Афанасий Никитин (русча: Афанасий Никитин; ХВ аср (?), Твер – 1475) — рус сайёхҳи, тверлик савдогар. 1466-йил Твер шаҳридан чиқиб жангга кетаётган карвонлар билан бирга Волга дарёси ва Каспий денгизи орқали Дарбандга, Шемаха хонлиги орқали Бокуга етиб келган. Сунгра Эрон орқали юриб 1469-йил Хўрмуз шаҳрига, ундан Арабистон денгизини сузиб ўтиб Ҳиндистонга етиб борган ва ўша ерда карийб 3 йил яшаган. Ватанига қайтишда Африка соҳилида (Сомали), Арабистон ярим оролда (Маскат) бўлган. Сўнгра яна Эрон шаҳарлари орқали юриб Трабзон шаҳрига етиб боради. Қора денгизни сузиб ўтиб, 1472-йил Кафа (Феодосия) шаҳрига, ундан Киевга етиб борган.

Афансий Никитин
русча: Афанасий Никитин
русча: Офонас Тферитин
Таваллуди ХВ аср (?)
Твер, Твер князлиги
Вафоти (Смоленск князлиги), Буюк Литва князлиги

Тверга қайтишда ватанига етмасдан ўша йили кузда Смоленск шаҳри яқинида вафот этган. Саёҳат давомида Никитин Афанасий Ҳиндистоннинг ижтимоий тузуми, давлатни бошқариш, хўжалик ҳаёти, дини, халқининг урф-одати, қисман табиати ҳақида хил-ма-хил маълумотлар тўплади. Ҳиндистон ва Эронда барча кўрган-кузатганлари ҳақидаги хотираларини, шунингдек, Шри Ланка, Хитой ва бошқа мамлакатлар ҳақида бошқалардан эшитганларини "Уч денгиз оша" кундалик дафтарига ёзиб қолдирган. Ундаги аниқ фактик материаллар Ҳиндистоннинг ўша даврдаги ижтимоий ҳаёти ҳақида муҳим манбадир. Твер шаҳрида 1955-йилда Никитин Афанасийга хайкал қўйилган.

Адабиёт

  • Виташевский М.Н., Странствия Афанасия Никитина, М., 1972[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил