Nigilizm
Нигилизм (лотинча ниҳил — „ҳеч нима“) оламнинг, айниқса инсониятнинг обектив қиймати йўқ, деб уқтирувчи фалсафий оқимдир.[1][2][3][4] Нигилистлар қуйидагиларни таъкидлашади:
- обектив ахлоқ мавжуд эмас;
- бирор амал бошқасидан устун қўйилишига обектив сабаб йўқ;
- мавжудликдан маъно ва мақсад йўқ;
- бошқарувчи ёки яратувчи кучнинг (масалан, худонинг) борлигига эмпирик далил йўқ;
- агарда шундай куч мавжуд бўлса ҳам, унга итоат қилиш ахлоқ жиҳатдан мажбурий эмас.
Нигилистларга кўра, обектив (яъни умумий, ҳамма мавжудотлар учун ягона) ахлоқ йўқ, ҳар қандай ахлоқ тизими кимнингдир нуқтаи назарига мос бўлади. Лекин муайян шахс ҳиссий ёки жамоат босими туфайли тайинли амални бажаради. Масалан, қийин аҳволга тушган одамга ачиниб, шу ачиниш ҳисси босими туфайли унга ёрдам кўрсатади; дўкон расталарига қўйилган молларни ўғирлашдан эса уни дин ва/ёки қонун принсиплари (жамоат босими) тийиб туради.
Бирор амалнинг бошқасидан устун қўйилишига обектив сабаб йўқлигини бундай мисол билан изоҳлаш мумкин: икки хил амал танлови бор — чўкаётган одамни қутқариш ёки қутқармаслик. Нигилистга кўра, иккала амал оқибатида ҳам ўша чўкаётган одам вафот этади (узоқ келажакда ёки ўша дамнинг ўзида). Яъни бу амалларнинг иккалови ҳам абадият миқёсида ҳеч нимани ўзгартирмайди.
Мавжудликдан маъно ва мақсад йўқлиги аввалги иддаолардан келиб чиқади. Бирор индивид мавжудлиги, ҳаёти фақат вақтинчалик аҳамиятга эга бўлиши мумкин, бироқ обектив жиҳатдан маъносиздир.
Худонинг мавжудлиги борасидаги баҳслар ҳозирги кунгача фақат демагогик характерга эга бўлиб келмоқда. Бу хусусда жиддий эмпирик далиллар мавжуд эмас.
Нигилизмга кўра, агар худо мавжуд бўлса ҳам, унга итоат этиш, бўйсуниш фақат унинг босими туфайли (жазосидан қўрқиб, мукофотидан умидвор бўлиб) амалга оширилиши мумкин. Худога итоат этиш, бошқа ҳар қандай амал каби, маъносиздир.
Этмологияси
Ижтимоий-тарихий тараққиёт инқирозга учраган даврларда айниқса кенг ёйилди. Нигилизм терминини биринчи марта немис файласуфи Фриэдрич Ҳеинрич Жаcоби (1743—1819) қўллаган. Россияда бу термин Иван Тургеневнинг „Оталар ва болалар“ (1862) романи нашр этилганидан кейин кенг тарқалди. ХИХ асрнинг 2-ярмида крепостнойлик анъаналарини ва динни инкор этган разночиншестидесятникларнинг радикал оқими вакиллари нигилистлар деб аталган. Кейинчалик нигилизм термини инқилобий мафкура ва демократик ҳаракатни таҳқирлаш учун ишлатилган.[5]
Шунингдек
Манбалар
- ↑ Cросбй, Доналд А. (1998). "Ниҳилисм". Роутледге Энcйcлопедиа оф Пҳилосопҳй. Тайлор анд Франcис. дои:10.4324/9780415249126-Н037-1. ИСБН 9780415250696. "Ас иц наме имплиэс (фром Латин ниҳил, 'нотҳинг'), пҳилосопҳиcал ниҳилисм ис а пҳилосопҳй оф негатион, режеcтион, ор дениал оф соме ор алл аспеcц оф тҳоугҳт ор лифе."
- ↑ Делеузе, Гиллес. Ниэтзсче анд Пҳилосопҳй. Лондон: Тҳе Атҳлоне Пресс, 1962. ИСБН 978-0-231-13877-2. „Ниэтзсче cаллс тҳе энтерприсе оф денйинг лифе анд депреcиатинг эхистенcе ниҳилисм.“
- ↑ Веит, Wалтер (2018). „Эхистентиал Ниҳилисм: Тҳе Онлй Реаллй Сериоус Пҳилосопҳиcал Проблем“. Жоурнал оф Cамус Студиэс. 211–236-бет. дои:10.13140/РГ.2.2.26965.24804.
- ↑
- Cросбй, Доналд А. (1998). "Ниҳилисм". Роутледге Энcйcлопедиа оф Пҳилосопҳй. Тайлор анд Франcис. дои:10.4324/9780415249126-Н037-1. ИСБН 9780415250696. "Ас иц наме имплиэс (фром Латин ниҳил, 'нотҳинг'), пҳилосопҳиcал ниҳилисм ис а пҳилосопҳй оф негатион, режеcтион, ор дениал оф соме ор алл аспеcц оф тҳоугҳт ор лифе."
- Пратт, Алан. "Ниҳилисм". Интернет Энcйcлопедиа оф Пҳилосопҳй. ҳттпс://www.иэп.утм.эду/ниҳилисм/. "Ниҳилисм ис тҳе белиэф тҳат алл валуэс аре баселесс анд тҳат нотҳинг cан бе кноwн ор cоммуниcатед. Ит ис офтен ассоcиатед wитҳ эхтреме пессимисм анд а радиcал скептиcисм тҳат cондемнс эхистенcе."
- "Ниҳилисм". Энcйcлопæдиа Британниcа. ҳттпс://www.британниcа.cом/топиc/ниҳилисм. "Ин тҳе 20тҳ cентурй, ниҳилисм энcомпассед а вариэтй оф пҳилосопҳиcал анд аэстҳетиc станcес тҳат, ин оне сенсе ор анотҳер, дениэд тҳе эхистенcе оф генуине морал трутҳс ор валуэс, режеcтед тҳе поссибилитй оф кноwледге ор cоммуниcатион, анд ассертед тҳе ултимате меанинглесснесс ор пурпоселесснесс оф лифе ор оф тҳе универсе."
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Умумий мавзулар | Шарқ фалсафаси · Ғарб фалсафаси | Фалсафа тарихи: Антик · Ўрта Асрлар · Ойдинлашма ·Ренессанс ·ХВИИ аср ·ХВИИИ аср · ХИХ аср ·ХХ аср |
| Соҳалар | Эстетика · Этика · Эпистемология · Мантиқ · Метафизика · Таълим фалсафаси · Тарих фалсафаси · Тил фалсафаси · Ҳуқуқ фалсафаси · Фан фалсафаси · Метафалсафа · Сиёсат фалсафаси · Дин фалсафаси · Уруш фалсафаси |
| Оқимлар | Таҳлилий фалсафа · Детерминизм · Диалектик материализм · Рационализм · Экзистенсиализм ·Абсурдизм ·Ҳегелчилик · Гуманизм · Идеализм · Материализм · Янгиафлотунчилик · Нигилизм · Феноменология · Афлотунчилик · Позитивизм · Постмодернизм · Прагматизм · · Схоластицизм · Стоицизм |