Nigor xotun
- Википедияда исми Нигор бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Нигор хотун (туркча: Нигâр Ҳатун; 1503-йилдан кейин Анталияда вафот этган) – Усмонли империяси султони Боязид ИИ нинг хотинларидан бири, Фотма султон, шаҳзода Коркут ва катта эҳтимол билан султон Боязиддан бўлган яна бир қанча фарзандларнинг онаси. Нигор хотун ўша даврда анъанавий равишда Усмонли султонлари хотинлари дафн этиладиган қабристон ташқарисига дафн этилган бўлиб, ушбу қабристонга дафн этилган Султон Боязиднинг икки хотинидан бири бўлган.
| Нигор хотун | |
|---|---|
|
Йивли минорасидаги мақбарада жойлашган Нигор хотуннинг қабри | |
| Вафоти |
1503-йилдан кейин Анталия, Усмонли империяси |
| Турмуш ўртоғи | Боязид ИИ |
| Болалари |
Фотма султон Шаҳзода Коркут |
| Отаси | Абдуллоҳ Ваҳбий |
Биографияси

Нигор хотуннинг насл-насаби, келиб-чиқиши, туғилган йили ва жойи ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас. Турк тарихчиси Чағатой Улучай томонидан берилган маълумотларга кўра, Нигор хотуннинг отасининг исми Абдуллаҳ Ваҳбий[1][2] бўлган.
Нигор хотун қачон ва қандай шароитда султон ҳарамига тушгани номаълум. Боязид ИИ ҳали шаҳзода бўлган вақтдаёқ унга Нигорга уйланган. 1481-йилда Меҳмед ИИ Фотиҳ вафотидан сўнг, Нигор эри билан Истанбулга борган. Боязид ИИ Истанбулда Меҳмед ИИ Фотиҳ вафотидан кейин Усмонли имериясининг навбатдаги султони этиб тайинланган. Усмонли анъаналарига кўра, шаҳзоданинг онаси ўғли билан биргаликда санжакларга бориши керак бўлган, у ерда шаҳзодаларга империяни бошқариш кўникмалари ўргатилган. Чағатой Улучайнинг ёзишича, Нигор ўғли Коркут билан дастлаб Манисага, кейинчалик Анталияга[1] борган. Турк тарихчиси Неждет Сакаўғли шаҳзода Коркутнинг 1503-йилда Анталияга санжакбей қилиб юборилганини ва Нигор хотуннинг ҳам у билан бирга борганлигини айган[2].

1502-йилда Нигор хотун Йивли минорасида салжуқийлар услубида мақбара қуришни буюрган, ўлимидан кейин унинг ўзи ҳам айнан шу ерга дафн қилинган. Нигор хотуннинг аниқ ўлим санаси маълум бўлмаса-да, унинг 1503-йилдан кейин вафот этганлиги ҳақида маълумотлар бор. Унинг ўлими ҳақида тарихчи Сакаоғлу қизиқ бир тафсилотни қайд этган. Унга кўра, одатда, султонларнинг хотинлари Бурса ёки Истанбулда дафн этилган. Бироқ Боязид ИИ нинг хотинлари орасида икки аёл анъанавий равишда Бурса ёки Истанбулда дафн этилмаганлиги билан бошқалардан ажралиб туради. Уардан бири Гулбаҳор хотун Қора денгизининг Трабзон портида, иккинчиси Нигор хотун Ўрта ер денгизи бўйидаги Анталия портида дафн этилган[2].
Насли
Нигор хотуннинг фарзандларининг сони ва исми аниқ манбалар билан тасдиқланмаган. Бироқ у Фотма Султоннинг онаси эканлиги ҳақида маълумотлар мавжуд[3][1][2]. Антонй Олдерсоннинг таъкидлашича, Айнишоҳ султон ҳам Нигор хотуннинг қизи бўлган[3]. Бироқ Чағатой Улучай Айнишоҳ султоннинг дафн этилган йилига асосланиб, унинг онаси Нигор хотун эмас, балки Ширин хотун бўлганлигини айтган[1]. Олдерсон, шунингдек, Боязиднинг бошқа бир қизи Ойша Султоннинг онаси Нигор хотун, Булбул хотун ёки Муҳюрназ хотун[3] бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳам бир қанча маълиумотлар келтириб ўтган.
Турли манбаларда Нигор хотун Боязид ИИ дан икки нафар ўғил фарзанд дунёга келтирган бўлиши мумкинлиги айтиб ўтилган. Улучайнинг ёзишича, Йивли минорасида жойлашган Нигор хотуннинг турбесида келтирилган бир лавҳга кўра, шаҳзода Коркутнинг[1] онаси айнан Нигор хотун бўлган[2]. Бироқ тарихчи Алдерсон шаҳзоданинг онаси Муҳюрназ хотун бўлган дея маълумот берган. Шунингдек, Алдерсон шаҳзода Абдуллоҳни Нигорнинг ўғли деса[3], Улучай шаҳзоданинг онаси Ширин хотун[1] бўлган дея такидлаган.
Манбалар
Адабиётлар
- Алдерсон Антҳонй Долпҳин. Тҳе Струcтуре оф тҳе Оттоман Дйнастй. – Охфорд: Cларендон Пресс, 1956.
- Сакаоğлу, Неcдет. Бу мüлкüн кадıн султанларı: Вâлиде султанлар, ҳâтунлар, ҳасекилер, кадıнефендилер, султанефендилер (тур.). – Оğлак Яйıнcıлıк, 2015. – С. 675—676. – ИСБН 978-9-753-29623-6.
- Улуçай М. Çаğатай. Падиşаҳларıн кадıнларı ве кıзларı. – Тüрк Тариҳ Куруму, 1988.