Nikola Vaptsarov
| Никола Вапцаров | |
|---|---|
![]() | |
| Таваллуди |
7-декабр 1909-йил Банско, Усмонлилар империяси (ҳозир Болгария |
| Вафоти |
23-июл 1942-йил (32 ёшда) София, Болгария |
| Фуқаролиги |
Усмонлилар империяси Болгария |
| Миллати | болгар |
| Соҳаси | Шоир, коммунист ва инқилобчи |
| Машҳур ишлари | Мотор Сонгс |
Никола Вапцаров (булғорча: Никола Йонков Вапцаров; 1909-йил 7-декабр — 1942-йил 23-июл) — болгариялик[1] ёзувчи, коммунист ва инқилобчи[2][3][4]. Никола қисқа умр кечирган бўлиб, 1909-йилда ўша вақтда Усмонлилар империяси таркибига кирувчи Банско шаҳрида таваллуд топган. У умрининг кўп қисмини машинистликка сарфлаган бўлиб, фақат бўш вақтларида ёзувчилик билан шиғулланган. Никола бор йўғи битта шеърий китоб чоп эттирганига қарамай, Болгариянинг энг муҳим шоирлари қаторидан жой олган. Никола 1942-йил 23-июлда Борис ИИИ ҳукуматига ва Болгариядаги немис қўшинларига қарши яширин коммунистик фаолияти туфайли Вапцаров ҳибсга олинди, суд қилинди, ўлимга ҳукм қилинди ва ўша кечаси отиб ўлдирилди.
Биографияси
Никола Банско шаҳрида туғилган бўлиб[5], у Варнадаги денгиз машинасозлик мактабида машина муҳандиси сифатида ўқитиган. Кейинчалик бу мактаб унинг номи билан аталган[6]. Унинг биринчи хизмати машҳур Дразки торпедо қайиғида бўлган. 1932-йил апрел ва май ойларида Вапцаров Бургас кемасининг экипаж аъзоси сифатида Истанбул, Фамагуста, Искандария, Байрут, Порт Саид ва Ҳайфага ташриф буюрган.
Кейинчалик у Кочериново қишлоғидаги заводга ишга кирди ва дастлаб стокер, кейин эса механик бўлиб ишлади. У заводда ишчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи уюшма раиси этиб сайланди. Вапцаров ўз истеъдодига содиқ эди ва бўш вақтини ҳаваскор театр асарларини ёзиш ва уларни тартибга солиш билан ўтказарди. У 1936-йилда техник носозлик туфайли ишдан бўшатилган. Бу боқеа уни Софияга кўчиб ўтишга мажбур қилди ва у ерда давлат темир йўл хизматида ишлади[7]. У бир вақтнинг ўзида ижод қилишни ҳам давом эттирди, бир қатор газеталарда унинг шеърлари чоп этилди. Унинг „Романтика“ шеъри шеърий танловда ғолиб чиқди.
Вақт ўтиши билан Вапцаров кўплаб коммунистик ғояларни ўзига сингдирди ва мафкуравий ҳаракатда фаол иштирок эта бошлади[8]. 1940-йилда у „Соболев ҳаракати“ деб номланган тадбирда қатнашиб, Болгария ва СССР ўртасидаги дўстлик шартномаси учун имзоларни тўплади. Ноқонуний фаолияти учун уни ҳибсга олишди ва Годеч қишлоғига олиб келишди. 1940-йил сентабр ойида озодликка чиққандан сўнг, Вапцаров Болгария Коммунистик партияси Марказий Ҳарбий Қўмитасида ишлади. Унинг вазифаси коммунистик қаршилик учун қурол ва ҳужжатларни етказиб беришни ташкил этиш эди. У 1942-йил март ойида ҳибсга олинган. 1942-йил 23-июлда у ўлимга ҳукм қилинган ва ўша куни кечқурун бошқа 11 киши билан бирга отиб ташланган.
Адабий асарлари
Унинг ягона нашр этилган шеърий китоби — Мотор қўшиқлари (1940) эди[8].
Мерос
1949-йилда Болгария денгиз академияси Никола Вапцаров номидаги денгиз академияси деб ўзгартирилди. 1953-йил 3-декабрда у вафотидан кейин Халқаро тинчлик мукофотини олди. Унинг Танланган шеърлари 1954-йилда Лондонда Лоуренс ва Уишарт томонидан нашр этилган бўлиб, инглиз шоири Питер Темпест сўзбошиси билан инглиз тилига таржима қилган. Унинг шеърлари дунёнинг 98 тилига таржима қилинган. Антарктиданинг Ливингстон оролининг шарқий қисмидаги Вапцаров чўққиси усбу машҳур болгар шоири шарафига номланган. Бугунги кунда Никола Вапцаровнинг Банскода болаликдаги уйи ва Софиядаги яшаган уйи музейга айлантирилган.
Манбалар
- ↑ Фром а полиcе инвестигатион оф 13 Деcембер 1940, регардинг тҳе аррест оф тҳе поэт беcаусе оф ҳис поэм „Селска Чрониcле“: … И ам намед Никола Ёнков Вапцаров, ресидент оф Софиа, 37 Ангел Кунчев Стреэт, религион — Эастерн Ортҳодох, натионалитй — Булгариан, маритал статус — марриэд, оccупатион — мачине течниcиан, борн ин 1909 ….
- ↑ Франcе, Петер. Тҳе Охфорд гуиде то литературе ин Энглиш транслатион. Охфорд Университй Пресс, 2000 — 194-бет. ИСБН 978-0-19-818359-4.
- ↑ Тҳе Принcетон Энcйcлопедиа оф Поэтрй анд Поэтиcс, Степҳен Cушман эт ал., Принcетон Университй Пресс, 2012, ИСБН 1400841429, п. 169.
- ↑ Тҳе Ҳисторй оф Булгариа, Тҳе Греэнwоод Ҳисториэс оф тҳе Модерн Натионс Сериэс, Фредериcк Б. Чарй, АБC-CЛИО, 2011, ИСБН 0313384460, пп. 143-144.
- ↑ Роугҳ Гуидес. Тҳе Роугҳ Гуиде то Эуропе 2004, 2003 — 193-бет. ИСБН 9781843531081.
- ↑ „Тҳе Никола Вапцаров Мусеум ин Банско“ (21-декабр 2014-йил). Қаралди: 6-май 2020-йил.
- ↑ „БДЖ организира пътуване с парния локомотив Баба Меца“ (9-май 2019-йил). Қаралди: 6-май 2020-йил.
- ↑ 8,0 8,1 „Булгариан литературе“. Энcйcлопæдиа Британниcа (20-июл 1998-йил). Қаралди: 6-май 2020-йил.
