Николай Викторович Авилов (1948-йил, 6-августда Одессада туғилган) — Совет енгил атлетикачиси, декатлончи, жаҳон рекордчиси, олимпия чемпиони, учта олимпия ўйинлари иштирокчиси, СССРда хизмат кўрсатган спорт устаси (1972). Одессанинг „Динамо“ клуби шарафини ҳимоя қилган.

Николай Авилов
Шахсий маълумотлари
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Ukraina bayrogʻi Украина
Таваллуд санаси 6 Аугуст 1948 (1948-08-06) (ёши 78)
Бўйи 1.91 м (6 фт 3 ин)
Вазни 89 кг (196 лб)
Спорт
Қайси спорт Енгил атлетика (Декатлон)

Таржимаи ҳоли

13 ёшида енгил атлетика билан шуғуллана бошлаган. Машғулотларни баскетбол майдонида олиб борган. Одессалик машҳур мураббий Владимир Кацманнинг шогирди. 16 ёшида Николай Авилов баландликка сакраш бўйича спорт устаси унвонини олган.

1964-йилда Украина ССР ёшлар терма жамоасига қўшилган. 1967-йилда СССР халқларининг ИВ Спартакиадасининг декатлон бўйича мусобақасида иштирок этган. 19 ёшида якуний жадвалда бешинчи ўринни эгаллаган. 1968-йилда СССР чемпионатининг бронза медалини қўлга киритган. 1968-йилда Мехико шаҳрида бўлиб ўтган олимпиадада идҳтирок этиб, 4-ўринни эгаллаган. 1972-йилда СССР чемпионлигини қўлга киритган. Шундан сўнг, Мюнхендаги олимпия ўйинларида иштирок этган. Олимпиадада 8454 балл тўплаган ҳолда чемпион бўлган ва жаҳон рекордини ўрнатган.

1975 ва 1976 йилларда кетма-кет икки марта СССР чемпиони бўлган. Монреалдаги Олимпия ўйинларида иштирок этиб, бронза медалини қўлга киритган. 1980-йилда, 32 ёшида, Москвадаги олимпия ўйинларига йўлланма олишга ҳаракат қилган. Аммо саралаш турнирида бешинчи ўринни эгаллаган. Шундан сўнг, Спортчилик фаолиятини якунлашга қарор қилган ва мураббийлик фаолиятини бошлаган.

Мураббий сифатида маҳаллий спортчиларни ҳам, Ироқ, Хитой, Миср ва Сейшелл оролларидаги спортчиларни ҳам мусобақаларга тайёрлаган. Сейшелл оролларида 10 йилдан ортиқ фаолият юритган.

Ҳозир Одессада яшайди. 2015-йилда Одесса вилоят кенгашига бўлиб ўтган сайловларда ғолиб бўлган[1][2].

1974-йилда „Николай Авиловнинг икки куни“ (русча: Два дня Николая Авилова) номли филм суратга олинган[3][4].

Манбалар