Nigora Allayeva
Нигора Ашировна Аллаева— (1972-йил, 23-декабр, Тошкент, Ўзбекистон ССР, СССР) — таниқли ўзбекистонлик тарихчи олима. Тарих фанлари доктори (2019). Ҳозирда Ўзбекистон Фанлар Академияси Тарих институти „Тарихшунослик ва манбашунослик маркази“ бошлиғи. Нигора Аллаева „ХВИ—ХИХ аср 70-йилларида Хива хонлигининг ташқи алоқалари тарихи“ мавзусида дастлабки монографик тадқиқот олиб борган.
| Нигора Аллаева | |
|---|---|
| Таваллуди |
23.12.1972 Тошкент, О'збекистон ССР |
| Фуқаролиги |
|
| Миллати | ўзбек |
| Соҳаси | тарих, манбашунослик |
| Иш жойлари | Ўзбекистон Республикаси ФА Тарих институти |
Таржимайи ҳоли
Нигора Аллаева 1972-йил 23-декабр Тошкент шаҳрида шифокорлар оиласида туғилган. У 1990—1995-йилларда Термиз давлат университетининг Тарих факултетида таълим олди. Университетда таҳсил олиш билан бирга, 1992-йилдан Ҳаким ат-Термизий номидаги 93-сонли умумий ўрта таълим мактабида тарих фанидан дарс беришни бошлади. 1999-йилдан ТерДУ қошидаги 1-сон акдемик лицейда тарих фани ўқитувчиси сифатида фаолиятини давом эттирди. Шу билан бирга, Нигора Аллаева академик лицейнинг „ижтимоий-гуманитар фанлари“ кафедрасининг мудири, 2002—2003-йилларда лицейнинг ўқув ишлари бўйича директор муовини сифатида фаолият юритди. Нигора Аллаева ўзининг илмий фаолиятини 2003-йилда ЎзР ФА Тарих институтининг „Ўрта асрлар тарихи“ бўлими аспиранти сифатида бошлаб, т.ф.д., проф. Розия Мукминова раҳбарлигида илмий тадқиқот олиб борди. Аспирантурадан сўнг, у форс ва туркий (чағатой) тилдаги қўлёзма манбалар ҳамда рус ва инглиз тилидаги бирламчи манбалар билан ишлай оладиган тадқиқотчи сифатида „Ўрта асрлар тарихи“ бўлимига кичик илмий ходим вазифасига ишга олинди. 2007-йилда Нигора Аллаева „ХВИ—ХВИИИ асрда Хива хонлиги ва Эрон ўртасидаги ўзаро алоқалар“ мавзусидаги номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди. 2009-йилда у катта илмий ходимликка ўтказилди ва 2010—2012-йиллар мобайнида институтнинг „Ўрта асрлар тарихи“ бўлими бошлиғи сифатида иш олиб борди[1].
Илмий фаолияти
Нигора Аллаева 2007-йилдан буён Тарих институтидаги бир нечта фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларга раҳбарлик қилиб келади. У 2009-йилда ЎзР ФА Тарих институтида ташкил этилган профессор Розия Мукминова номидаги тарихчилар Республика семинарининг ташкилотчиларидан ҳисобланади. Нигора Аллаева ўрта асрларнинг энг мураккаб жараёнлари устида тадқиқот олиб бориб, 2019-йилнинг 11-мартида „ХВИ—ХИХ аср 70-йилларида Хива хонлигининг ташқи алоқалари тарихи“ мавзусидаги докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди. Нигора Аллаева Республика миқёсидаги илмий-амалий анжуманларда, шунингдек Тарих институтининг барча илмий тадбирларида фаол иштирок этиш билан бирга, халқаро миқёсда ҳам ўз малакасини ошириб борди. У Германиянинг халқаро „Герда Хенкел“ ҳамда „ДААД“ грантлари доирасида Россия ФА Қўлёзмалар институти, Эрон Ислом Республикасининг миллий кутубхона ва архивлари, Германиянинг Бонн ва Бамберг Университетлари ҳамда Австрия ФА Эроншунослик институти каби йирик тадқиқот марказларида иш олиб бориб, Марказий Осиё тарихи бўйича хорижлик мутахассислар билан тажриба алмашиниш имконига эга бўлди. Нигора Аллаева бир қанча коллектив монографиялар муаллифи ва тузувчиси бўлиб, унинг „Хива хонлиги дипломатияси тарихи (ХВИ—ХИХ асрлар)“ (2019) номли монографияси Ўзбекистон давлатчилиги тарихининг энг мураккаб ва кам ўрганилган даврини очиб бериши билан аҳамиятли[2]. Унинг 70 дан ортиқ илмий мақолалари бўлиб, шу жумладан, халқаро Сcопус ва Wеб оф сcиэнcе базасига кирувчи „Жоурнал оф Персианате Студиэс“, „Cентрал Асиатиc Жоурнал“ ҳамда „Буллетин оф Натионал Аcадемй оф сcиэнcес оф тҳе Републиc оф Казакҳстан“ журналларида ҳам мақолалар чоп эттириб боради. Нигора Аллаева кўплаб халқаро конференсияларда (Германия-Готтенхейм, 2009; Австрия-Бадгаштейн, 2010; Буюк Британия-Кембридж, 2011; Австрия-Вена, 2012; Германия-Берлин, 2014; Швейсария-Цюрих, 2015; Хитой-Пекин, 2017; Россия-Москва, 2018, 2021; Тожикистон-Панжикент, 2018, 2019; Эрон-Теҳрон, 2019) ўз илмий иши юзасидан маърузалар қилган. Нигора Аллаева бевосита ўрта аср қўлёзмалари, архив ҳужжатлари ҳамда турли йўналишдаги бирламчи манбалар билан ишловчи мутахассис, қолаверса, талабчан ва замонавий илмий-назарий қарашларга эга олима сифатида 2020-йилда ЎзР ФА Тарих институтида шакллантирилган „Тарихшунослик ва манбашунослик“ марказининг бошлиғи этиб тайинланди. Ҳозирда Нигора Аллаева институтда манбашунослик йўналишини чуқурлаштириш ва тарихшунослик тадқиқотларини янада ривожлантириш борасида истиқболли режалар устида иш олиб бормоқда. Шу билан бирга, у илмий даражалар берувчи Ихтисослашган илмий кенгашнинг илмий семинар раиси сифатида ҳам фаолият юритмоқда. Қўлга киритилган илмий натижаларни кенг жамоатчиликка этказиш борасида ҳам ўз ҳиссасини қўшаётган Нигора Аллаева доимий равишда „Ўзбекистон тарихи“ телеканалидаги кўрсатувларда иштирок этиб келади. Олима Ўзбекистон тарихини бирламчи манбалар асосида янада чуқур ёритиш ва манбашунослик йўналишида йирик фундаментал тадқиқотларни давом эттириш ҳамда бу соҳанинг келажаги учун ёш кадрларни тайёрлаш мақсади йўлида тинмай изланишдадир.
Асосий илмий ишлари
Монография ва рисолалар
- Аллаева Н.А. Хива хонлиги дипломатияси (ХВИ-ХИХ асрлар). — Тошкент: Адабиёт учқунлари, 2018. — 272 б.
- Аллаева Н.А. Хива хонлиги дипломатияси ва савдо алоқалари (ХВИ-ХИХ асрлар) / Тўлдирилган ва қайта ишланган нашр. — Тошкент: Академнашр, 2019. 496 б.
- Аллаева Н.А. Ўзбек хонликлари тарихшунослиги. Олий ўқув юртлари талабалари учун методик қўлланма (муаллифлар жамоаси). — Тошкент, 2011. — 90 б.
- Аллаева Н.А. Ўрта Осиё халқлари этник тарихи ва минтақада юз берган демографик жараёнларнинг манбаларда акс этиши (ХВИ-ХИХ аср биринчи ярми) (муаллифлар жамоаси). — Тошкент: Янги нашр, 2011. — 120 б.
Мақолалар
- Аллаева Н.А. Хива хонлиги аҳолиси этник таркибининг айрим манбаларда акс этиши // Ўзбекистон этнологияси долзарб муаммолари мавзусидаги ИВ Республика илмий-назарий конференсия материаллари. -Тошкент-Наманган, 2007. — Б. 91-96.
- Аллаэва Н.А. Иллуминатион Кҳива-Туркмен релатионс ин тҳе Туркиc анд Персиан манусcрипц (16-19тҳ cент.) // Cултурал ҳеритаге — а соурcе оф ҳисторй, cултурал анд спиритуал ревивал оф тҳе wорлд. Cоллеcтион оф тҳе интернатионал сcиэнтифиc cонференcе. — Ашгабад, 2008. — Пп. 320.
- Аллаева Н.А. Хива — Эрон ўзаро алоқаларининг этномаданий жараёнларга таъсири (ХВИ — ХИХ асрлар) // Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 525 йиллигига бағишланган Республика ёш олимлар илмий тўплами. — Тошкент, 2008. — Б. 13-15.
- Аллаева Н.А. Ризоқули Хидоят ва унинг „Хоразм сафарномаси“ // Ўзбекистон тарихининг долзарб масалалари: ёндашувлар ва асосий йўналишлари. Республика ёш олимлар биринчи илмий конференсияси материаллари тўплами. — Тошкент, 2009. — Б. 233-237.
- Аллаева Н.А. Хоразм тарихшунослик мактабининг шаклланиши ва тараққиёт босқичлари // Ўзбекистонда тарих фани: 20 йилдан сўнг. Анъанавий бешинчи Республика тарихшунослик ўқишлари. — Тошкент, 2010. — Б. 15-20.
- Аллаева Н.А. Хива хонлиги ва Усмонийлар ўзаро алоқалари тарихидан // Республика ёш олимларининг анъанавий иккинчи илмий конференсияси материаллари. — Тошкент, 2010. — Б. 223-227.
- Аллаэва Н.А. Внешне-политическиэ связи Хивинского ханства / История Узбекистана (ХВИ — первая половина ХИХ в.) (муаллифлар жамоаси). Отв. ред. Д.А. Алимова. Том 4. — Ташкент: Фан, 2012. — С. 301-315.
- Аллаэва Н.А. Внешне-политическиэ связи Хивинского ханства / Хорезм в История государственности Узбекистана (ХВИ — первая половина ХИХ в.) (муаллифлар жамоаси). Отв. ред. Э.В. Ртвеладзе, Д.А. Алимова. — Ташкент, 2013. — С. 218-232.
- Аллаэва Н.А. К вопросу посолского серемониала в среднеазиацких ханствах: основниэ этапи и правила этикета // Марказий Осиё тарихи замонавий медиэвистика талқинида (Профессор Розия Мукминова хотирасига бағишланган коллектив монография). — Тошкент, Янги Нашр, 2013. — Б. 174-185.
- Аллаэва Н.А. Тҳе Шажара-йи Турк ас ан Импортант Соурcе он тҳе Ҳисторй оф тҳе Релатионс бетwеэн Кҳива анд иц Неигҳборс // Жоурнал оф Персианате студиэс. — Брилл, 2014. — № 7. — Пп. 55-87.
- Аллаева Н.А. Роман Гогнинг „Сафар кундалиги“ — ХВИИИ аср Ўрта Осиё тарихига доир муҳим манба сифатида // Шарқшунослик илмий тўплами (ЎзР ФА). — Тошкент, 2014. — № 17. — Б. 14-25.
- Аллаева Н.А. ХИХ аср Хива хонлигида элчилик хизмати: Эрон элчисининг сафар тафсилотлари // Ўзбекистон тарихи. — Тошкент, 2014. — № 2. — Б. 31-43.
- Аллаева Н.А. Хива хонлиги ташқи муносабатларининг мамлакатдаги этномаданий жараёнларга таъсири // Имом ал-Бухорий сабоқлари. — Самарқанд, 2014. — № 3. — Б. 28-31.
- Аллаева Н.А. Тарихнависликда ташқи алоқалар масаласи ва унинг давлатчилик тарихини ўрганишдаги ўрни // Шарқшунослик. — Тошкент, 2014. — № 1. — Б. 34-44.
- Аллаэва Н.А. Европейскиэ посетители в Хиве: исторический обзор и статистическиэ данниэ по иностранним визитам // Шарқшунослик. — Тошкент, 2014. — № 3-4. — Б. 123-132.
- Аллаэва Н.А. „Путевиэ заметки“ Европейсев и их значениэ в изучении дипломатических служб в Хивинском ханстве // Тарих фани Марказий Осиё интеллектуал ривожи контекстида / Д.Алимова муҳаррирлиги остида. — Тошкент, 2014. — Б. 257-266.
- Аллаева Н.А. Хива хонлигининг Қозоқ жузлари билан ўзаро алоқалари манбашунослигига доир // „Тарихий манбашунослик, тарихнавислик, тарих тадқиқотлари ва методологиясининг долзарб масалалари“ мавзусидаги Республика ВИИ илмий-назарий конференсияси материаллари. — Тошкент, 2015. — Б. 34-36.
- Аллаева Н.А. ХИХ аср биринчи ярми Хива хонлигида рус элчиларини қабул қилиш: умумий ва хусусий жиҳатлари // Халқаро муносабатлар. — Тошкент, 2015. — № 4. — Б. 68-79.
- Аллаева Н.А. Хива хонлигининг Дашти Қипчоқ билан ўзаро алоқалари тарихининг айрим жиҳатлари // Ўзбекистон тарихи. — Тошкент, 2016. — № 4. — Б. 3-10.
- Аллаэва Н.А. Cентрал Асиан статеҳоод иссуэ тҳроугҳ тҳе қуэстион оф фореигн релатионс оф тҳе Кҳиван кҳанате // 14тҳ Би-Аннуал Cонференcе оф Эуропеан Соcиэтй фор Cентрал Асиан Студиэс (ЭСCАС). — Зурич, Оcтобер, 2015. — Пп. 23.
- Аллаэва Н.А. Тҳе Роле оф Кҳорезм ин тҳе Эcономиc Сйстем оф Интернатионал Траде Релатионс ин тҳе 16тҳ — 19тҳ cентуриэс // Спеcиал Програм Cентрал Асиа. Финал Публиcатион. — Германй, 2015. — Пп. 17.
- Аллаева Н.А. Лост ин Кҳваразм. Он тҳе Интердепенденcе оф Поwер анд Cонфлиcт ин тҳе Эхампле оф Надир Шаҳ’с Кҳива Cампаигн(с) // Cентрал Асиатиc Жоурнал. — Германй, 2016. (59) 1/2. — Пп. 77-100.
- Аллаева Н.А. (Д. Бегалиэва билан ҳаммуаллифликда). Хива хонлигида „Хон кўтариш“ маросими ва унинг муҳим жиҳатлари // Мерос. — Тошкент, 2016. — № 1. — Б. 90-99.
- Аллаева Н.А. Хоразм тарихидан бир лавҳа: талқин ва таҳлил // Ёш шарқшуносларнинг академик У. Каримов номидаги ХИИИ илмий-амалий конференсияси тезислари тўплами. — Тошкент, 2016. — Б. 80-84.
- Аллаева Н.А. ХИХ асрга оид „Хоразм Сафарномалари“нинг Хива хонлигидаги „элчилик хизмати“ тарихини ўрганишдаги ўрни // „Ўзбекистонда элчилик хизмати тарихидан: таҳлил ва талқин“ мавзусидаги профессор Р. Мукминова номидаги анъанавий Республика тарихчилари илмий конференсияси материаллари. — Тошкент, 2016. — Б. 155-168.
- Аллаева Н.А. Хива хонлиги тарихига доир ҳужжатларнинг қиёсий таҳлили борасида айрим мулоҳазалар (ХВИИИ-ХИХ асрларга оид мактублар мисолида) // ЎзМУ хабарлари. — Тошкент, 2017. — № 1/4. — Б. 7-10.
- Аллаева Н.А. Сўнгги ўрта асрларда Хива хонлигининг ички ва ташқи савдосига доир тарихий маълумотлар // Ўзбекистон тарихи. — Тошкент, 2017. — № 2. — Б. 3-12.
- Аллаева Н.А. Мактубларда акс этган тарих ёхуд Хива хонлигининг Эрон билан дипломатик ёзишмалари (ХВИ — ХИХ асрлар) // Тамаддун нури. 2017. — № 4. — Б. 53-55.
- Аллаева Н.А. Россия давлат архиви қадимги актлар фондининг ХВИИ аср Хива хонлиги тарихига доир айрим ҳужжатлари // „Архивлар ва моддий-маданий мерос объэктлари: интеграция жараёнлари, муаммолар ва уларнинг эчимлари“ мавзусидаги Республика илмий-амалий конференсия материаллари тўплами. — Тошкент, 2017. — Б. 15-20.
- Аллаэва Н.А. Травелогуэс. Ираниан „Сафаратнамас“ анд Руссиан Травел Диариэс ас ан Эффеcтиве Инструменталитй оф Дипломаcй // Перформанcе оф Дипломаcй ин тҳе Эарлй Модерн Wорлд / Проcеэдингс оф тҳе Сймпосиум организед бй Виэннесе Ресеарч Институте оф Дон Жуан Арчив Wиэн. — Виэнна, 17-18 Марч, 2017. — Пп. 8-9.
- Аллаэва Н.А. Cонтинуитй оф Монгол Традитионс ин тҳе Эарлй Модерн Праcтиcе оф Поwер Легитиматион ин Кҳwаразм // Интернатионал Cонференcе „Чина анд Cентрал Асиа фром тҳе Пре-Монгол то тҳе Пост-Монгол Периодс: Ҳисторй анд Cултуре“. — Беижинг, 2017. — Пп. 10-11.
- Аллаева Н.А. Хива хонлигининг савдо-тижорат алоқаларида импорт маҳсулотлари ва уларнинг хонлик иқтисодиёти ривожига кўрсатган таъсири (ХВИ-ХИХ асрлар) // Хоразм Маъмун Академияси ахборотномаси. — Хоразм, 2018. — № 3. — Б. 54-58.
- Аллаева Н.А. „Шоҳиду-л-иқбол“ асарида Ўрта Осиё хонликлари ўзаро алоқаларининг акс этиши // Марказий осиёда интеллектуал мерос: анъаналар ва инновациялар (ХИХ — ХХ аср бошлари). Илмий тўплам / Масъул муҳаррир Д.Ҳ. Зияэва. — Тошкент, 2018. — Б. 11-17.
- Аллаева Н.А. Некоториэ документи по истории внешних связей Хивинского ханства в позднеэ средневековий период // Вестник Таджикского Педагогического Института (г. Панжикент), 2018. — № 3. Ч. И. — С. 38-43.
- Аллаэва Н.А. Cентрал Асиа анд Иран 16тҳ — 19тҳ Cентуриэс: тҳе Wайс анд Формс оф Интеллеcтуал анд Cултурал Эхчангес. Интеллеcтуал анд Cултурал Релатионс бетwеэн Иран анд Cентрал Асиа анд Cауcасус. Теҳран. 2019. П. 17.
- Дипломатиc Перформанcе ат тҳе Роял Cоурт оф Кҳива ин тҳе 19 тҳ cентурй. Хорезм в истории народов Евразии: Сборник материалов Международного симпозиума, посвящэнного 150-летию со дня рождения академика В.В. Бартолда. Казахстан (Каскелен). 2019. C. 68-77.
- Российский фактор в хивинско-казахских отношениях. Централная Азия в эпоху средневековя и нового времени: общэство, култура, источники. Под редаксиэй: Д. Алимова, Ф. Шварс. Ташкент-Вена. 2019. С. 355-370.
- Ялангтўш Баҳодирхон шахси билан боғлиқ бир мактуб хусусида. Самарқанд ва Зарафшон тарихи замонавий тадқиқотларда. Самарқанд ўқишлари — И. Тошкент-Самарқанд. 2020. 350-356-бетлар.
- Аллаэва Н. Сефевидскоэ государство и Хивинскоэ ханство: Основниэ форми и характерниэ свойства взаимоотношений // Материали научной конференсии „Україна-Азербайджан“. Ответ.редактор Я.В. Пилипчук. Киэв, 2021. С. 9-13.
- Аллаэва Н. К вопросу дипломатических корреспонденсий в истории внешних связей Хивинского ханства // Марказий Осиё тарихи расмий ҳужжатларда (ВИИ — ХИХ асрлар) (халқаро анжуман материаллари) — История Централной Азии в официалних документах (ВИИ-ХИХ вв.) (материали международной конференсии). Тошкент: Фан, 2021. Б. 137-144.
Манбалар
- ↑ „“Тарихшунослик ва манбашунослик” маркази“. 2022-йил 14-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 14-сентябр.
- ↑ “Хива хонлигининг дипломатияси ва савдо алоқалари” номли монография нашр этилди