Нико Миккола (талаффузи: Нико Микола) (1996-йил 27-апрелда туғилган) — финландиялик профессионал хоккейчи. Нико Миккола ҳимоячи сифатида ўйнайди. Нико Миккола ҳозирда Миллий Хоккей Лигасининг (НҲЛ) „Ст Лоуис Блуэс“ хоккей жамоасида ўйнайди.

Нико Миккола
Миккола 2017-йилда
Туғилган жойи 1996-йил 27-апрел (1996-04-27) (30 ёш)
Кииминки, Финландия
Бўйи 6 фт 5 ин (196 cм)
Оғирлиги 198 лб (90 кг; 14 ст 2 лб)
Позицияси ҳимоячи
НҲЛ
Собиқ жамоалар
Ст. Лоуис Блуэс
КалПа
Таппара
Миллий жамоа  Финландия
НҲЛга кириш драфти 127-ўриндаги танлов, 2015
Ст. Лоуис Блуэс
Жамоалардаги фаолият 2014—ҳозиргача

Ўйин фаолияти

Нико Миккола Лиигадаги дебютини 2014—2015-йилги Лиига мавсумида „КалПа“ хоккей жамоаси сафида ўтказди[1]. 2017-йилнинг 29-майида „Ст. Лоуис“ хоккей клуби Нико Миккола билан ўзининг бошланғич даражадаги шартномасини имзолашга бўлган қизиқишига қарамай, Нико Миккола ўзининг профессионал фаолиятини Лиигада давом эттиришни маъқул кўрди ва Финландиянинг „Таппара“ хоккей жамоаси билан икки йиллик шартнома имзолади[2].

НҲЛ амбицияларини сақлаб қолган ҳолда, Нико Миккола 2017—2018-йилги мавсумига тайёргарлик кўриш учун „Ст, Лоуис Блуэс“ хоккей клубининг 2017-йилги ўқув-машғулот йиғинида қатнашди. Нико Миккола 2017-йил 25-сентябрда „Ст. Лоуис Блуэс“ хокей клуби билан мавсумолди икки баҳсда қатнашганидан сўнг, „Таппара“ хоккей клуби сафига қайтарилди[3]. „Таппара“ хоккей клуби билан ўзининг ягона мавсумида Нико Миккола 50 та мунтазам мавсум ўйинида майдонга тушиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди. Ҳамда Нико Миккола ўз ҳисобига 11 очко қўшиб қўйди. Шунингдек, Нико Миккола мавсумда клубга кумуш медални қўлга киритишига ёрдам берди.

2018-йилнинг 1-июнида Нико Миккола „Ст. Лоуис Блуэс“ хоккей клуби билан икки йиллик бошланғич даражадаги шартномага рози бўлди[4].

2019—2020-йилги мавсумда, 2020-йил 7-январда, Нико Миккола НҲЛдаги дебют ўйинини „Ст. Лоуис Блуэс“ хоккей клуби сафида „Сан Жосе Шаркс“ хоккей клубига қарши ўтказди.

2021—2022-йилларда „Ст. Лоуис Блуэс“ хоккей клуби билан иккинчи тўлиқ мавсумидан сўнг, Нико Миккола эркин агент сифатида ўзининг клуб билан шартномасини (2022-йил 17-июлда бир йиллик 1,9 миллион долларлик) узайтирди[5].

Фаолият статистикаси

Мунтазам мавсум Плей-офф ўйинлари
Мавсум Клуб Лига Ўйин Гол Голли узатма Очко Пеналти Ўйин Гол Голли узатма Очко Пеналти
2014—2015 КалПа Жр. А 37 9 14 23 80 — — — — —
2014—2015 КалПа Лиига 10 0 1 1 4 — — — — —
2014—2015 Ҳокки Местис 5 1 0 1 8 7 0 1 1 2
2015—2016 КалПа Лиига 55 3 6 9 22 3 0 1 1 4
2015—2016 КалПа Жр. А — — — — — 8 0 1 1 10
2016—2017 КалПа Лиига 56 4 11 15 89 10 1 2 3 4
2017—2018 Таппара Лиига 50 2 9 11 54 16 0 1 1 10
2018—2019 Сан Антонио Рампаге АҲЛ 70 2 7 9 41 — — — — —
2019—2020 Сан Антонио Рампаге АҲЛ 48 2 12 14 24 — — — — —
2019—2020 Ст. Лоуис Блуэс НҲЛ 5 0 1 1 0 — — — — —
2020—2021 Ст. Лоуис Блуэс НҲЛ 30 1 2 3 11 4 0 1 1 2
2021—2022 Ст. Лоуис Блуэс НҲЛ 54 3 10 13 55 12 0 1 1 8
Лиига жами 171 9 27 36 169 29 1 4 5 18
НҲЛ жами 89 4 13 17 66 16 0 2 2 10

Манбалар

  1. ↑ „Нико Миккола плаер профиле“ (Финниш). жаткоаика.cом (2015-йил 5-апрел). Қаралди: 2015-йил 6-апрел.
  2. ↑ „Блуэс проспеcт Нико Миккола сигнс тwо-еар деал wитҳ Финниш cлуб“. арчаутҳоритй.cом (2017-йил 3-июн). Қаралди: 2017-йил 4-июн.
  3. ↑ „Миккола ассигнед то Финниш Элите леагуэ cлуб“. Натионал Ҳоcкей Леагуэ (2017-йил 25-сентябр). Қаралди: 2017-йил 25-сентябр.
  4. ↑ „Блуэс сигн Миккола то энтрй-левел деал“. Ст. Лоуис Блуэс (2018-йил 1-июн). Қаралди: 2018-йил 1-июн.
  5. ↑ „Нико Миккола сигнс оне-еар эхтенсион“. Ст. Лоуис Блуэс (2022-йил 17-июл). Қаралди: 2022-йил 17-июл.