил 20-феврал куни парламент сайлови ва ўша йил 27-февралда президент сайлови бўлди. Ҳарбийлар ҳокимиятни янги сайланган президент Олусегун Обасанжога топширдилар.
Миллий байрами — 1-октабр — Мустақиллик куни (1960). Н. Ўзбекистон Республикаси суверенитетини 1992-йил 11-мартда тан олди ва ўша йил 28-августда дипломатия муносабатлари ўрнатди.
Сиёсий партия ва касаба уюшмалари
Демократия учун иттифоқ партияси, 1998-йилда ташкил этилган; Умумхалқ партияси, 1998-йилда тузилган; Халқ де-мократик партияси, 1998-йилда асос со-линган. Н. меҳнат конгресси, мамлакатнинг ягона марказий касаба уюшма ташкил оти, 42 тармоқ касаба уюшмасини бирлаштирган, 1978-йилда тузилган.
Хўжалиги ва иқтисодиёти
Н. — йирик саноат салоҳиятига эга бўлган афар мамлакат. Ялпи ички маҳсулот ва ташки савдо қажми жиҳатидан Африкада 2-ўринда (ЖАРдан кейин) туради. Ялпи ички маҳсулотнинг ярми саноатда, тахминан 30% қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳасида ишлаб чикарилади. Н. дунёда нефт экспорт қилувчи 10 та йирик мамлакат жумласига киради, нефт қазиб олиш соҳасида Африкада биринчи ўринни эгаллайди.
Қишлоқ хўжалиги —мамлакат иқтисодиётининг асоси, иқтисодий фаол аҳоли ярмидан кўпроғининг тирикчилик манбаи. Энг оммавий деҳ-қончилик шакли жамоа деҳқончилигидир. Мамлакатдаги 8 млн.га яқин фермер хўжалиги қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг 90% ни беради. Ҳайдаладиган ерларнинг анчагина қисмида озиқ-овқат экинлари, асосан, илдизмевали ва донли экинлар етиштирилади. Деҳқончиликда дуккакли экинлар, шакарқамиш, сабзавот ва ҳўл мевалар муҳим ўрин олади. Экспорт учун мойли палма, какао, ер ёнғоқ, каучукли ўсимлик, пахта етиштирилади.
Чорвачилик, асосан, шимолида ва қуруқ саванналар минтақасида ривожланган. Қорамол, қўй ва эчки боқилади. Шимолида йилқичилик, жанубида чўчқачилик ва ҳамма минтақаларда парран-дачилик билан шуғулланилади. Дарёларда, Чад кўли ва Гвинея қўлтиғи сувларида қимматбаҳо балиқ турлари кўп булсада, балиқ овлаш унчалик ривожланмаган. Балиқчилик маҳсулотлари мамлакат аҳолиси эҳтиёжларини қондира олмайди. Ўрмон хўжалигидаги асосий ёғоч захиралари Нигер дарёси этакларида ва жануби-шарқий денгиз со-ҳилида жойлашган. Дарахтзорлар 23 минг км² ни ташкил этади. Ўрмонлар тартибсиз кесилиши натижасида қимматбаҳо ёғоч олинадиган дарахтлар камайиб кетди. Мамлакатда ўрмон хўжалигини тиклаш тадбирлари ишлаб чиқилди, ёғоч экспорт қилиш тақикланди.
Саноатида кончиликасосий ўринни эгаллайди. Нефт ва табиий газ, шунингдек, қалай ва ниобий рудалари, тошкумир, темир рудаси ва бошқа баъзи турдаги фойдали казилмалар — Н. кончилик саноатининг асосий хом ашё негизи. Озроқ миқдорда волфрам, тантал, торий, сиркон, уран, олтин, полиметалл рудалар ва бошқаларлар ҳам қазиб олинади. Хилма-хил нометалл казилмалар орасида оҳактош, каолин, қурилишбоп қум, шағал бор. Маҳаллий темир руда, тошкўмир, оҳактош ва утга чидамли гилмоя негизида металлургияни ривожлантиришга киришилди. Жумладан, 2000-йил охирида Ажаокутда Тропик Африкадаги энг йирик металлургия комбинатининг биринчи навбати қуриб битиказилди. Нефтни қайта ишлаш заводлари, „Пежо“, „Фолксваген“, „Фиат“ ва бошқа автомобил заводларининг йиғув линиялари бор. Йилига 9—10 млрд. кВт-соат электр энергия ҳосил қилинади. Нигер дарёси буйидаги Каинжи ва Жебба ГЕСлари, мамлакат жанубидаги йирик шаҳарларда жойлашган иссиклик электр марказлари электр энергетиканинг асосини ташкил қилади.
Нигерия саноати тузилмасида озиқ-овқат ва енгил саноат тармоқлари етакчи рол ўйнайди. Н.да 95 та тўқимачилик фабрикаси, озиқ-овқат корхоналари бор. Об-жувоз заводларида палма, ер ёнғоқ ва чигит ёғи ишлаб чиқарилади. Тамаки, мева-консерва, гўшт-сут, қанд-шакар ишлаб чиқариш корхоналари, тегирмонлар мавжуд. Ёғочсозлик саноати Сапелдаги йирик ёғоч тилиш, фанер ишлаб чиқариш комбинатидан, Эпадаги комбинат ва бошқа 400 майда ёғоч тилиш корхоналаридан иборат. Н.нинг йирик шаҳарларида мебел фабрикалари, гугурт ва селлюлоза-қоғоз корхоналари барпо этилди. Мамлакат жанубидаги Нкала-гу, Порт-Ҳаркорт, Абеокут, Калабар, Эмен шаҳарларида семент, асбесцемент тахталар ва қувурлар ишлаб чиқариш заводлари жойлашган. Лагос машинасозлик ва металл ишлаш тармокларининг йирик марказидир. Халқ ҳунармандчилиги ривожланган.
Транспорти
Автомобил ва темир йўл транспорти етакчи ўринда. Ташиладиган юкларнинг 80% дан кўпроғи уларнинг ҳиссасига тўғри келади. Транспорт йўлилар уз. — 3,5 минг км, автомобил йўллари — 124 минг км. Ғарбий (Лагос—Кано) ва Шарқий (Порт-Ҳаркорт—Кадуна) темир йўл магистраллари денгиз соҳилини мамлакатнинг ичкари туманлари билан туташтиради. Нефт қувурлари уз. — 3000 км. Асосий сув йўли — Нигер дарёси ва унинг ирмоқлари бўлиб, уларда де-ярли йил бўйи кемалар қатнайди. Ички сув йўлларининг уз. — 7,4 минг км. Асосий денгиз портлари: Лагос (Апапа ва ТинКан-Айленде), Порт-Ҳаркорт, Бонни, Форкадос, Буруту, Варри. Ҳаво транспорти Иккинчи жаҳон урушидан кейин ривожлана бошлади. Лагос, Кано ва Илоринда халқаро аэропортлар бор.
Ташқи савдоси
Четга, асосан, нефт, какао, каучук, палма ёнғоғи мағзи, хом тери чиқарилади. Четдан машина ва асбоб-ускуна, истеъмол моллари, озиқ-овқат ва бошқа келтирилади. Савдо-сотиқдаги асосий мижозлари: Буюк Британия, АҚСҲ, Франсия, Германия, Япония, Бразилия. Пул бирлиги — найра.
Тиббий хизмати
Давлатга қарашли тиббий муассасалар билан бирга аралаш ва хусусий шифохоналар ҳам бор. Федерал соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакат микёсида оммавий профилактика тад-бирларини ўтказиш, мутахассислар тайёрлаш, тиббиётдаги ҳуқуқий қонунқоидаларга риоя этилиши учун масъул. Даволаш ва касалликларнинг олдини олиш муассасаларига штатларнинг соғлиқни сақлаш вазирликлари бевосита раҳбарлик қилади. Врачлар Ибадан, Лагос, Ифе, Энугу, Бенинсити, Зариядаги тиббиёт мактабларида тайёрланади. Тиббий ҳамширалар, доялар, тиш врачлари ва техниклари тайёрланадиган ўнлаб мактаблар бор. Лагос, Кадун, Ибадан, Узуаколи шларида тиббиёт илмий тадқиқот марказлари мавжуд. Лагосда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг безгакка қарши кураш халқаро маркази ишлайди.
Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари
Н. мустақилликка эришганидан кейин маорифни ривожлантиришга эътибор берила бошлади. Катта ёшдаги аҳоли саводсизлигини тугатиш мақсадида қисқа муддатликурслар очилди. 1976-йилда 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун мажбурий 6 йиллик бошланғич таълим жорий этилди. Ўқиш маҳаллий ва инглиз тилларида олиб борилади. Ўрта маълумот 5 йиллик. Хусусий ўрта мактаблар ҳам бор. 2—5 йиллик ҳунар-техника мактабларида малакали ишчилар, 4 йиллик политехникум ва технология коллежларида эса ўрта техник ходимлар тайёрланади. 29 университет бор. Зария, Лагос, Ибадан, Ифе, Нсук-ка университетлари энг йирик олий ўқув юртлари ҳисобланади. Ўқиш — бепул. Кўпгина университетларнинг сиртқи бўлимлари бор. Н. педагогика тадқиқотлари кенгаши, унтларнинг педагогика факултетлари, институтлари ва тадқиқот марказлари, оширилган даражадаги баъзи педагогика коллежлари маориф ва педагогика фанлари соҳасида илмий тадқиқот ишлари билан шуғулланади.
Илмий муассасалари: Лагосдаги Н. фанлар академияси (1977-йилда ташкил этилган), Тиббиёт илмий тадқиқот кенгаши (1974), Миллий океанография ва денгиз тадқиқотлари институти (1975), Ибадандаги Н. ижтимоий ва иқтисодий тадқиқотлар институти (1950), Федерал ўрмончилик маркази (1954), Тропик ўсимликлар байналмилал институти (1975), Ошодидаги Федерал саноат тадқиқотлари институти (1955), Бенинситидаги палма ёғи институти (1939), Моордаги Федерал қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари маркази (1910), Вомдаги Федерал ветеринария маркази (1924), Самарудаги қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари институти (1924) ва бошқа
Йирик кутубхоналари: Ибадан, Лагос университетларининг кутубхоналари, Ифе, Лагос, Бенинсити, Жос, Илорин ва бошқа шаҳарлардаги кутубхоналар, Н. Миллий кутубхонаси.
Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Н. матбуоти — Тропик Африкадаги дастлабки ва энг ривожланган матбуот. Инглиз ва маҳаллий тилларда 20 дан кўпроқ газ. ва 10 ҳаф-танома нашр этилади. Кўп нусхада чиқадиган энг нуфузли газ.лар: „Гардиан“ („Посбон“, инглиз тилида чиқадиган кундалик газ., 1982-йилдан), „Дейли скетч“ („Кундалик баён“ инглиз тилида чиқадиган кундалик газ., 1964-йилдан), „Дейли тайме“ („Кундузги вақт“, инглиз тилида чиқадиган кундалик газ., 1925-йилдан), "Ирохин ёруба („Ёруба халқи янгиликлари“, ёруба тилида чиқадиган газ., 1945-йилдан), „Найжириан обсервер“ („Нигерия кузатувчиси“, инглиз тилида чиқадиган кундалик газ., 1968-йилдан), „Найжириан трибюн“ („Нигерия минбари“, инглиз тилида чиқадиган кундалик газ., 1949-йилдан), „Нешнл конкорд“ („Миллий тотувлик“, кундаликгаз., 1980-йилдан), „Ню найжириан“ („Янги нигериялик“, инглиз тилида чиқадиган кундалик ҳукумат газ., 1965-йилдан). Н. ахборот агентлиги (НАН), ҳукумат ахборот агентлиги, 1978-йилда ташкил этилган. Ҳукуматга қарашли Н. федерал радиокорпорацияси 1978-йилда тузилган. Н. телекўрсатув хизматига 1976-йилда ҳукумат томонидан асос солинган. 8 штатда штат ҳукуматлари қарамоғидаги радио ва телемарказлар бор.
Адабиёти халқ оғзаки ижодиёти билан узвий боғланган. Ёруба, ибо, хауса тилларида адабий анъаналар вужудга келган. Замонавий Н. адибларининг кўпчилиги инглиз тилида ёзади. ХИХ аср охири ва ХХ аср бошларида публицистика шаклланди. ХХ аср 20—40-йилларида ва-танпарварлик шеърияти (Н. Азикиёве, Д. Осадебей) юзага келди. 30-йилларга келиб, драматургия пайдо бўлди ва христиан черковлари фаолияти билан боғланган библия мавзуида песалар яратилди. 30—40-йилларда Н.нинг баъзи шаҳарлари (Онича)да китоб бозорлари пайдо бўлди. С. Эквензининг ижтимоий муаммоларга бағишланган „Шаҳар одамлари“ (1954) романи ва А. Тутуоланинг ёруба фолклори мотивлари асосидаги „Майхўр“ (1952), „Руҳлар ўрмонидаги ҳаётим“ каби асарлари Н. прозасида янги босқич бўлди. Т. Алуконинг „Қариндошлар“ (1968) романида инсонпарварлик ғоялари ўз аксини топди. О. Эгбунанинг „Уйланиш масаласи“ романида замонавий ахлоқнинг анъанавий урф-одатлар билан тўқнашуви муаммоси кўтарилган. Ёш адиблардан Ч. Ачебенинг „Емириш вақти келди“, „Нотинч ҳаёт“, „Худонинг ўқёйи“ асарлари Н. прозасининг ривожланиш йўлини кўп жиҳатдан белгилаб берди. 70—80-йиллардаги драматургия ва шеърият ижтимоий мазмун билан бойиди, уларда янги замон нишоналари ўз аксини топа бошлади (В. Шойинканинг „Иданре“ поэмаси, „Ўрмон рақси“, „Йўл“ песалари, К. Окигбонинг „Осмон дарвозаси“, „Лабиринтлар“ шеърий китоблари ва бошқалар). 90-йилларда янги истеъдодли қалам соҳиблари адабиётга ки-риб келди. „Блек Орфю“ ва „Окике“ каби адабий журналлар нашр қилинади.
Меъморлиги ва тасвирий санъати
Халқ меъморлиги табиий иқлим шароитига мослашган. Жан., жануби-шарқ, жануби-ғарбдаги тропик ўрмонларда уйлар тўғри тўртбурчакли шаклда ёғоч, лой, тўқима новдадан қурилади, томи икки нишабли қилиб, похол ва палма барглари билан ёпилади. Марказий Н.да бинолар айлана шаклида девори лойдан, томи похол, шох-шаббадан конус шаклида ишланади. Саванна ва чала чўлларда уйлар лойдан тўғри бурчакли қилиб, томи ясси қилиб қурилади. 13— ХВ асрларда шаҳарлар режа асосида қурилди. ХИВ асрда шимолида ислом дини тарқалгач, масжидлар баргго қилинди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин Европа меъморлигининг таъсири кучайди. Бинолар ҳайкал, нақшлар билан кўпроқ безатилади. Н. мустақилликка эришгач, бетон ва металлдан қурилган иморатлар қуёш тўсқичли, пешайвонли ва пан-жарали қилиб миллий услубда қурила бошлади (Ибадан университети бинолари, Кадунадаги Олий суд биноси ва бошқалар). Му-ҳандис ва меъморлар Европада, шунингдек, Лагосдаги технология коллежининг, Нсукка ва Зария университетларининг меъморлик факултетларида тайёрланади.
Н. шимолида топилган Нок маданияти маҳсули бўлган гўзал ҳайкалтарошлик ва ўймакорлик асарлари милоддан аввалги 1-минг йилликка мансуб деб ҳисобланади. Мил. бошларида Ифе ва Бенин санъатининг илк намуналари — сопол ва бронза ҳайкаллар ишлангани маълум. Н. халқлари ёғочдан санамлар, аждодлар, ча-вандозлар, болали аёллар ҳайкалчаларини қадимдан ясаб келганлар. Н.да янги тасвирий санъатни ривожлантиришда А. Онаболу, О. Идах, Ф. Идехен, Ф. Идубор, Б. Энвонву каби ҳайкалта-рош ва рассомлар салмоқли хизмат қилди, уларнинг асарларида маҳаллий анъаналар давом эттирилгани ва замонавий Европа санъати ютуқлари ижо-дий ўзлаштирилгани кўзга ташланади. Рассомлар орасида Д. Нвоко, Ю. Грил-ло, Ж. Аколо, А. Эконг, А. Ласекан ва бошқа шуҳрат қозонган.
Бадиий ҳунармандчилик ривожланган. Яхлит ёғочдан одам ва ҳайвон қиёфаси тасвирланган, гўзал нақш солиниб, манзаралар ўйиб ишланган рўзғор анжомлари, ғаройиб шаклдаги сопол, шиша ва чарм идишлар, заргарлик буюмлари тайёрланади. Бида ойнасозлари нақшли идишлар, Кано заргарлари олтин ва кумуш безаклар, нақшли билагузуклар ясайдилар. Бенин-Ситида бронза қуймалар ва фил суяги ўймакорлиги анъаналари сак^паниб қолган. Ниқоб (маросимларда, карнавалларда тақилади), ўйма нақшли курсилар тайёрлаш, матолар тўқиш, каштачилик, наққошлик санъати ривож топган. Новда, похол ва қамишдан сават ҳамда бордон тўқиш, ёғочдан елпиғич, қовоқ пўстлоғидан турли гулдор идиш ва қошиқлар ясаш кенг тарқалган.
Мусиқаси
Н. мусиқий маданиятининг хилма-хиллиги бу ердаги халқ анъаналарининг хусусиятлари билан боғлиқ. Профессонал мусиқа санъати ўрта асрларда таркиб топган. Қабила кек-салари раҳбарлигида ёшлар маросим рақслари ва қўшиқларини, созандалик сирларини ўрганар эди. Араб сайёҳларининг гувохлик беришича, ўрта аср ҳукмдорлари саройларида созанда, хонанда ва раққосаларни сақлаганлар.
ХИХ асрда мустамлакачилик сиёсати ва христиан даъваткорларининг фаолия-ти оқибатида бир қанча маҳаллий динлар билан бирга диний мусиқа ҳам йўқ бўлиб кетди. Европа мусиқасининг таъсири кучайди. Н. чолғу асбоблари орасида барабан энг кўп тарқалганидир. Елкага осиладиган нақш ва ҳайкалчалар билан безатилган бир мембранали, қўлтиқ остига осиладиган икки мембранали барабанлар, нгедегву деб аталадиган чанг мавжуд. Араблар орқали най, қўшнай, дойра, уд, ситра, алгант каби чолғу асбоблари кириб келган.
Мустақилликка эришилганидан сўнг профессионал мусиқа маданияти ривожланди. Н.да ўзига хос композиторлар мактаби вужудга келди. А. Юба, Ф. Сованде, С. Акпабот, А. Банколе, А. Фиберезима ва бошқа композиторлар машҳур. Фолклор анъаналаридаги спектаклларда халқ қўшиклари ва мусиқаси янграйди. Юбанинг „Ўрмон парилари“, „Абику“ ва „Алатангана“ рақс драмалари бунга мисол бўла олади. Т. Оелана „Адуфе“, „Қондаги сехр“ спектаклларига мусиқа ёзди. Н.нинг дастлабки операси — „Орукоро“ Фиберезима қаламига мансуб.
Театри
Н.да яшовчи халқпар анъанавий театр томошаларининг асосини маиший ва маросим рақслари ташкил этади. Қишлоқлардаги байрам ва тан-танали айёмларда миллий либос ва ниқоб кийиб юришган, афсонавий мазмундаги ўйинлар ўтказиб келинган. Уларда табиат кучларини ифодаловчи илоҳлар, аждодларнинг арвоҳлари, афсона қаҳрамонлари иштирок этган. ХИХ аср ўрталарида шу асосда замонавий театр шакллана бошлади. Ёруба теат-рининг асосчиларидан бири, шоир ва қўшиқчи Хуберт Огунде 1944—45 йилларда сайёр театр жамосини ташкил этиб, унинг учун насиҳат ва тарғибот руҳидаги песаларини ёзди. Мустақиллик йилларида бу труппа профессионал сайёр жамоага айланди. Драматург ва режиссёр Дуро Ладипнинг 60-йилларда тузган театр труппаси кейинчалик „Миллий театр“ номини олди. Ҳаваскорлик драма театрларида эса Европа драма-тургияси ва саҳна техникасидан фой-даланила бошлади. Бир қанча штатларда янги жамоалар тузилган.
== Киноси ==
1945—47 йилларда бир неча ҳужжатли ленталар суратга олинди. 1960-йиллар бошида режиссёр Ш. Олушола телевидение учун бир қанча адабий асарларни ва театр спектаклларини экранлаштирди. Шундан кейин яратилган ҳужжатли филмларнинг айримлари Тошкентдаги халқаро фестивалларда намойиш этидси. Биринчи тўла метражли филми „Икки киши ва эчки“ (1966) дир. „Шаху Гарбай“ (1971), „Икки тақдир“ (1972), „Лорай бобо“ (1973), „Ову-Арусун“ (1974), „Қора маъбуда“ (1977), „Ае“ (1979), „Пул ҳукмронлиги“ (1981), „Озодлик учун“ (1981) ва бошқа бадиий филмлар яратилди. Мамлакатда 200 га яқин кинотеатр бор. Йилига 6—8 бадиий филм ишлаб чиқарилади.[1]
Нигерия (Нигерия Федератив Республикаси) пойтахти — Абужа шаҳри. БМТ аъзоси
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |