Nijniy tagil
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Нижний тагил - Россия Федерацияси Свердловск вилоятидаги шаҳар (1917-йилдан). Ўрта Урал тоғларининг шарқий ён бағрида, Тагил дарёси (Об ҳавзаси) бўйида. Темир йўл тугуни. Аҳолиси 399,6 минг киши (1998). Қора металлургия (металлургия комбинати ва бошқалар), машинасозлик, вагонсозлик, шунингдек, кимё ва кокс-кимё саноатлари („Уралхимпласт“ ишлаб чиқариш бирлашмаси) ривожланган, ҳарбий техника ишлаб чиқарилади. Мис рудаси қазиб олинади. Педагогика институти, 2 театр, ўлкашунослик, тасвирий санъат ва бошқа музейлар бор. Н.Т.га 1722-йилда асос солинган. Ўша ерда кончилик ривожла-ниши билан вужудга келган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |