Nigmat Sobirov
Нигмат Собирович Собиров (1926-йил, Тошкент, ЎзССР, СССР – 1997-йил) – совет ва ўзбек вино тайёрловчиси. У вино ва шампан ишлаб чиқарувчи давлат корхоналарида раҳбар бўлиб ишлаган, кейинчалик ЎзССР Мева-сабзавот саноати вазирлиги ва СССР Озиқ-овқат саноати вазирлиги органларида давлат хизматида бўлган.
| Нигмат Собиров | |
|---|---|
| Таваллуди |
1926-йил |
| Вафоти | 1997-йил |
| Фуқаролиги |
|
Биографияси
Нигмат Собиров 1926-йилда Ўзбекистон ССР Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1947-йилда Краснодар технология институтининг (ҳозирги Кубан давлат технология университети) Тошкент филиалини тамомлаган ва виночилик технологияси бўйича диплом олган. Меҳнат фаолиятини ўша йили Тошкент шампан ва вино заводида бошлаган. 1947–1950-йилларда биокимёвий устахонани бошқарган. Шундан сўнг 1959-йилгача шампан виноси бўйича бош мутахассис бўлган.
Собиров 1959–1962-йиллар оралиғида Ўрта Осиё хўжалик кенгашининг виночилик ва пиво бўлимини бошқарган. 1962-йилда „Тошкентвино“ заводига директор этиб тайинланган ва унга икки йил раҳбарлик қилган. 1965–1972-йилларда эса „Ўзглаввино“га раҳбарлик қилган.
Нигмат 1972–1976-йилларда Тошкент вилоятида У.Юсупов номидаги агросаноат бирлашмаси бош директорининг ўринбосари бўлиб фаолият юритган. 1976–1986-йилларда ЎзССР Мева-сабзавот саноати вазирлиги виночилик бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган. 1986–1991-йилларда СССР Озиқ-овқат саноати вазирлиги Давлат алкогол инспексиясининг Ўрта Осиё республикалараро бошқармаси бошлиғи бўлган[1].
Собиров узоқ вақт ЎзССР виночилик Марказий дегустация комиссиясига раҳбарлик қилди. Тошкент политехника институтининг виночилик технологиясига ихтисослашган давлат имтиҳон комиссияси раҳбари бўлган. Нигмат „талабкор раҳбар, юқори тоифали мутахассис“ сифатида таърифланган.
„Тошкентвино“ заводи директори Нигмат Собиров 1997-йилда вафот этган.
Манбалар
- ↑ Герман Валуйко. Известные виноделы СНГ (русча). Симферопол: Таврида, 2008 — 420-бет. Қаралди: 2023-йил 12-ноябр (2022-йил 15-мартда асл нусхадан архивланган).