Ниигата — Япониядаги шаҳар. Хонсю о.нинг ғарбий соҳилида, Синано дарёси қуйилишида. Ниигата префектурасининг маъмурий маркази. Аҳолиси 501,3 минг киши (2000). Йирик денгиз порти (йилига 20 млн. т юк ортиб-туширилади). Нефт қазиб олиш ва уни қайта ишлаш ҳамда нефт кимёси маркази. Металлургия, электроника ва транспорт машинасозлиги, тўқимачилик (ипак ва сунъий матолар ишлаб чиқариш), тахта титиш, қоғоз, семент саноати корхоналари, иссиқлик электр стансияси, университет бор[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил