Nikolay Avinov
| Нуколай Авинов | |
|---|---|
|
| |
| Асл исми | русча: Николай Александрович Авинов |
| Таваллуди |
1844-йил 17-октабр Вятка губернияси |
| Вафоти |
1911-йил Санкт-Петербург |
| Унвони | генерал-лейтенанат |
| Қўмондонлик қилган | 12-пиёда дивизияси |
| Жанг/уруш |
Полша қўзғолони (1863) Хива юриши (1873) |
Николай Александрович Авинов (1844-йил 17-октябр Вятка губернияси – 1911-йил Санкт-Петербург) – генерал-лейтенант, Полша қўзғолончиларига қарши уруш ва Хива юриши қатнашчиси.
Биографияси
Вятка губернияси зодагонларидан. Саёҳатчи, адмирал, Севастопол порти қўмондони, Адмираллар кенгаши аъзоси Александр Павлович Авиновнинг ўғли.
Пажеский корпусини тамомлагандан сўнг, Преобрженский полкининг лейб-гвардияси прапоршиги лавозимига тайинланган. 1863-йил 19-майда полшалик қўзғолончиларга қарши ҳарбий ҳаракатлар муносабати билан унга иккинчи лейтенант унвони берилган. Авинов полк билан бирга 1863-йил 12-июндан 1-декабргача Вилна ҳарбий округи қўшинлари таркибида бўлган. 1864-йил 19-апрелда лейтенант, 1866-йил 30-августда эса штаб-капитан унвонларига кўтарилган. 1872-йил 4-мартда 2-Туркистон саф баталёнига маёр унвони билан ўтказилган. 1873-йил 13-мартдан 7-октябргача Хива юришида генерал-маёр Головачёвнинг Жиззах колоннаси Аристон-Бел-Кузукка юришида, генерал-адютант фон Кауфманнинг бутун отряди Хон ота трактидан Амударёга юришида, шу йил 1-май куни Адамкирилан қудуқларидаги лагерида душман ҳужумини қайтаришда қатнашган. 1874-йил 18-январда хизматлари учун подполковник унвони берилган. Ўша йил 10-майдан 11-майга ўтар кечаси Уч Учак тракти яқинида бўлиб ўтган тўқнашувда душманнинг 3500 кишилик отрядини мағлуб этган. Сўнгра отряд Амударё бўйлаб узоқ масофага ҳаракатланиб, 29-майда Хивани эгаллаган. 15-июлда отряд туркманлар юртига йўл олиб, бу ердан Хива орқали ўз қароргоҳига қайтган.
1873-йил 24-январда 5-Туркистон сафи баталёнига командир этиб тайинланади. 1878-йил 26-февралда унга подполковник унвони берилган. 1879-йил 13-декабрда лавозимидан бўшатилиб, армия пиёдалари сафига қўшилган ва полк командири этиб тайинлангунга қадар пиёда аскарларни тайёрлаш баталёнига тайинланган. 1880-йил 21-ноябрда 12-пиёда баталёнига командир этиб тайинланган. 1883-йил 3-январда монархдан унга ишониб топширилган баталёнга отиш бўйича ажойиб тайёргарлик кўрсатганлиги учун миннатдорчилик изҳорини олган. 1884-йил 18-ноябрда 48-Одесса пиёда полкининг командири этиб тайинланган. 1886-йил 4-февралда 35-Брянск пиёда полкининг командири этиб тайинланган. 1887-йил 5-декабрда 122-Тамбов пиёда полкига командир этиб тайинланган. 1892-йил 31-декабрда Туркистон отишма бригадаси бошлиғи этиб тайинланиб, пиёда армия сафига қўшилиши билан генерал-маёр унвони берилган. 1901-йилда унга генерал-лейтенант унвони берилган. 1900–1903-йилларда 12-пиёда дивизияси бошлиғи.
1911-йилда вафот этган.
Оиласи
1880-йил 27 апрел[1], Н. А. Лукяновичнинг қизи Александра Николаевна билан турмуш қурган[2]. Уларнинг фарзандлари:
- Николай (1881–1937), молия ҳуқуқи ўқитувчиси, 1937-йилда қатағон қилинган ва қатл этилган[3]. Мария Юревна Новосилцева (1882–1975) билан турмуш қурган.
- Андрей (1884–1949), Давлат канслери ходими, палата курсанти. АҚШга сургун қилинган, энтомолог.
- Елизавета (1888–1980), Лев Аркадевич Шуматов (?–1928) билан турмуш қурган, портрет рассоми сифатида АҚШга кўчиб кетган[4].
Манбалар
- ↑ Генеалогическая база знаний: человек, семья, летопись.
- ↑ „Авинова Александра Николаевна“. 2014-йил 24-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 24-апрел.
- ↑ „Москва, расстрельные списки — Бутовский полигон“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 17-ноябр.
- ↑ «Романова В. О.» «Русская кровь»: Судьба потомков адмирала А. П. Авинова за рубежом.