Никита Артёмович Гречихин (русча: Никита Артёмович Гречихин; 1903-йил 29-май – 1943-йил 29-ноябр) – Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, Совет Иттифоқи Қаҳрамони (15.01.1944).

Никита Гречихин
Асл исми русча: Никита Артёмович Гречихин
Таваллуди 29-май 1903-йил
Екатеринослав вилояти, Россия империяси
Вафоти 29-ноябр 1943-йил(1943-11-29)
(40 ёшда)
Хойники тумани, Гомел вилояти, Белоруссия ССР
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Қўшин турлари пиёда аскарлар
Хизматдаги йиллари 1942-1943-йиллар
Унвони Starshina
Қўмондонлик қилган взвод
Жанг/уруш Иккинчи жаҳон уруши
Мукофотлари

Ҳаёти

1903-йилда Игрен қишлоғида (ҳозирги Днипро) деҳқон оиласида туғилган. Бошланғич маълумотни олиб, қурувчи бўлиб ишлади[1].

1942-йил февралда Гречихин Пахтакор тумани (Самарқанд вилояти) ҳарбий комиссарлиги томонидан Қизил Армия сафига чақирилган. У Брянск, Ғарбий, Орёл, Марказий ва Беларус фронтларидаги жангларда қатнашган. Орловск, Чернигово-Припят, Гомел-Речица операцияларида қатнашган. 1943-йил сентябр ойига қадар Гречихин 1185-ўқчилар полкида (356-ўқчилар дивизияси, 61-армияси, Марказий фронти) взвод қўмондони ёрдамчиси эди. Днепр жанги пайтида жонбозлик кўрсатди[2].

Лиубеч қишлоғи (Рипкинский тумани, Чернигов вилояти, Украина ССР) яқинидаги Днепрга яқин жойдаги жанглар вақтида, Гречихин разведка гуруҳининг сафида бўлиб, таҳминан 50 кишилик немис бўлинмасини топди. У қўққисдан душманга ҳужум қилиб, 9 та душман аскарини йўқ қилди ва яна бирини асирга олди. Днепрни кечиб ўтиш пайтида Гречихин 5 та қайиқни излаб топди ва бир гуруҳ жангчиларга бошчилик қилиб дарёни кечиб ўтди ҳамда баталённинг ўтиш жойини пулемёт билан ҳимоя қилди. 1943-йил 4-октябрда Пирки қишлоғи (Брагински тумани, Гомел вилояти, Белоруссия ССР) яқинидаги Брагинка дарёсида бир гуруҳ аскарлар билан бирга душман ортидан зарба бериб 37 та душман аскарлари ва офицерларини йўқ қилди, шу билан баталённинг муваффақиятли ўтишига замин яратди. 1943-йил 29-ноябрда полк Туневшина ва Глинише қишлоқлари (Хойники тумани) ҳудудида кучли мустаҳкамланган немис позицияларига дуч келди. Гречихин хизмат қилган взвод бир неча бор ҳужумга ўтди ва душманлар траншеясигача етиб бориб уларни чекинишга мажбур қилади. Ўша жангда Гречихин ҳалок бўлди. У Туневшина қишлоғига дафн қилинди, кейинчалик Хойники шаҳридаги биродарлик қабристонига дафн қилинди[3].

СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1944-йил 15-январдаги фармони билан „Фашист босқинчиларига қарши курашиш мобайнида қўмондонликнинг жанговар топшириқларини намунали бажарганлиги, ҳамда кўрсатган жасорати ва қаҳрамонлиги учун“, Никита Артёмович Гречихин Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланган (ўлимидан сўнг).

Хотира

  • Днепропетровскдаги мактабга Гречихин номи берилди.
  • 1977-йилда Гомел вилояти, Хойники тумани, Богуславец қишлоғи Гречихино деб ўзгартирилди.
  • 1975-йилда Калинковичи-Хойники ва Туневшчина-Глинисче йўллари кесишмасида ёдгорлик ўрнатилди.

Манбалар

  1. ↑ Герои Совецкого Союза: Краткий биографический словар / Пред. ред. коллегии И. Н. Шкадов. – М.: Воэниздат, 1987. – Т. 1 /Абаэв – Любичев/. – 911 с. – 100 000 экз. – ИСБН оц., Рег. № в РКП 87-95382.
  2. ↑ wарҳероэс.ру. „Гречихин Никита Артёмович“.
  3. ↑ wар-ҳероэс.уз. „ГРЕCҲИХИН НИКИТА АРТЕМОВИCҲ“.